Топографик хариталарни шартли белгилари.
Топографик хариталарда ер юзаси тафсилотлари махсус шартли белгилар ва ёзувлар ёрдамида тасвирланади. 1 : 25000 масштабли топографик хариталарнинг асосий шартли белгилари иловада берилган.
Топографик хариталарнинг шартли белгилари ўз хусусиятлари ва вазифаларига кўра нуқтали (майдонли), чизиқли, масштабсиз ва тушунтириш шартли белгиларига бўлинади.
Контурли (майдонли) шартли белгилар билан харита масштабида майдонли кўрсатиш мумкин бўлган объектлар тасвирланади. Масалан, ўрмон, ботқоқлик, ўтлоқ, боғ, полиз, кўл ва бошқалар контурли шартли белгилар билан кўрсатилади. Майдонларнинг бир-биридан фарқини кўрсатиш учун, ҳар бир контур ичида шу объектнинг шартли белгиси берилади ёки бу контурлар турли рангга бўялади. Масалан, ўрмон контури яшил рангга, кўл кўк рангга бўялади. Қамишзор контури ичига қамишнинг шартли белгиси, токзорга токнинг шартли белгиси чизиб қўйилади. Ботқоқ ва шўрхок ерларнинг контурлари ичига турли хил штрихлар чизилади ва ҳоказо.
Чизиқли шартли белгилар билан узунасига давом этган объектлар -дарё, кўл ва денгизларнинг қирғoқ чизиқлари, сиёсий-маъмурий чегаралар, йўллар, телефон ҳамда телеграф тармоқлари ва бошқа объектлар тасвирланади.
Контурлари харита масштабида кўрсатиш мумкин бўлган объектлар - якка ўсган дарахт, километр ва йўл кўрсаткичлари, булоқ, қудуқ, тегирмон ва бошқалар масштабсиз шартли белгилар билан тасвирланадиган объектнинг жойдаги ўрни, одатда, шартли белгининг марказига ёки тагига тўғри келади. Масалан, завод, геодезик таянч пунктлар, қудуқ ва бошқа тўртбурчак, учбурчак, доира шаклида тасвирланадиган объектларнинг жойдаги ўрни шартли белгисининг марказига, якка ўсган дарахт, йўл ва километр кўрсаткичларнинг ўрни эса шартли белгисининг тагига тўғри келади.
Тушунтириш шартли белгилари контурли, чизиқли ва масштабсиз шартли белгилар билан тасвирланган объектларни қўшимча равишда характерлаш учун ишлатилади. Ўрмон хиллари кўрсатиш учун қўйиладиган шартли белги дарё оқими, йўналишини кўрсатувчи стрелка тушунтириш шартли белгиларга мисол бўла олади. Бундан ташқари топографик харитадаги барча рақам, ҳарф, қисқартма ва тўла ёзувлар ҳам тушунтириш шартли белгиларидир.
Топографик харитада объектларни тасвирлаш учун ишлатиладиган турли хил ранглар ҳам белги вазифасини бажаради. Харитада бериладиган ранглар ундан объектларни бир-биридан ажратишига имкон беради. Шу билан бирга ранг харита мазмунини бойитади ва уни қилишни осонлаштиради. Топографик харитадаги токзорлар, бутазорлар ва бошқа ўсимликлар яшил рангда кўрсатилади. Сув билан боғлик. бўлган объектлар (денгиз, кўл, сув омбори, дарё, канал, қудуқ, ботқоқлик, булоқ ва бошқалар)нинг контурлари ёки шартли белгилари ҳаво рангда, рельеф ва унинг элементлари, шартли белгилари (қоя, жар, тош уюмлари, қум, горизонтлар ва бошқалар) жигар рангда тасвирланади.
Топографик хариталарнинг мазмуни жойдаги объектларнинг қанчалик аниқ ва мукаммал тасвирланиши ҳамда бу хариталарни ўқиш ва ундан фойдаланишнинг қулайлиги шартли белгиларнинг сифати ва сони билан белгиланади. Шартли белгилар объектнинг яққол характерлай ва ифодалай оладиган, осон чизиладиган, яхши сақланадиган ва ихчам бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |