Топографик хариталарни


:25000 ва ундан йирик топографик хариталарда барча дарё ва сойлар кўрсатилади. 1:50000



Download 55,1 Kb.
bet5/9
Sana09.07.2022
Hajmi55,1 Kb.
#763571
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Топографик хариталарни ўқиш

1:25000 ва ундан йирик топографик хариталарда барча дарё ва сойлар кўрсатилади. 1:50000 ва 1:100000 масш­табли топографик хариталарда тоғли райондаги узунли­ги харита масштабида 1 см дан кичик бўлган сойлар кўрсатилмаган бўлиши мумкин. Топографик хариталар­да дарёларнинг узунлиги, сувининг оқиш тезлиги, кема қатновига яроқли ёки яроқсиз эканлиги ва бошқа ху­сусиятлари, шунингдек ундаги иншоотлар ва бошқа­лар кўрсатилади.
Топографик харитада дарё ва сойлар, хаританинг мас­штабига қараб ёки чизиқ билан тасвирланади.
Жадвалдан кўриниб турибдики, хаританинг масшта­бида кенглиги 0,4-0,5 мм дан катта бўлган дарё ва сойлар хаританинг масштаби бўйича қўш чизиқли шарт­ли белги билан кўрсатилади.



Хариталарда
дарёларнинг
тасвирланиши




Дарёларнинг эни (м.ҳис.)




1:2000

1:5000

1:10000

1:25000

1:50000

1:10000

Бир чизиқ
билан

1,25дан
чизиқ

2,5 дан
чизиқ

3дан
чизиқ

5 дан
чизиқ

5 дан
чизиқ

10 дан
чизиқ

Оралиғи 0,3
бўлган қўш
чизиқ билан

-

-

3дан
5 гача

5 дан
10 гача

5дан
20 гача

10 дан
40 гача

Хаританинг
масштабида
ҳақиқий
кенглиги
сaқлaнraн
ҳолда қўш
чизиқ билан

1,25 дан
катта

2,5 дан
катта

5дан
катта

10 дан
катта

20 дан
катта

40 дан
катта

Ундан кичик дарё ва сойлар эса маҳтабсиз шартли белги билан тасвирланади. Дарё ва сойлар бир чизиқ билан тасвирланганда юқори оқимидан қуйи оқимига томон йўғoнлаша борадй. Бир чизиқ ва масштабсиз икки чизиқ билан берилган дарё ва сойларнинг кенглигини харитадан аниқлаб бўлмайди. Масштабли қўш чизиқ билан тасвирланган дарё ва сойларнинг кенглигини харитада ўлчаб аниқлаш мум­кин.


Аҳоли яшайдиган жойларда социал-маданият объект­ларининг тасвирланиши. Аҳоли яшайдиган жойлари топографик хариталарда типи, аҳолисининг сони ва сиёсий-маъмурий аҳамиятига кўра, бир неча типларга бўлиниб тасвирланади.
Аҳоли яшайдиган жойлари типи бўйича шаҳарлар, шаҳар типидаги посёлкалар (масалан, ишчи посёлка­лари ва ҳ.к) ҳамда қишлоқ типидаги аҳ,оли яшайдиган жойлари (қишлоқ, овул, хўжалик посёлкаси, станция ва бошқа)ларга бўлинади.
Топографик хариталарда аҳоли яшайдиган жойлар­нинг типи, маъмурий аҳамияти ҳамда аҳолисининг сони, уларнинг номлари ёзувларининг (шрифтлари­нинг) характери ва катта-кичиклигига қараб фарқ қилади. Масалан, шаҳарлар номи бир хил катталикдаги бош ҳарфлар билан шаҳар, посёлкалар ва дала ҳовли­лар номи бироз қия қилиб ёзилган бош ҳарфлар би­лан, қишлоқлар номи эса - биринчиси бош ҳарф билан, қолганлари кичик ҳарф билан ёзилади.
Қишлоқларнинг номи остига шу қишлоқдаги хўжаликлар (хонадонлар ) сони ёзилади. қишлоқ кенгаши маркази СС, туман маркази РС, посёлка ПС билан белгиланади. Бу ёзувлар ҳам қишлоқ аҳоли пунктлари­нинг номи остида берилади.
Аҳоли яшайдиган жойлардаги кўча ва майдонлар, канал ва кўллар, ҳовузлар, ҳовли ва бинолар ҳамда бошқа шу каби объектлар топографик харитага анча мукаммал туширилади. Албатта, бу объектларнинг қай даража тўлиқ тасвирланиши харита масштабига бoғлиқ­дир. Ўрмон хаританинг масштаби қанча йирик бўлса, бу объектлар шунча тўлиқ ва аниқ тасвирланади. Масалан1:10000 масштабли топографик харитада аҳоли яшайди­ган жойлардаги ҳар бир ўй, бино, кўча, тупик, май­дон, парк ва бошқа шу каби объектлар батафсил кўрса­тилади. 1:25000 ва 1:50000 масштабли топографик хариталарда эса бир неча уйлар, кўчалар билан чегаралан­ган квартал тарзида тасвирланади. Йирик бинолар ва ориентир аҳамиятига эга бўлган бошқа объектлар аж­ратиб кўрсатилади.

Download 55,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish