Топографик хариталарни



Download 55,1 Kb.
bet6/9
Sana09.07.2022
Hajmi55,1 Kb.
#763571
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Топографик хариталарни ўқиш

1: 100000 масштабли харитада эса шаҳарларнинг тас­вири асосий квартал тасвиридан иборат бўлиб, ик­кинчи даражали квартал ва кўчалар умумлаштириб бе­рилади.
Аҳоли яшайдиган жойларнинг иқтисодий, транс­порт ва маданий жиҳатдан қандай аҳамиятга эгалиги бу ердаги завод, фабрика, станция, вокзал, мактаб, касалхона ва бошқа саноат, транспорт ҳамда маданият кўрсаткичларига қараб белгиланади. Маъмурий, са­ноат, хўжалик, маданий-оқартув муассасалари ва идо­ралари жойлашган бино ва уйлар махсус қисқартма ёзувлар ёрдамида ажратиб кўрсатилади.
Аҳоли яшайдиган жойларнинг тузилиши, режаси ҳамда улардаги кварталларнинг жойланиши ва шакли харитага туширилган кўчаларга қараб аниқланади.
Аҳоли яшайдиган жойлардаги квартал биноларнинг қандай материалдан қурилганлигига қараб турли ранг билан кўрсатилади. Масалан 1:10000, 1:25000 ва 1:50000 масштабли хариталарда ёнғинга чидамли (тош, бетон, пишиқ ғишт, темир-бетон) материаллардан қурилган уй ва бинолар, чидамсиз (ёғoч, тахта, хом ғишт) ма­териаллардан қурилган уй ва бинолар жойлашган квар­таллар эса сариқ ранг билан берилади. Топографик хари­таларда ёнғинга чидамли кварталлар катаклар билан, ёнғинга чидамсиз кварталлар эса бир томонга йўнал­ган чизиқлар билан 1:100000 масштабли харитада кўрсатилган.
Аҳоли яшайдиган жойларни тасвирловчи квартал ва маҳаллалар контури ичидаги кичик тўрт бурчаклар муҳим аҳамиятга эга бўлган алоҳида биноларни билди­ради.
Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида жойлашган ва ориентир аҳамиятига эга бўлган бино, хароба, сарой ва бошқалар махсус белгилар билан кўрсатилиб, уларнинг шартли белгиси ёнида бу объектларнинг ту­шунтириш ёзувлари берилади. Архитектура аҳамиятига эга бўлган бинолар ва ҳар хил иншоотлар: ҳайкал, черков, мадраса ва ҳоказолар ҳам махсус шартли бел­гилар билан кўрсатилади. Агар уларнинг шартли белгиси объектни тўлиқ ифодалай олмаса, изоҳ тарзида қисқартма ёзувлар ҳам берилади.
Турли материаллардан ишланган девор ва тўсиқ­лар, масалан, тошдан, пишиқ ғиштдан ишланган де­ворлар, пахса девор, ёғoч девор, четан, темир ва ти­конли симдан қилинган тўсиқлар, шунингдек сунъий дамба ва кўтармалар топографик хариталарда махсус шартли белгилар билан тасвирланади. Девор ёки тўсиқ­нинг баландлиги унинг шартли белгиси ёнига ёзиб қўйилади. Топографик хариталарда девор ва тўсиқлар­нинг қай даражада аниқ ва тўлиқ тасвирланиши харита масштабига боғлиқдир. Йирик масштабли топографик хариталарда барча хил девор ва тўсиқлар кўрсатилади. Майда масштабли топографик хариталарда муҳим аҳами­ятга эга бўлган девор ва тўсиқларгина берилади.
Топографик харитада тасвирланадиган саноат объект­лари завод, фабрика, электр станцияси, кон, шахта, электр линиялари, турли хил тегирмонлар, нефть ва газ қувурлари ҳамда вишкалар, гидроэлектр станцияла­ри, ёнилғи электрстанциялари ва бошқалардан ибо­ратдир. Бу объектларни харита масштабида кўрсатиш мумкин бўлса, уларнинг ташқи кўриниши сақланган ҳолда агар харита масштабида кўрсатиш мумкин бўлма­са масштабсиз шартли белгилар билан тасвирланади. Саноат объектларини махсус шартли белгилар билан тасвирлаш билан бирга, уларни ишлаб чиқариш тури­ни ифодалаш учун қисқартма ёзувлардан ҳам фойдала­нилади. Масалан, завод ёки фабрика шартли белгиси ёнига шу завод ёки фабриканинг ишлаб чиқариш маҳсулотининг турини билдирадиган ёзувлар (масалан, «кирп», - ғишт заводи, «л.пром.» - енгил сано­ат, «соль»- туз кони ва бошқалар) ёзиб қўйилган бўлади.
Топографик харитада тасвирланадиган қишлоқ хўжалик объектлари қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ерлар, хўжалик бинолари, ўрмон хўжалик идоралари, балиқчилик корхоналари ва бошқа шу каби объект­лардан иборат бўлиб, бу объектлар хаританинг масшта­бига қараб турли аниқликда кўрсатилади. Қишлоқ хўжалик объектларини харита масштабида бериб бўлмаса, улар махсус шартли белгилар билан тасвирланади.
Йўлларнинг тасвирланиши - йўллар ва аҳоли яшай­диган жойларнинг топографик харитада сийрак ёки зич жойлашганлиги шу ҳудуднинг хўжалик жихатдан қай даражада ўзлаштирилганлигини кўрсатади. Маълумки, йўллар асосан аҳоли пунктларини бир-бири билан транспорт жиҳатдан боғловчи воситадир. Алоқа йўлла­рининг мамлакат мудофаасидаги аҳамияти айниқса кат­тадир. Шунинг учун ҳам топографик хариталарда йўллар имкон борича аниқ ва батафсил тасвирланади. Топо­график хариталарда барча темир йўллар, автомобиль, от-арава йўллари берилади. Ундан ташқари, дашт ва чўллардаги, шунингдек аҳоли сийрак яшайдиган жой­лардаги сўқмоқлар, вақтинчалик йўллар, карвон йўлла­ри ҳам кўрсатилади.
Темир йўллар топографик хариталарда кенг ва тор, бир изли, икки изли ва уч изли темир йўлларга, электрлаштирилган темир йўлларга, шунингдек қури­лаётган ва бузилиб кетган темир йўлларга ҳам ажратиб тасвирланади.
Темир йўлларининг неча изли эканлиги уларнинг шартли белгисига вертикал чизиқчалар қўйиб белгила­нади. Масалан, шартли белгида чизиқча учта бўлса, уч изли, иккита бўлса икки изли темир йўлни кўрсатади. Ундан ташқари, темир йўл устидаги станция, разъезд, депо ва йўл постлари, будкалар, казарма ва бошқалар ҳам харитага анча тўлиқ туширилади. Улар одатда қисқартма ёзувлар билан берилади. Масалан, Б - будка, ТУН. - туннель, КАЗ. - казарма, ПЛ. - платформа ва ҳоказо. Темир йўл станцияларининг номи тўлиқ ёзи­лади.
Темир йўлдаги фармал ар ва ўйилган жойлар ҳам махсус шартли белгилар билан кўрсатилиб, уларнинг шартли белгилари ёнига кўтармалар нисбий баландли­ги ҳамда ўйилманинг чуқурлиги ёзиб қўйилади.

Download 55,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish