1.2. Ташхиснинг амалий қисми
БДО аъзолари бўлган диний мутассиб экстремист ва террорчиларни аниқлашни ўзига хос хусусиятларининг амалий жихатларига келсак юқорида айтиб ўтилганидек бу ўз ичига субъект, объект ва таъсир каби тушунчаларни қамраб олади. Ўз-ўзидан мақсад ташхис қўйишдангина иборат эмас. Ташхис объектнинг асл холатини ўрганиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Қўйилган ташхисга таянган холда субъект объектни керакли холатга келтиришга ҳаракат қилади. Субъект объект эътиқодларини яқинлаштиришга ҳаракат қиладиган ҳолат – бу умумий гуманистик қадриятлар, диний анъаналар ва жамиятда ҳукумрон ижобий нуқтаи назар. Юқорида эслатиб ўтилган урф-одатларга муносабатнинг ушбу мезоноари кенг маънода объект диний эътиқодини деполитизация ва декриминаллаштиришни, шунингдек унинг ватанпарварлик ва қонунга бўйсунишга ўргатишни англатади.
Амалиётда дерадикаллаштириладиган таъсир объекти бўлган шахслар икки турга ажратилади. Уларга озодликдан маҳрум қилинган диндорлар ва озодликдаги радикал диний эътиқодларни ташувчилар киради.
Маҳкумга нисбатан ёндашув субъект ва объект ўртасида янада вертикал форматда алоқа ўрнатишга имкон беради. Бироқ бундай муносабатда раҳбарлик ёки ундан ўзини устун қўйиш холатига йўл қўймаслик керак. Муҳкумлар суҳбатдан манфаатдор бўлиши лозим.
Маҳкум бўлмаган БДО аъзоларига келсак, амалда улар учун янада горизонтал кўринишдаги таъсир шакли қўлланади. Ўзаро тенгликда ўтадиган суҳбат объектнинг дунёқарашини очишга ёрдам беради.
1.3. Ташхис учун тавсиялар
Имкон қадар суҳбат ўтказгунча объектнинг таржимаи холи ва унинг эътиқодий позициясини ўрганиш.
Суҳбат учун умумий мавзуларни топиш, бу диний кўринишга эга бўлиши муҳим эмас. Бу умумий таниш, қизиқиш ва бошқалар бўлиши мумкин.
Суҳбат бошида объектга унинг оиласи ва яқинлари ҳақида элаб ўтишига имкон яратинг, ўзаро муносабатлари ҳамда яқинлари унинг диний диний қарашларига қандай муносабатда эканлиги ҳақида сўранг.
Зарур бўлганда, суҳбатдошингизга ўзиниг салбий ва қарама-қарши фикрларини (кўпинча диний соҳа ҳодимларига қарши) билдиришга имкон беринг.
Агар объект ўз эътиқод ва қарашларини яшираётган бўлса у ҳолда сухбат давомида мураккаб диний ва ақидавий кўринишдаги саволларни бериш керак.
Бу мазкур тавсияларнинг бир қисми холос, амалиётда мутахассис вазиятдан келиб чиққан холда бошқа услублар билан ҳам таъсир ўтказишига тўғри келиши мумкин.
Шунингдек ташхис қўйиш ва дерадикаллаштириш жараёнига ёмон таъсир қилиб уни самарсиз бўлишига олиб келадиган вазият ва холатлар ҳақида ҳам айтиб ўтиш лозим. Хусусан объект ўз айбини инкор қилса, айблов далилларига қўшилмаса бундай холатда маърузачининг далилларини тан олмайди ва табиий холатда ўзини ёпиқ ва ҳимоя қобиғи остида тутади.
Радикалга ташхис қўйишда усуворлик, таъсир объекти ҳақиқат деб билган ва хоҳлаган қарашларни ўзаро муносабатда илмий асосланган тарзда етказишга урғу бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |