Терроризм ва экстрамизм дунё ҳамжамияти учун ҳанузгача асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Инсоният ҳамон диний мутаассиблик, радикализм, зўравонлик ва терроризм хуружларидан азият чекиб келмоқда


Радикал ва унинг дунё қарашининг кенгайиши



Download 98,95 Kb.
bet13/17
Sana23.07.2022
Hajmi98,95 Kb.
#843947
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Д.О.Э Методичка янгича варианти

Радикал ва унинг дунё қарашининг кенгайиши

Иккинчи босқичда объект дунёқараши ва қарашларини кенгайтиришга ҳаракат қилиш керак. Натижада, объект кенг ва атрофлича дунёқарашга, танқидий фикрлаш ҳамда вазиятни таҳлил қила олиш қобилиятига эга бўлиши лозим.
Дастлабки мулоқотларда шариат илмларидаги фикрлар хилма-хиллигини тарғиб қилиш жараёнида ким ҳақ, ким ноҳақлигини аниқлашга киришмаган мақул. Тавсия қилинадиган вақтинчалик ҳолат “сиз ҳам биз ҳам бошқалар ҳам ҳақ”.
Гап шундаки, классик (ёки бугунги кунда “анъанавий” деб номланган) Суннийлик, фикрлар ҳилма-хиллигини, кўплаб фикрлар, ижтиход, фатво ва бошқаларни тан олади. Радикалнинг дунёқараши икки фикрга асосланган унинг ёки уларнинг тўғри эътиқоди (хаққ) ва қолганларнинг адашган эътиқоди (далала).20 Аниқроғи унинг онгида икки тмаойил қотиб қолган: зарурий – фарз ва мажбурий – харом. Одам бундай тор фикрлашдан қанчалик узоқлашса унинг радикаллашув даражаси шунчалик пасаяди. Аслида шариатда кўплаб оралиқ тоифалар мавжуд. Фарз ва харом билан бир қаторда қуйидагиларни ҳам санаб ўтиш мумкин, булар – суннат (бажариш лозим бўлган), макруҳ (қайтарилган), мубоҳ (қилиш ва қилмаслик баробар бўлган амал), мустаҳабб (қилиш тавси этилган), нафл (ихтиёрий) бўлиб улар ўз навбатида таъкидланган (муаккада) ва таъкидланмаган (ғайру муаккада)га ҳамда унга яқин бўлган рухсат берилган (танзиҳи) ва таъқиқланган (таҳримий)га бўлинади.
Объектнинг дунёқарашини кенгайтириш учун илоҳий далил сифатида, Бану Қурайза қабиласи яшаган ҳудуддаги аср намози тўғрисидаги ал-Бухорий ривоят қилган воқеани келтириш мумкин. Жанглардан бири тугагандан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) сағобийларга: “Ким Алоҳга ва охират кунига имон кеотирган бўлса Аср намозини фақат Бану Қурайза ериди ўқисин.” Баъзи саҳобийлар: “Набий (с.а.в.) айтилган жойга тезроқ етиб боришни истади намозни ўз вақтидан кечиктиришимизни эмас” дедилар ва намоз вақти ўтиб кетишидан қўрқиб уни йўлда ўқишди. Бошқалар уларни тингламади ва Пайғамбар (с.а.в.)нинг сўзларига итоат қилди. Бу холат Расулуллоҳга етиб борганида У уларнинг ҳеч бирини маъломат қилмади ва норози бўлмади.21
Қарама-қаршиликларнинг табиийлиги ва хилма-хил фикрларнинг мавжудлигини Қуръонниг ўзи тасдиқлайди, Пайғамбар (с.а.в.)дан ривоят қилинган ҳадисга кўра: “Қуръон 7 ҳарфда нозил қилинган”22. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисга кўра, бир куни Умар (р.а.) Ҳишом ибн Ҳаким ибн Ҳизам ал-Фурқон сурасини Расулуллоҳнинг унга ўргатганидан фарқли тарзда ўқиётганини эшитиб қолади. Шундан сўнг Умар Ҳишомни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурига олиб келади ва унинг ўқишидан шикоят қилади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳишомга Фурқон сурасини овоз чиқариб ўқишини буюради ва Ҳишом ўқиб бўлгандан сўнг Пайғамбар (с.а.в.): “Шундай нозил қилинган” дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ Умарга шу сўрани ўқишни буюрдилар. Умар ўқиб бўлгандан сўнг У зот: “Шундай нозил қилинган” дедилар. Сўнгра: “Дарҳақиқат, ушбу Қръон 7 ҳарфда нозил қилинган. Бас сиз ўзингиз учун осон бўлганида ўқинг”. Мазкур саҳиҳ ҳадиснинг тафсири бўйича 35 дан ортиқ қараш мавжуд. Бу Қуръоннинг ўзи турли фикр ва қарашларни тан олишининг яққол намунасидир.
Келишмовчилик ва фикрлар хилма-хиллигига амалий мисол тариқасида мусулмон умматининг Қуръони Каримни 10 хил кўриниш (қироат)да ўқишини келтиришимиз муммкин. Булар Асим ал-Куфи ва Нафи ал-Мадани каби таниқли имомлари қироати билан бир қаторда Абдулло ибн ал-Касир ал-Макки, Абу Амир ал-Басри, Ибн Амир аш-Шами, Ҳамза ал-Куфи, Абу ал-Хасан ал-Кисаи, Абу Жафар ал-Мадани, Йоқуб ал-Хадрами ва Халаф ибн Хишам кабилардир.
Фиқҳ –ислом илмларининг яна бир соҳаси бўлиб у ҳам қарама-қаршиликларни тан олади.Фиқҳий китоблар ҳам саҳобий ва уламоларнинг турли-туман фикрларига бойдир. Масалан23, Али, Ибн Масъуд, Зайд ибн Собит, Абу Ҳурайра бомдод ва шом намозидан сўнг нафл намози ўқишни ножоиз деб ҳисоблаган, Умар, Холид ибн Валид эса бундай намозни ўқиганлар. Баъзи саҳобийлар жинсий аъзоларга тегиш таҳоратни бузади деб ҳисоблашган (Абу Хурайра, Юсри бинт Сафван ҳадиси), бошқалари эса аксинча бузмаслигини айтган (Талха ҳадиси). Баъзилар тизза ва киндикни аврат24 санашган баъзилари эса аксинча. Ёки қарз сифатида берилган пулдан закот бериладими йўқми деган масалада Али бериш шарт фақат қарзни қайтариб олгандан сўнг дейди, Усмон, Ибн Умар ва Жобир қарзни қайтармаган бўлса ҳам закот берилиши шартлиги ҳақида айтган, Ойша ва Ибн Умардан айтилган бошқа бир ривоятда бундай пулдан умуман закот йўқ дейилган. Ойша Расулуллоҳ (с.а.в.) мерож кечаси Аллоҳни кўрмаган деса Ибн Масуд кўрган деб ҳисоблаган. Яна шу каби кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Бундай ҳолларда барча фикрлар ўзаро бир-бирига мос келмаслигини эътиборга олиш керак. Ва бундай мисоллар жуда кўп. Иккиламчи масалаларда фикрлар хилма-хиллиги ислом ҳуқуқи (фиқҳ)нинг ажралмас қисмидир. Ислом уламолари “ихтилоф ҳам рахматдир” деган ҳадисни тез-тез мисол қилиб келтиради. Шариат тармоқларида иҳтиловларнинг мавжудлиги инсонлар танаси ранигининг, тилининг турли эканлиги каби табиийдир. Қуйидаги оятларда бу ҳақда шундай дейилган: “Ва Унинг оят-белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учун оят-белгилар бордир” (Рум сўраси 22-оят). “Агар Роббинг хоҳласа, одамларни бир уммат қиларди. Улар ихтилоф қилишда бардавом бўлурлар. Роббинг раҳм қилганларидан бошқалари. Уларни шунинг учун яратгандир. Роббингнинг: «Жаҳаннамни, албатта, жинлар ва одамлар билан тамомила тўлдирурман», деган сўзи батамом бўлди.” (Худ сўраси 118-119 оятлар).
Юқорида келтириб ўтилганларнинг барчасига қўшимча равишда, бу босқичда Россия ва Ўзбекистонда нашр қилинган махсус теологик адабиётлардан фойдаланий мақсадга мувофиқдир. Масалан, радикалларга Шайх Мухаммад Содиқнинг “Ихтилофлар: сабаблар ва ечимлар”, “Васатия – ҳаёт йўли”, Шайх Баҳлавийнинг “Ҳанафий мазҳаби далиллари”, Маҳмуд Таҳмазнинг “Ҳанафий фиқҳи” ва шу каби бошқа асарларни тқадим этиш мумкин. Бундай китобларни ўқиб бўлгач радикал одатда бошқа шариат ва мазҳабларнинг фикр ва қарашларини айблашдан ҳамда уларни кофирга чиқаришдан воз кечади. Бундан ташқари китобларни мустақил равишда ўқиш одатий суҳбатлардан фарқли ўлароқ объектда салбий ҳиссиётларни вужудга келишини олдини олади, мулоқотлар давомида радикал ҳар доим ҳам ўз ҳиссиётларини жилоблаб тураолмайди.
Ушбу босқичда жиҳод масаласида жуда кўп саволлар тўғилади. Сир эмаски мутассиблар жиҳодни фақат муқаддас уруш деб билади. Юқорида айтиб ўтилганидек уларнинг шариат борасидаги тушунчалари жуда тор доирада. Шунинг учун профилактика мутахассиси жиҳод, унинг тури ва мақсадлари25 ҳақида кенг кўламли батафсил маълумотга эга бўлиши муҳимдир.


    1. Download 98,95 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish