Терроризм ва экстрамизм дунё ҳамжамияти учун ҳанузгача асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Инсоният ҳамон диний мутаассиблик, радикализм, зўравонлик ва терроризм хуружларидан азият чекиб келмоқда


МОСЛАШИШ ВА КЕСКИНЛИКДАН ФОРИҒ БЎЛИШ БЕЛГИЛАРИ



Download 98,95 Kb.
bet17/17
Sana23.07.2022
Hajmi98,95 Kb.
#843947
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Д.О.Э Методичка янгича варианти

МОСЛАШИШ ВА КЕСКИНЛИКДАН ФОРИҒ БЎЛИШ БЕЛГИЛАРИ

Шахс дерадикаллашувининг асосий кўрсаткичи бу унинг мулоқот даражасидир. Бунга унинг оила аъзолари, яқинлари, қариндолар ва жамоаси билан тажоввузларсиз нормал муносабати киради. Асосий белги сифатида унинг масжиддаги муносабати, биринчи навбатда масжид имоми билан, шунингдек жамоат вакиллари билан муносабати мўтадиллашганини айтиш мумкин.


Профилактика жараёнида теологнинг очиқлик даражаси ҳам ҳисобга олинади. Агар радикал мутахассисга борган сари тез ва қулай очилиб бораверса бу ўз қарашларини ўзгартиришга интилиш белгисидир. Гарчи бундай ҳаракатлар орқали мутхассисни манипуляция қилишга интилиш холатлари ҳам бўлиши мумкин. Бундай холатд полиграфда текшириш имконига эга бўлган махсус орган ходимлари унинг реакциясини ўрганишда иштирок этади.
Ушбу ўқув услубий қўлланма мутлақ тўғриликка даъво қилмайди, у фақат Ақтобе вилоятидаги баъзи мутахассисларнинг фикрлари ва амалий тажрибалари натижаси холос.
Радикал билан олиб борилган алоҳида ишлардан сўнг ҳам ҳеч ким мутлақ профилактика нитижасига кафолат брмайди. Шунингдек, муаллиф бошқа жиноятлар билан айбланганлар билан содир бўладиган такрорланиш холатларини радикаллар билан ҳам кузатилишини истисно қилмайди. Ҳатто юқорида айтиб ўтилган террорчи Жуҳайман ал-Утайба Саудия Арабистони бош муфтийси Ибн Баз томонидан олиб борилган алоҳида тушунтириш ишларидан сўнг унинг тавсиясига кўра озодликка чиқарилганидан сўнг ҳам яна шу ишга қўл урган ва Макка шаҳридаги Масжиду ал-Ҳаромга ҳужум қилган.

Хулоса

Диний экстремизм ва терроризм муаммоси кун сайин ортиб бормоқда. Мсусулмон ёшларининг мутассиблашуви доимий ҳодисадир. Ҳозирги кунда юзлам давлатлар вакиллар ХТТ фаолиятида иштирок этмоқда. Бир вақтлар ўзида рационализм ва урф-одатларни бирлаштириб дунёга юзлаб буюк мутафаккирларни туҳфа қилган Ислом цивилизацияси бугун мутассиб ақидапарастлар ва террорчилар дини сифатида кўрилмоқда. Ислом деганда энг аввал экстремистик унсурлар тушунилмоқда. Тан олиш керакки айнан улар ислом дискурсини шакиллантирмоқда, мусулмон умматининг кун тартиби улар қўрсатадиган ташаббусга боғлиқдир. Уммат ичидаги бошқа барча конструктив кучлар фақатгина бунга муносабат билдиришга улгурмоқда холос.


Шундай экан диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган чора тадбирларнинг барчаси тизимли бўлиши керак. Радикал мафкурага қарши барча учун тушунарли бўлган маҳаллий диний ғоя қўлланиши лозим. Мазкур қўлланма муаллифи турли давралардаги чиқишларида қозоғистон-мусулмони учун умумий диний ўзига хослик бўлган маҳаллий диний мафкурани ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида кўп маротаба таклифлар киритган. Афсуски, бу йўналишдаги ишлар жуда оқсамоқда, амалга оширилаётганлари эса профессионал тарзда олиб борилмаябди.
Замонавий мусулмонларнинг диний қарашлари сиёсийлаштирилган ва мафкуравийдир. Шу муносабат билан уларнинг қарашдарини сиёсат ва мафкурадан ижтимоийлашувга ўзгартириш ўта долзарбдир.
Профилактик қилиш бўйича юқорида айтиб ўтилган усулларнинг барчаси илоҳиёт билан алоқадордир. Муаллиф радикалларни реаблитация қилишнинг ижтимоий ва куч ишлатиш усуллари ҳақида гапирмаган. Дискурснинг ўзгариши нуқтаи назаридан, ижтимоий реаблитация радикални мослаштириш ва ижтимоийлаштириш борасида самарали бўлган кам сонли услублардан биридир.
Мутахассиснинг радикал билан ўтказадиган алоҳида суҳбатларнинг муваффақияти унинг мутассиб ижтимоий тузилмаси билан олиб борадиган ишлари билан узвий боғлиқдир: буларга уни иш билан таъминланиши, радикалнинг яқинларига қаратиладиган эътибор, жазони ўташ муассасаларида уларнинг бўш вақтида диний тадбирлар ташкил этиш ва бошқа шу кабиларни ўз ичига олида. “Ансар” ЖБ мунтазам равишда ҳудуддаги масжидларда, жазони ўташ муассасаларида маърузалар, алоҳида суҳбатлар, ифторликлар ва турли конкурслар ўтказади ва уларда иштирок этади.
Бизнинг тажрибамиз шуни кўрсатмоқдаки, диншунос-мутахассис, тегишли маъмурий манбаларга эга бўлмаса ҳар дои ҳам радикалларнинг ижтимоий муаммо ва талабларини хал қила олмайди. Шунинг учун ҳам тегишли ваколатли органлар профилактика мутахассисининг сўровига биноан объектнинг ижтимоий реаблитация қилиш жараёнида кўмак беришлари лозим. Бу келгусида мутахассис фаолиятини сезиларли даражада осонлаштиради.
Профилактика тадбирларининг самарали натижа беришининг яна бир муҳим омили – бу мазкур ишлар амалга ошириладиган жойлардаги ҳатто ҳудудлардаги ички муҳитдир. Амалий тажриба хулосаларига кўра исломофобик қараш ва кайфиятнинг йўқлиги яъни, у ёки бу ташкилот раҳбарияти диний муаммоларни ва диндор маҳкумлар масалаларини кескинлаштирмаса алоҳида олиб бориладиган ишларни янада енгиллаштиради. Акс ҳолда, профилактикачининг барча уринишлари пучга чиқади. Объектнинг радикаллашуви ва тажоввузкорлик динамикаси ортади.
Мутассибларни профилактика қилиш жуда нозик ишдир. Барчага маълумки иқтисодиётда, таҳминлар, кайфият кўрсатгичлари, прогнозлар ва янгиликлар бозорларни шакиллантиради. Терроризм ва экстремизмни олдини олшда ҳам айнан шундай омиллар аҳамиятлидир. Агар умумий кайфият ҳолати ижобий бўлса у холда умумий ахборот алмашиш жараёни ва алоҳида олиб бориладиган ишлар самараси ҳам ижобий бўлади. Бошқа томондан, ташқаридан келган биргина нохуш хабар, масалан ХТТ фаолияти ҳақидаги, диний вазиятни ўзгартириб юбориши мумкин, ҳатто жазони ўташ муассасаларида ҳам.
Диний муҳитдаги кайфият доимо ўзгариб туради. Мутахассис эса доимо жамоалардаги умумий кайфиятни ҳис қилиб туриши лозим. Бунинг учун у доимо жамоалар ичида бўлиши, улар билан мулоқот қилиши, туманларга ташриф буюриши, маърузалар ўқиши ва уларнинг турли тадбирларида иштирок этиб туриши лозим. Қисқа қилиб айтганда у инсайдер бўлиши лозим. Диндорларнинг энг қуйи қатлами ҳам ўзларининг жамиятга керак эканликларини ҳис қилишлари лозим.
Бошқа томондан диний терроризмни олдини олиш жамият ва ҳукуматни қўрқувга солиб давлат маблағларини совурувчи “бизнес”га айланиб қолмаслиги керак. Бундай сиёсатнинг мавжудлиги юқоридаги кайфиятни албатта ўзгартиради. Бундай нуқсонли сиёсат ҳақида “кўча” ва жиноий элементлар хабар топса вазият янада чигаллашади. Улар диний риторика уларнинг хатти-ҳаракатларини ёқлашини, маъмурий ва моддий манбалардан фойдаланиш имконини беришини ҳамда уларнинг обрўси кескин кўтарилишини тушунадилар. Диний статистика объектив бўлиши лозим. Бу муваффақиятли профилактика ишларининг гаровидир.
Мазкур услубий қўлланмада келтирилганлардан хулоса қиладиган бўлсак, шуни таъкидлаш керакки агар мутассиб ғоя тарафдори ўз ғояларидан воз кечиб ижобия ўзгаришларни намоён қиладиган бўлса, унинг келгуси “диний суверенитети” ҳам кўмакка мухтождир. Бундай одамни тўғри йўога бошлаш ва тарбиялаш зарур. Алал оқибат, бундай одам қонунга бўйсунадиган, жамиятга содиқ шахсга айланиши лозим. Албатта, тизим диндор ватанпарварларни тарбиялаш “конвейер”ини янада такомиллаштирши керак. Давлат гиёҳванлик, алкоголизм ва бошқа шу каби беморларни даволаш ва реаблитайия қилиш сарф-харажатлаирини ўз зиммасига олган. Динй радикалларни реаблитация қилишни ҳам шу нуқтаи назардан кўриб чиқиш лозим. Бундай одамлар танқид, айбдорлик ҳисси, такаббурлик ва худбинлик каби диний касалликларга чалинганлар. Мавжуд хавфларин58 ҳисобга олган холда профилактика мутахассисининг меҳнати ҳам шунга мувофиқ баҳоланиши лозим.
Агар инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари давлатимизнинг энг олий қадриятлари бўлса, унда биз радикал диний ғоя тарафдорларини даволашимиз, профилактика қилишимиз ва жамиятга қайта мослаштиришимиз зарур. Бу бизнинг жамият ва уммат олдидаги бурчимиздир.
Ўз вақтида Имом Али ўз мухолифлари ҳақида айтган эди: “Бизга қарши исён кўтарганлар, бу биўнинг биродарларимиздир”. Шунинг учун ҳам, кимдир яхши диний ниятда қандайдир қонунбузарликни содир этган бўлса ҳам у бизнинг биродаримиз бўлиб қолаверади ва биз уларни тарбиялашимиз, уларнинг тўғри йўлга тушишлари устида тинимсиз ишлашимиз даркор. Бу бизнинг принципиал позициямиздир.
.

1 Мазкур тортишувни Абд ал-Раззоқ “Мусаннаф” асарида (10/150), ан-Насаи “ас-Сунан ал-Кубро” асарида (7/479), ал-Ҳаким “Мустадрак” асарида (2/494), ат-Табароний “ат-Тарих ал-Кабир” асарида (10/257), Абу Нуайм “ал-Ҳаимий” асрида (1/319) ривоят қилганлар.

2 Агар ибодат маҳали бўлгани сабаб объектнинг вақти тиғиз бўлса унга бунинг учун имконият яратиб бериш лозим. Бу суҳбатнинг янада самарали кечишини таъминлайди.

3 Когнитив диссонанс – бу одам онгидаги қарама-қарши фикрлар тўқнашуви натижасида юзага келган руҳий ноқулайлик:фикрлар, эътиқодлар, қадриятлар ёки ҳиссий реакциялар.

4 Бирламчи манбаларни шарҳлашда араб тилини билишнинг зарурлигига далил сифатида Қуръонниг қуйидаги оятларини далил қилиб келтириш мумкин: “У очиқ-ойдин араб тилида юборилган” (Шуаро сўраси 195-оят).
“Батаҳқиқ, биламизки, албатта, улар: «Унга фақат башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир” (Наҳл сўраси 103-оят).
“Арабча Қуръонни эгриликсиз қилиб (туширдикки), шоядки тақво қилсалар” (Зумар сўраси 28-оят).
“Ана шундай қилиб, Биз сенга шаҳарларнинг онасини ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учун, бўлишида ҳеч шубҳа йўқ жамлаш кунидан огоҳлантиришинг учун арабий Қуръонни юбордик. Бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ дўзахда” (Шуро сўраси 7-оят).
“У сенга китобни ҳақ ила ўзидан аввалги нарсани тасдиқловчи қилиб туширди ҳамда Таврот ва Инжилни туширди” (Оли Имрон сураси 3-оят).
Ушбу оятларнинг барчаси араб тилини билиш асосий манбаларни тушунишнинг муҳим шартларидан бири эканлигига далолат қилади.
Шунингдек, Ал-Куртубий ҳам ўз тафсирида халифа Умар Қуръонни фақат араб тили билимдонлари ўргатиши мумкинлиги ҳақида фармон чиқарганлигини айтади. Хабар қилинишича, Имом Шофей араб тилини барча сир асрорларини мукаммал даражада ўрганиш учун ўзларининг нотиқлиги ва сўзамоллиги билан ном таратган Хузайл қабиласи бадавийлари билан узоқ вақт яшаган экан.

5 Усул ал-фиқҳ илми.

6 Таъкидлаш жоизки, бошқа томондан, “олимлар” бирламчи манбаларга мурожаат қилиш ҳуқуқини монополлаштириб, издошларига уларга тўғридан-тўғри мурожат қилишни таъқиқлайди ва шу тариқа руҳонийлик анъанаси вужудга келади. Шуюҳасиз, ислом фанларидаги “демократия” тушунчаси билан бир қаторда ҳақиқат устидан “якка ҳукумронлик” ва “шайхократия”ни ҳам қоралаймиз. Ҳақиқат доимгидек ўртададир.

7 Ибн Аббосдан ривоят қилинишича: “Бану Сад ибн Бакр қабиласи Димама ибн Салабани Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурига ўз вакили қилиб юборди. У Мадинага келди, туясини масжид эшиги олдида тиз чўктирди сўнг боғлаб масжидга кирди. Бу вақтда Пайғамбар (с.а.в.) ўз саҳобалаи билан масжидда ўтирган эди. Димама қотма, сочлар ёйилган ва икки кокилли эди, у мажлисга яқинлашди ва Расулуллоҳ қаршисига келиб тўхтади. Сўнгра шундай деди:

  • Сизлардан қай бирингиз Абд ал-Муталлибнинг ўғлисиз?

  • Мен Абд ал-Муталлибнинг ўғлиман, - жавоб қилди Расулуллоҳ.

  • Мухаммад?

  • Ҳа, - деди Аллоҳнинг эчиси.

  • Ей Абд ал-Мутталибнинг ўғли, ҳозир сендан баъзи қўпол саволларни сўрайман фақат сенинг жахлинг чиқмасин.

Расулуллоҳ унга жавоб қилди:

  • Ғазабланмайман, истаган нарсангни сўра.

  • Сендан Аллоҳни сенинг худойинг, сендан олдиги ва кейингиларнинг худоларини шафеъ келтириб сўрайман. Аллоҳ сени бизга фақат унга ибодат қилишга ва оталаримиз ибодат қилган унинг шериклари бўлган илоҳлардан воз кечишимизга буюришинг учун юбордими?

  • Аллоҳ шоҳидки, ҳа, - жавоб берди Расулуллоҳ (с.а.в.).

  • Сендан Аллоҳни сенинг худойинг, сендан олдиги ва кейингиларнинг худоларини шафеъ келтириб сўрайман. Бизга беш вақт намоз ўқишни Аллоҳ буюрдими?

  • Аллоҳ шоҳидки, да, - деди Расулуллоҳ. Сўнгра у Ислом шартларини бирма-бир сўрай бошлади: закот хаж ва барча фарзлар ҳақида. Ҳарбир аҳком ҳақида айтилганда айнан юқоридаги шакилда тасдиқлашни сўради ва барчаси ҳақида сўраб бўлгандан сўнг шундай деди:

  • Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад унинг элчиси эканига гувоҳлик бераман. Мен бу бурчларнинг барчасини камайтирмасдан ва кўпайтирмасдан бажаришга ва сен қайтарган нарсалардан сақланаман. Расулуллоҳ дедилар:

  • Агар бу икки кокилли одамнинг сўзлари рост бўлса жаннатга киради.” (Ал-Бухорий ривояти).

8 Худосиз

9 Кўп худоликка даъво қилувчи

10 Диндан қайтган

11 Динда ҳурфикрлиликни илгари сурувчи.

12 Ал-Бухорий – 7352, Муслим – 1716.

13 Икмал ал-Му’лим – 5/ 572.

14

15 Тафсир ад-Дарул-мансур – 4/82.

16 Ибн ал-Мунзир – 2048, Ибн аби Хатим – 5689.

17 Тафсир ал-Бағовий – 2/255, Тафсир Ибн Адил – 6/522

18 Илямул-муаккиин – 3/15

19

20

21 Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

22

23 Қаранг. Саййид Сабиқ, Фиқҳ ас-Сунна.

24 Тананинг ёпиб юрилиши лозим бўлган қисми.

25

26 Бу ҳақда қуйидаги оятда шундай дейилган: “”(4:14)

27 Мужизага мисол тариқасида – Иброхим, Мусо, Довуд, Исо, Муҳаммад ва бошқа пайғамбарларнинг мўжизаларини келтириши мумкин.

28

29

30 Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тамойили.

31 Ал-Бухорий – 8/441, Мусли – 2246 ва бош.

32

33

34

35

36 Ибн Умардан ривоят қилинган ҳадис. Ал-Бухорий – 5639, Муслим – 91-92 ва бош.

37 Абу Зарр ривоят қилган ҳадис. Ал-Бухорий – 5585, Муслим – 93 ва бош.

38 Ал-Бухорий, ал-Иститаба – 6.

39 аль-Бухари – 3611; Муслим – 1066. В другой версии от Муслима сказано: «Скоро, в конце времен, в моей общине появятся люди молодого возраста и глупого разума. Они будут говорить слова лучшего из творений. Их вера не будет идти дольше их глоток. Они будут вылетать из религии, как вылетает стрела из лука. И если вы встретились с ними , то убивайте их. И поистине, для тех, кто убьет их, в Судный День, будет приготовлено награда у Аллаха».

40 Муслим - 1066

41 Ахмад – 3/244, Абу Дауд - 4765

42 Муслим ва бош.

43http://ilahikitabi.com/Video/VIDEOID_mr3g8amwNQ/Hilafet-icin-harekete-gecmeyenler---Halife-Metin-Kaplan

44 http://lenta.ru/articles/2015/03/04/salafism/

45 https://www.youtube.com/watch?v=f9UqAPyYCrl

46

47

48

49

50

51 “Фонд Маржани” наш. Қозон.

52 “Мадина” наш. Янги Новгород.

53 “Ҳилол нашр” наш. Ташкент – Москва.

54

55

56

57 Қаранг. Иляма ал-Муакиин ан Раббил-аламин – 3/89

58

Download 98,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish