Доведение до радикала пагубности утопизма
Профилактика ва қайта мослаштиришнинг яна бир воситаси – бу “утопик” идеализмнинг ҳалокатли эканлигини ва атрофдаги реал воқейлик билан тўғри муносабатда бўлиши лозимлигини мутассибларга етказишдир. Бошқача қилиб айтганда, бу қарашни динда ҳаддан ошишни олдини олиш ва мўтадилликни тарғиб қилиш деб аташ мумкин(ат-тавзун, васатия). Маълумки замонавий мутассиблар манхаж, ширк, куфр, бидат, тағут, муртад ва бошқа шу каби сўзларни жуда кўп эшитганлар, ва ҳар қандай ҳодиса ёки ҳаракатни фақатгина манашу тушунчалар доирасида баҳолайдилар. Шундай экан радикаллар ўзларининг барча ҳаракатларини, шу жумладан жиноятларини объектив воқейликдан узоқлашган холда “эзгулик”, аммо утопик ниятлар билан амалга оширади.
Шундай вазиятларда, қуйидаги далилларни келтириш мумкин: Қуръоннинг кўплаб оятлари Аллоҳ Таоло ўз элчиларини фақатгина уларнинг халқлари26 мулоқот қиладиган тилларда юборган ва уларни ўз замони ва халқлари учун долзарб бўлган мўжизалар27 билан қувватлантирган.
Яна бир далил сифатида Қурондаги Иброҳим алайҳиссалонинг даъвати ҳақидаги ҳикояни келтириш мумкин: “Худди шундай қилиб, Иброҳимга аниқ ишонувчилардан бўлиши учун осмонлару ернинг мулкларини кўрсатамиз. Уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», деди. У ботиб кетганида эса: «Ботувчиларни ёқтирмасман», деди. Чиқаётган ойни кўрганда: «Мана шу Роббимдир», деди. У ҳам ботганида: «Агар Роббим мени тўғри йўлга бошламаса, албатта, адашувчилардан бўламан», деди. Чиқаётган қуёшни кўрганда: «Мана шу Роббим. Бу каттароқ», деди. У ҳам ботиб кетганида: «Эй қавмим, мен сиз ширк келтираётган нарсадан воз кечдим», деди. Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, тўғри йўлга мойил бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман” (Анъом сураси, 75-79-оятлар). Бу оятлар Иброҳимнинг қандай қилиб ҳақийқатни англаб етгани ва ўз қавмини уларнинг эътиқодларини ҳисобга олган ҳолда қандай қилиб даъват қилгани ҳақида ҳикоя қилади.28
Шунингдек, Аллоҳнинг элчиси Мухаммад (с.а.в.) атроф ва воқейликни ҳисобга олишлари ҳақида хабар берувчи кўплаб ҳадислар мавжуд. Улардан бири Муаз ибн Жабалнинг Ямандаги даъвати тўғрисида бўлиб унда Расулуллоҳ (с.а.в.) Муазнинг аҳли Китоблар томонга йўл олаётганига ва мақсадга етишиш учун босқичма-босқич ҳаракат қилиш лозимлиги тўғрисидаги машҳур ҳадисдир (Муазнинг ҳадисини Бухорий ва Муслим ривоят қилган). Улар орасида Ойша (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадис бор, Расулуллоҳ (с.а.в.) айтади: “О, Аиша, если бы твой народ не был еще недавно в неверии, я бы разрушил Каабу, и построил бы ее заново по основе Ибрахима и сделал в ней две двери, восточную и западную...”(Муслим). Бундан кўришимиз мумкинки Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ўз қавми ва реал воқейликни ҳисобга олган ҳолда ташқи манфаатлар учун умумий манфаатларга зиён етказадиган ишни амалга оширмаган. Расулуллоҳнинг инсонлар орасида ғийбат тарқалишига йўл қўймагани хусусида яна бир ҳадис бор: “Уни тинч қўйинглар (мунофиқларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убай ибн Сулюл) мен одамлар Муҳаммад ўз саҳобаларини ўлдирмоқда деб гапиришларини хоҳламайман”29 (Ал-Бухорий).
Ислом тарихида хулафаи рошидинларнинг вазиятдан келиб чиққан холда атрофдагилар ва реал воқеликни ҳисобга олиб кўпчиликнинг фойдасини кўзлаб ҳаракат қилганларини тўғрисидаги кўплаб ривоятлар бор. Масалан халива Умар “чанг” – очарчилик йилида ўғирлик учун жазолашни бекор қилган. Халифа Усмон эса асосий мусҳафдан фарқ қилувчи бошқа барча мусҳафларни ёқишга буюрган. Мазкур далилларнинг барчаси Пайғамбар ва унинг халифалари ташқи таъсир ва қайтариқларга қарамасдан Шариат қоидалари доирасида доимо реал воқелик ва ўзлари яшаган жамият холатини ҳисобга олган холда қарорлар қабул қилганликлари ҳақида дарак беради.
Мутассибларнинг ушбу далилларни англаб етиши уларнинг чуқур утопик идеализм қарашлари остида эканлигини тушуниб етишига ёрдам беради. Ва бу англаб етиш мутассибнинг ҳаддан ортиқ ўралган қобиғидан чиқаради. Сир эмаски, замонавий мутассиблар “ал-вала вал-баро”30 тамойилига катта аҳамият беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |