Топографик хариталарни


Харитада географик элементларнинг тасвири



Download 55,1 Kb.
bet4/9
Sana09.07.2022
Hajmi55,1 Kb.
#763571
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Топографик хариталарни ўқиш

Харитада географик элементларнинг тасвири.
Топографик хариталарда гидрография обьектлари анча мукаммал тасвирланади. Бу обьектлар – денгиз, кўл, дарё, сой, канал, сув омбоари, булоқ, қудуқлардан ҳамда транспорт, миллиарация, суғориш ва аҳолини сув билан таминлаш мақсадида қурилган турли гидро техник иншоотларидан иборатдир.
Топографик хариталарда денгиз, кўл ва йирик сув омборларининг қирғоқ чизиқлари, сувнинг қирғоқ чи­зиқлари сувнинг энг кўтарилган сатҳини кўрсатадиган чизиқ билан тасвирланади. Бу объектларнинг қирғоқ чизиғини тасвирлаш билан бирга, қирғоқларнинг рельефи, формаси, типи ва бошқа хусусиятларига ҳам катта аҳамият берилади. Махсус шартли белгилар би­лан қирғоқлар морфологиясига кўра, жарли ҳамда пляжли ёки пляжсиз, қумли ёки тошлоқ қирғоқларга ажратиб кўрсатилади. Денгиз ёки кўл суви сатҳини кўта­рилиб ёки пасайиб туриши натижасида ҳосил бўлади­ган полосалар ҳам тасвирланади. Бу полосалар грунти бўйича қумли, шағалли ва тошли полосаларга бўлиб кўрсатилади. Бундай жойларнинг кўрсатилиши хаританинг масштабига боғлиқдир. Денгиз ёки кўл сувининг энг юқори ва пастки қирғоқ чизиқлари орасидаги (ма­софа) полоса 1:10000 масштабли топографик харитада эни бу харита масштабида 5 мм дан, 1:25000 - 1:100000 масштабли хариталарда 2 мм дан катта бўлсагина кўрса­тилади. Топографик хариталарда махсус шартли белги­лар ва сув бетига чиқиб турадиган қоя тошлар, қояли ва маржон рифлари ва бошқaлар ҳам тасвирланади.
Топографик хариталарда хаританинг масштабида 1 кв мм катта жойни эгаллайдиган кўл ва сунъий сув ҳав­залари кўрсатилади. Демак, йирик масштабли топогра­фик хариталарда барча кўл ва сунъий сув ҳавзалари кўрсатилиши мумкин. Бироқ майда масштабли топо­график хариталарда барча кўлларни харитага тушириб бўлмайди, 1:100000 масштабли топографик харитада 1 гектардан кичик бўлган кўл ёки сунъий сув ҳавзасини кўрсатиш мумкин эмас. Лекин бир ҳудудларнинг ланд­шафт хусусиятларини ифодалаш мақсадида хаританинг масштабида 1 кв мм дан кичик жойни эгаллайдиган кўллар ҳам борлиги кўрсатилиши мумкин. Масалан, бирон ҳудудда майда кўллар кўп бўлса, улар шу ер­нинг ландшафтида муҳим роль ўйнаса, бу кўлларнинг баъзи бирлари ҳақиқий майдонига нисбатан бир оз катта қилиб кўрсатилади.
Чўл районларидаги шўр сувли кўллар, шунингдек шифобахш саноат аҳамиятига эга бўлган кўллар, дарё бошланадиган ёки ориентир аҳамиятига эга бўлган кўлларнинг барчаси топографик хариталарда тасвирла­нади. Бу кўллар харита масштабида 1 кв мм дан кичик бўлса ҳам масштабсиз шартли белги билан кўрсати­лади.
Топографик хариталарда кўлларнинг катта-кичикли­ги, шакли, қирғоқ чизиғининг доимий ёки ўзгарувчан эканлиги, тўйиниши, сувининг сифати ҳамда унда кема қатнай олиши ёки қатнай олмаслиги ҳам берилади. То­пографик харита кўллар тўғpисида анча мукаммал маъ­лумот беради. Топографик харита масштабида 2 кв мм дан кичик бўлган кўллардан ташқари барча кўллар­нинг майдонини ўлчаб, уларнинг катта-кичиклигини аниқланади. Уларнинг қирғоқ чизиқлари тасвирлани­шига кўра қирғоқларнинг шакли, типи ва рельефи, қирғоқ чизиғининг доимийлиги, қуриб қоладиган ва бошқа хусусиятларини аниқлаш мумкин.
Кўлларнинг сув сатҳи кўтарилган пайтидаги қирғоқ чизиғи туташ чизиғи билан, суви қуриб қоладиган кўлнинг қирғоқ чизиғи эса узуқ (пунктир) чизиғи би­лан тасвирланади. Кўл сувининг сифати қисқартма ёзув­лар (масалан, «соль»- шўр сувли «г.со»- жуда шўр сувли ва бошқалар) билан ифодаланади. Йирик кўллар­даги турли транспорт иншоотлари, навигация белги­лари, кемаларнинг қатнаш йўллари ҳам кўрсатилади. Махсус шартли белгилар билан қуриб бораётган ёки ботқоққа айланган кўл, қамиш ва қўғa ўсган кўл, кўлнинг шўрхок ёки майсазорга айланган қисмлари ҳам тасвирланади.

Download 55,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish