Терроризм ва экстрамизм дунё ҳамжамияти учун ҳанузгача асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Инсоният ҳамон диний мутаассиблик, радикализм, зўравонлик ва терроризм хуружларидан азият чекиб келмоқда


Экстремистик ғоядан қайтаришнинг макро даражадаги шартлари



Download 98,95 Kb.
bet3/17
Sana23.07.2022
Hajmi98,95 Kb.
#843947
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Д.О.Э Методичка янгича варианти

Экстремистик ғоядан қайтаришнинг макро даражадаги шартлари
Айрим экспертларнинг фикрига кўра, давлатнинг ҳуқуқий, маъмурий ва бошқа шу каби усулларда намоён бўлувчи кучи зўравон экстремизм таъсиридан чиқишнинг асосий омилларидан биридир. Экстремизмни олдини олиш бориш борасида кучли давлат ҳокимияти шароитида дастурларини ишлаб чиқиш ва муваффақиятли амалга ошириш мумкин. Аксинча беқарор ва кучсиз давлатлар диний радикализм ўчоғи саналади.
Ксенофобия ва исломофобияга йўл қўймайдиган давлат сиёсати мўтадил давлат сиёсати бўла олади. Агар мамлакатда исломофобия бўлса бу радикаллашувнинг кучайишига олиб келади ва тузатиш муассасаларида ҳам ташқи муҳитда ҳам реаблитация фаолиятини сусайтиради.
Аҳолига ва диндорларга ташқи томонда амалга оширилаётган диний, сиёсий таъсирларни чеклаш лозим. 2011-2016 йиллар давомида амалга оширилган террорчилик хуружларидан шуни хулоса қилиш мумкинки хорижий мамлакатларда рўй бераётган воқеалар мутассиб мафкура тарафдорларига кучли таъсир кўрсатмоқда. Масалан Сурия, Ироқ, Саудия Арабистони, Миср ва Афғонистон каби мамлакатларда чиқарилаётган фатволар, чақириқлар ва содир бўлаётган воқеалар мамлакатимиздаги радикаллашув даражасига бевосита таъсир ўтказмоқда.
Фаол фуқаролик жамияти ва диний соҳа вакиллари фаолияти. Малазия, Индонезия, Саудия Қироллиги ва Туркия каби фаол фуқаролик жамияти ҳамда фаол диний соҳа факиллари бўлган давлатларда экстремизмга қарши курашиш дастурлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Экстремизмни диний манбаларга асосланган ҳолда олдини олиш
Мазкур услубий қўлланма (бундан буён матнда “қўлланма”деб номланган) Халқаро ислом академияси “Иннавацион ва илмий тадқиқотлар” марказ жамоаси томонидан ноанъанавий исломий оқимлар, диний мутассиб ва экстремистик оқим тарафдорлари билан Тошкент вилояти ва Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида шу жумладан жазони ижро этиш муассасаларида олиб борилган интенсив ишларнинг амалий натижасидир.
Қўлланмада Қуръон, Суннат ва Ҳанафий мазҳабининг асосий манбаларини (усул ул-фиқҳ) қиёсий ўрганиш методологиясига асосланган диний билимлардан фойдаланилган. Қўлланмани тузишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244, 159 ва 155 - моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилган экстремистик ва мутассиблар кайфиятдаги шахсларнинг фикрини ўзгартириш ҳамда уларни ва уларни ананавий мусулмончиликка мослаштириш бўйича А.Қамбаровнинг амалий ва илмий тажрибасига таянилган. Масалан, уч йил давомида (2015-2018) Навояий вилояти, Қизил тепа тумани собиқ Уя 64/47 Ж.И.Э.М.сида олиб борилган амалий ишлар натижасида 400 дан ортиқ турли ноанъанавий, бузғўнчи, мутассиб диний оқим тарафдорларининг қарашлари ўзгартирилган ва ананавий мусулмончиликка мослаштирилган.
Қўлланманинг долзарблигини баҳолаш мутахассислар фикрига ҳавола. Бироқ қўлланмани тузувчилар террорчи ва экстремистларнинг психологик портретларини яратиш, террорчилар қиёфасини диний, сиёсий ва миллийлик хусусиятларини қамраб олган ҳолда имкон қадар кенг маънода тасвирлаб беришга харакат қилинди. Экстремизмга қарши курашиши бўйича, бундан аввалги услубларнинг катта қисми диний асослардан узоқлашиб кетгани ва шу сабали самарадорлик кўрсатиши ўта пастлиги билан ажралиб туради. Уларда диний қарашларни ўзгартиришдан кўра кўпроқ махсус хизматлар учун мақбул усулларда фойдаланилган.
Муаллифлар мазкур қўлланмани ишлаб чиқишда салафийлик, хизбчилик,вахобийлик, ихвончилик ва шу каби бошқа турли хил исломий оқимларни тўғридан-тўғри айблашдан қочишган. Методиканинг мўтадиллиги д.э.о.ларни қайтариш бўйича мутахасисга юқоридаги каби оқим тарафдорларининг нафсониятига тегмаслик ва ҳиссиётларини жумбушга келтирмасликка ёрдам беради ҳамда унга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган эҳтимолий низо ва хавфларни камайтиради.
Албатта Республикамизда д.э.о. мансуб шахсларни ғояларидан қайтариш кенг қамровли комплекс чора тадбирлардир. Амалиётда мутассиб шахсга таъсир ўтказишда ҳар бир шахсининг ижтимоъий ва шахсий характеридан келиб чиққан ҳолатда ҳуқуқни мухофаза қилиш органи вакиллари, психологлар, психиатрлар, диний соха ходимлари, унинг қариндошлари, дўстлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар жалб қилиниши мумкин.
Ушбу қўлланмада д.э.о. ғоясидан қайтаришнинг теологик усуллари кўриб чиқилган. Шу муносабат билан қўлланма кўпроқ диний экстремизм ва терроризм муаммоси билан шуғулланувчи мутахассислар – диншунослар, диний соҳа вакиллари ва жазони ижро этиш муассасалари тизими ходимлари учун мўлжалланган. Шунингдек имом хатиблар ва руҳонийлар учун тавсия этилади.


Download 98,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish