Топографик хариталарни ўқиш
1.Топографик хариталарни ўқиш тўғрисида тушинча.
2. Топографик хариталарни шартли белгилари.
3. Харитада географик элементларнинг тасвири.
4. Топографик хариталарда геодезик таянч пунктларнинг
аниқланиши.
5. Топогафик хариталарнинг рамкаси тугри бурчагли
координата тури, ҳамда рамка ташқарисида бериладиган
элементлари.
Топографик хариталарни ўқиш тўғрисида тушинча.
Топографик хариталаридан мамлакатимиз Халқ ҳўжалигининг турли тармоқларида фойдаланилади. Ҳар бир мутахассис топографик харитадан фойдаланар экан, ундан ўзига керакли маълумотларни олади. Умуман, топографик хариталардан турли мақсадларда фойдаланилади. Биз қуйидаги топографик хариталарни ўқиш, бу улар картометрик ва морфометрик ишларни бажариш, харитадан нусха кўчириш ва шу каби умумий масалалар тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
Хариталар устида турли хил ўлчаш ишларини бажарилишига картометрик ишлар дейилади. Картометрик ишларнинг назарияси ва техникасини картометрия фани ўрганади. Картометрик ишлар Халқ хўжалигида, айниқса, мудофаа ишларида муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ишлар натижасида турли-туман географик объектларнинг узунлиги, майдони, чизиқларнинг йўналиш бурчаклари, шунингдек, икки нyқтa орасидаги масофа ва бошқа шу кабилар аниқланади.
Картометрик ишларнинг қай даражада аниқлик билан олиб борилиши хаританинг масштабига боғлиқ бўлиб, масштаби қанча йирик бўлса, бу ишлар шунча аниқлик билан бажарилади. Топографик хариталар бошқа умумгеографик хариталарга нисбатан йирик масштабли хариталар бўлганлиги сабабли картометрик ишларда бу хариталардан айниқса кўп фойдаланилади.
Харитада ўлчаш ишларини бажариш асосида турли географик объектларнинг узунлиги, майдони ҳамда нуқталар орасидаги масофалар тўғрисидагина эмас, балки рельеф тўғрисида кўпгина маълумотларни олиш мумкин. Топографик харитадан фойдаланиб, рельеф тўғрисида турли хил рақамли маълумотларни олиш м о р ф о м е т р и я дейилади. Харитада морфометрик ишларни бажариш натижасида нуқталарнинг абсолют ва нисбий баландликларини, жойнинг қиялик бурчаги ва нишаби, сув ҳавзалари ҳамда уларнинг майдони ва бошқалар тўғрисида турли-туман маълумотлар олиш мумкин. Харитада жой ҳақидаги морфометрик маълумотларнинг қай даражада аниқ ўрганилиши ҳам харита масштабига боғлиқдир. Барча турдаги морфометрик ишлар асосан топографик хариталар асосида олиб борилади.
Топографик харита билан жойда ишлаш вақтида харитани ориентирлашга, ўзи турган нуқтани харитадан топишга, маршрут бўйича юрилганда эса топографик харитани жой билан таққослаб боришга тўғри келади. Шунинг учун бу бобда харитани ориентирлаш, кузатувчи турган нyқтани аниқлаш ва харита билан маршрут бўйича юриш тўғрисида ҳам маълумот берилади. Харитадан фойдаланганда, кўпинча ундан нусха кўчиришга ҳам тўғри келади, шу сабабли бу ҳақда ҳам қисқача тўхтаб ўтилади.
Топографик харитани ўқиш учун аввало унинг шартли белгиларини яхши билиш керак бўлади. Маълумки, топографик хаританинг шартли белгилари маълум географик объектларнинг хусусиятларини характерлаб беради.
Шунинг учун хаританинг шартли белгиларини яхши ўзлаштириб олган киши харитадан маълум географик объектлар тўғрисида анча мукаммал маълумот ола билади. Масалан, аҳоли пунктининг харитадаги тасвирига қараб, ундаги квартал ва кўчалар, муҳим бинолар, завод ва фабрикалар, маданият ва хўжалик муассасаларининг жойлашуви, шартли белги ёнида берилган ёзувларни ўқиб бу объектлар номини, ёзилиш характерига қараб эса типини (қишлоқ, посёлка ёки шаҳар эканлигини) ва бошқа хусусиятларини аниқлаш мумкин. Аҳоли пункти ичидаги бино шартли белгиси ёнида берилган қисқартма ёзувга қараб, бу бинонинг мактаб, касалхона, клуб, фабрика ёки завод эканлигини билиш мумкин.
Қишлоқ типидаги аҳоли пункти номининг остига ёзилган рақамга қараб шу қишлоқдаги хўжаликлар сонини, қисқартма ёзувларга қараб, қишлоқ ёки туман идораси жойлашганлигини, шартли белгиларга қараб эса бу ерда почта, телеграф бўлимлари, шунингдек бу қишлоқ атрофида полиз, боғ ва бошқа экин майдонларининг бор – йўқлигини билиб олиш мумкин.
Яна дарё шартли белгиси ёнига қўйилган шартли белги ва ёзувлардан фойдаланиб - дарёнинг номини, бу ёзувнинг (шрифтнинг) характери эса дарёда кема қатнаши ёки қатнай олмаслигини, махсус стрелка ҳамда унга ёзилган рақамлар дарё оқимининг йўналиши ва тезлигини, кўк рангдаги доира ёнига ёзилган рақам шу нyқтaдa дарё сув сатҳининг абсолют баландлигини, ундан ташқари, дарёнинг эни бўйлаб ёзилган рақамлар унинг кенглиги ва чуқурлигини кўрсатади. Шунингдек махсус шартли белгилар дарёда шаршара, саёзлик, тўғон ва бошқалар бор-йўқлигини билдиради. Умуман, харитада берилган шартли белги ва ёзувларни ўқиб, харитада тасвирланган турли геoграфик объектлар тўғрисида анча мукаммал маълумотга эга бўлиш мумкин.
Харитада кўрсатилган турли геoграфик объектлар бир бири билан чамбарчас боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади. Масалан, йўллар ва бошқа топографик элементлар билан аҳоли пунктлари, шу ҳудуддаги рельеф, гидрография билан боғлиқ ҳолда кўрсатилади. Бинобарин, харитада тасвирланган географик объектлар бир-бирига боғлиқ эканлигини ҳисобга олиб, маълум бир ҳудуднинг географик хусусиятларини очиб бериш мумкин. Масалан, харитада тасвирланган рельеф шакллари шу ҳудуднинг гидрографияси ҳақида, аҳоли пyнктлари ҳамда йўллари эса ҳудудни қанчалик ўзлаштирилганлиги ҳақида тасаввур бера олади.
Хулоса қилиб айтсак, харитани ўқиш унинг шартли белги ва ёзувлари ҳамда харитада тасвирланган географик объектларнинг бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлиги асосида ҳудуднинг географик хусусиятларини билиб олиш демакдир.
Харитада тасвирланган ҳудуднинг Ўрта сидан шимолдан жанубга томон Сирдарё оқиб ўтади. Дарёнинг Ўрта ча кенглиги 295 м, чуқурлиги 5 м, сувнинг оқиш тезлиги 0,6 м.с. Дарёда кема қатнай олади. Дарёнинг ўнr қирғоғи тик бўлиб, унда жарлар бор, чап қирғоғи эса ётиқдир. Сирдарёнинг ўнг қирғоғида Боштол қишлоғи жойлашган, қишлоқда 22 хўжалик яшайди. Қишлоқнинг жануби-ғарбидан шимоли-шарқига томон йўл ўтади. Бу йўлнинг икки томонида уйлар жойлашган. Уйларнинг орқа томонида полизлар бор. Қишлоқнинг шарқ ва шимол томонида катта жар жойлашган бўлиб, бу жардан оқиб келадиган сув Сирдарёга қyйилади. Жарнинг шимол томонида боғ бор. Ҳудуднинг шимоли - ғарбий қисмидан суқмоқ йўл ўтган бўлиб, унинг абсолют баландлиги 375,5 м бўлган геометрик нуқта (репер) яқинига келиб иккига бўлинади ва бири шимолий – шарққа, иккинчиси эса шарққа томон кетади. Сир- дарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган ерлар ғарбдан шарққа томон пасая бориб, Сирдарёга яқин келганда нишаблик яна ортади ва тик уйилган жарга бориб тушади. Дарёга чап томондан шимоли-шарқдан жануби - ғарбга қараб оқувчи сой қyйилади. Бу сойнинг шоссе кесиб ўтадиган жойига кўприк қурилган. Кўприкнинг узунлиги 30 м бўлиб, у 8 тоннагача юк кўтара олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |