Алоқа йўлларини бўлиниши:
1. Автострадалар. 2. Яхшиланган шосселар.
3. Шосселар. 4. Текисланган тупроқ йўллар.
5. Тупроқ йўллар. 6. Дала ва ўрмон йўллари (вақтинчалик йўллар).
7. Карвон йўллари. 8. Қишки йўллар.
9. Сўқмоқ йўллар. 10. Довонлар.
Автострада - кенглиги 14 метрдан ортиқ асфальт ёки бетон ётқизилган катта йўл бўлиб, топографик харитада 4 та параллель чизиқ (иккитаси ингичка ва иккитаси йўғонроқ чизиқ) билан кўрсатилади. Параллел чизиқлар ичига тенг оралиқларда нуқталар қўйилади. Йўғoн чизиқларнинг ораси тўқ сариқ рангга бўялади.
Шосселар устига асфальт, бетон, ғўлатош ва шағал ётқизилган йўллардир. Агар йўлга асфальт, бетон ётқизилган бўлиб, эни 6 метрдан кенг бўлса – шоссе дейилади.
Шоссе топографик харитада қўш чизиқ билан кўрсатилади. Яхшиланган шоссени кўрсатиш учун қўш чизиқ орасида нуқталар қўйилади. Шоссе харитада тўқ сариқ рангда берилади. Шоссе шартли белгисида қўш чизиқлар орасига йўлнинг умумий эни, қавс ичида эса фойдаланадиган чимнинг эни ҳамда тўшамаси номининг биринчи ҳарфи (бош ҳарф билан) ёзиб қўйилади. Масалан, шоссенинг ичига 8(13)А ёзилган 8 йўлнинг автотранспорт қатнай оладиган қисмининг кенглигини 13-йўлнинг умумий кенглигини, А эса йўл устига ётқизилган материал характерини (масалан, А - асфальт ётқизилганлигини) билдиради.
Дала ва ўрмон йўллари вақтинчалик тупроқ йўллардан иборат бўлиб, уларда фақат дала ишлари вақтида ёки ўрмондан ёғoч ташиш вақтидагина автотранспорт қатнайди. Дала ва ўрмон йўллари харитада узуқ (пунктир) чизиқлар билан берилади, лекин бу узуқ чизиқлар дала ва ўрмон йўллари шартли белгисидаги узуқ чизиқларга нисбатан қисқароқ бўлади.
Чўл районлардаги карвон йўллари, ижтимоий районларда қиш вақтида фойдаланадиган қишки йўллар ҳам харитада махсус шартли белгилар ёрдамида акс эттирилади. Йўлнинг бузилган жойлари, қурилаётган йўллар, ботқоқлик жойлардаги тахта, шох-хода ётқизилган жойлар ҳам махсус шартли белгилар билан кўрсатилади.
Грунт ва ўсимликлар қопламининг тасвирланиши - жойнинг ўсимлиги ва тупроқ - грунт қоплами табиий ландшафтнинг муҳим жисмлари ҳисобланади. ҳудуднинг ўсимлик олами ва тупроқ - грунт қоплами тасвирланадиган хариталар Халқ ҳўжалигининг турли тармоқлари айниқса қишлоқ хўжалиги учун катта аҳамиятга эгадир. Шу сабабли ҳудуднинг геoграфик жиҳатидан анча тўлиқ тасвири ҳисобланадиган топографик хариталарда жойларнинг ўсимликлари ва тупpoқ-гpyнт қопламини тасвирлашга катта эътибор берилади.
Топографик хариталарда 1) дарахт ўсимликлари (ўрмон, алоҳида дарахтзор, якка ўсган дарахт, 2) бута ўсимликлар, 3) ўтлоқлар, мох лишайниклари ҳамда, 4) жойда экилган дарахт, бута ва ўт ўсимликлари алоҳида ажратиб тасвирланади.
Харитада ўсимликларнинг эгаллаган майдони нуқтaлар билан чегаралаб кўрсатилади. Агар бирор ўсимлик типининг чегараси узунасига давом этган объектлар; дарё, сой, канал, йўл, зовур, арииқ ва бошқалар тўғри келса, бу объектнинг шартли белгиси ўсимлик типининг чегараси вазифасини ўтайди. Агар бирор хил ўсимлик типи ёки тупроқ - грунт қоплами кичик жойда тарқалган бўлса, харита масштабида кўрсатиб бўлмаса, махсус шартли белгилар билангина кўрсатилади. Масалан; харитада бир тўда дарахт, узунасига давом этган ўрмонзор ёки бутазор, якка ўсган дарахт ва бошқаларнинг шартли белгисигина берилиб, уларнинг майдони кўрсатилмайди. Умуман харитада 4 кв мм дан катта жойни эгалайдиган ўсимлик ва тупроқ - грунт кўрсаткичлари харита масштабида тасвирланиши мумкин. Бироқ ориентир аҳамиятига эга бўлган ўсимлик, тупроқ - грунт кўрсаткичлари, масалан, якка ўсган дарахт, ўрмон ичидаги экинзор ва бошқалар гарчи майдони харитада 4 кв мм дан кичик бўлсада, масштабсиз шартли белги билан кўрсатилади.
Ўрмон контурлари бошқа элементлардан ажралиб туриш учун яшил ранга бўялади.
Ўрта ча баландлиги 4 метрдан катта бўлган дарахтзор контурлари ўрмон шартли белгиси билан кўсатилади. Агар ўрмон дарахтларининг 80 фоизидан ортиғи япроқ баргли дарахтлардан иборат бўлса, япроқ барги ўрмон шартли белгиси билан белгиланади. Масалан, ўрмон турини билдирувчи шартли белги ёнига 20 * 5
0.25
ёзилган бўлса, бу ўрмондаги дарахтларнинг Ўрта ча баландлиги 20 м, йўғонлиги 0,25 м, улар Ўрта ча ҳисоб билан бир-биридан 5 м узоқликда жойлашганлигини билдиради.
Бутазорлар шартли белгиси билан баландлиги 0,8 метргача бўлган паст бўйли буталар (қopaқaнт, учқат, брусника, клюква, арчагул ва бошқалар) тасвирланади.
Ўтлоқлар ўсимлик қопламига кўра, топографик харитада тоғли районларда бўйи 1 метрдан баланд ва 1 метрдан паст ўсадиган ўтлоқларга ажратиб, ўзига хос махсус шартли белгилар билан берилади.
Топографик хариталарда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар, бoғлар, токзорлар ва турли плантациялар ҳам тасвирланади. Ориентир кам бўлган жойларда экинзорларнинг контури чегаралаб кўрсатилади ва унинг ичига «пашня» деб ёзиб қўйилади. 1:25000 ва ундан йирик масштабли хариталарда полизлар кул рангга бўялиб кўрсатилади. 1:100000 масштабли харитада эса полизлар кўрсатилмайди. 1:100000 ва ундан йирик масштабли хариталарда аҳоли яшайдиган пунктлар атрофидаги фойдаланадиган ерлар махсус шартли белги билан тасвирланади. Қанд, тамаки, пахта ҳамда бошқа шу каби махсус экинлар 1:10000 ва ундан йирик масштабли хариталарда шартли белгилар билан, бошқа топографик хариталарда эса тушунтириш ёзувлари билан акс эттирилади.
Топографик хариталарда тупроқ: грунт қоплами, қумлоқ, тошлоқ ерлар, туб жинсларнинг ер бетига чиқиб қолган жойлари, қоялар, тош уюмлари, ёнбағирдан нураб тушган жинслар уюми, яъни қурумлар, тaқиp ва шўрхок ерлар, ботқоқликлар бирмунча батафсил тасвирланади.
Ботқоқликлар - ўтиб бўладиган, ўтиш қийин бўлган ва ўтиб бўлмайдиган ботқоқликларга ҳамда ўсимликлар турига кўра ўтлоқ, мохли ҳамда қамишзор ботқоқликларга, шунингдек, дарахт ва бута ўсадиган ботқоқликларга ажратиб кўрсатилади.
Чўлларга хос қумли ерларнинг ландшафти бу ердаги қум рельеф характерига кўра бир неча типга ажратилади. Топографик харитада қУруқ ва ботқоқланган шўрхоклар ҳам кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |