♦♦♦♦♦
Яксон караминг қошида мудбиру, муқбил,
Осон сенинг оллингда жамийи мушкил.
Ё лутфу иноятингни онча қилки, кўтарай,
Ё қаҳру ғазабингни тоқатим борича қил.
Рубойи иймон рукнларидан бири бўлган қазойи қадарни муқаррарлигининг иқрори устига қурилган бўлиб, у мазмун жиҳатдан маърифий -эътиқодий туркумга киради.
Яксон караминг қошида мудбиру муқбил,
Осон сенинг оллингда жамйи мушкул.
Аллоҳ таолога иймонда мустаҳкам мўмин банданинг ўз яратувчисига ”Эй Аллоҳим, сенинг марҳаматинг ,лутфинг қошида, бахтсизу бахтли, оқилу нодон тенг, сенинг учун фарқсиз, чунки сенинг чексиз қудратинг олдида дунёнинг жамики битиши қийин, иложсиз иши осон, бир лаҳзаликдир ” дейиши, бу билан ўзини банда эканлигини изҳор қилиш не қадар шараф!
Ҳар бир нарса унинг (Аллоҳнинг) тақдири ва хоҳиши билан жорий бўлур.Унинг хоҳиши амалга ошур, бандаларнинг эмас.У зот бандаларга нимани хоҳласа бўлади, нимани истамаса бўлмайди.Ҳеч бир нарса: борлиқ оламдаги рўй берадиган бирор ҳодиса Аллоҳнинг ҳукмидан ташқарида бўлмас. Бандага етадиган хушвақтлик, мол-дунё, амал- мартаба, обрў-эътибор Аллоҳнинг фазли билан бўлгани каби,ғам -қайғу,бемор-муҳтожлик, мусибат ҳам фақат ўзининг амри билан вожиб бўлур.Иродаси билан ҳукм қилинур.Марҳамати билан савоб-ажрдан насибадор қилса ҳам ўзининг қудрати.Хоҳиши билан бандани ҳидоятга йўлласи ҳам бу раҳмон сифатидир.Чунки бу дунёнинг малики Ўзи экан, борлиқнинг тадбири ҳам унинг қўлида.Аллоҳнинг хоҳиши барча нарсадан устунлиги қуйида келтириладиган оятлар билан собит қилингандир.
1.”У қилаётган ишидан сўралмас, балки унга ҳисобот берилур« .”Анбиё» сураси, 23-оят.
2.”Чунки у нимани хоҳласа қиладиган Зотдир”.”Буруж” сураси, 18-оят.
3.”Аллоҳ нимани ирода этса, шуни ҳукм қилади« ,”Моида» сураси, 1-оят..
4. ”Айтинг, барча иш Аллоҳга оиддир« ,”Оли Имрон” сураси, 154-оят.
Юқорида келтирилган оятлардан тафаккур қилган киши,, қазойи қадар инсоннинг хоҳиши ва феълидан хорижда, бунинг ҳақиқатига етишдан инсон боласи ожиз ва бундан қайтарилганлиги ҳақида эслатма бор.Қазойи қадарга шак келтирган киши осий бўлур.
Унга шаксиз ишонган кишига Аллоҳ мўминлик даражасини берур.
Ё лутфу иноятингни онча қилки кўтарай,
Ё қаҳри ғазабингни тоқатим борича қил.
Бу сатрларда зоҳиран тақдирга, Аллоҳга нисбатан бироз иддао бордек туюлсада, ботинда бунинг акси тажалли этган.Банда ,хусусан, Бобур ҳам айб-нуқсонлардан холи эмас. Хато- камчиликлардан айро эмас.Беайб ёлғиз Парвардигор! Ибтидосининг озуқаси хом бўлган банда бу синов дунёда янглишмоғи, айб қилмоғи муқаррар! Баъзан теварак-муҳит шу қадар кирланиб, шу қадар танг бўладики, киши беихтиёр Аллоҳга изтироб аралаш исён билан, баъзан даъво-маломат билан мурожаат қилади. Баъзан инсон ўзига етган мусибатни ортида мукофоти тайинбўлган бир синов, ёхуд қайсидир гуноҳи учун кафорат ўлароқ қабул қилмай, бунга сабри етмай,натижада ”Эй ,Аллоҳ, қайси гуноҳларим учун менга бундай дардни (тақдирни, жазони) бердинг.Мени шу азоблар учун яратганмидинг» деган хитобларни қилиши ҳам бор гап.Бобур ,аввало, одам, тирик жон. Боз устига унинг кечмиш умрида бундай сатрларни битишга сабаб бўлган вазият , шеърлари ортидаги кайфият, руҳиятни ҳам кўздан қочирмаслик керак.Буюк зотлар ҳаёти, кечмишида бундай кайфиятдаги ҳолатлар ва шеърлар оз эмас.
Масалан, Мансур Ҳаллож ”Аналҳақ”ликни даъво қилганда, бунинг ҳақиқати, асл моҳиятини --ўзининг Худомаслигини билмасмиди? Ёки Боязид Бистомийнинг илҳоми қиёмига етиб ,” Субҳоний, субҳоний, мо азми шаъний ” яъни ”Мартабам улуғлигини, шаъним шарафланганлигини кўринг” дейди.
Do'stlaringiz bilan baham: |