1.4. Бузғунчи диний оқим тарафдорларининг асосий белги ва хусусиятлари БДОларнинг хусусиятлари диншунос олимлар ва илоҳиётшунослар томонидан аниқланган. Қуйидаги санаб ўтилган хусусиятларнинг ҳаммаси ҳам диинй экстремист ва террорчиларнинг белгилари ҳисобланмайди. Аммо бу белгилар диндорларнинг кейинчалик радикаллашуви учун асос бўлиши мумкинлиги кўпчилик томонидан тан олинган.
Конституцион тузумни инкор қилиш (ва танқид қилиш)
Давлатнинг ҳуқуқий ва маъмурий тизимларини рад этиш
Давлатга қарши кучли нафрат – инсонниг давлат ва жамият ҳаётида иштирок этишини таъқиқлаш
Маҳаллий урф-одатларни инкор қилиш ва уларни катта гуноҳга тенглаштириш
Давлат ва миллий байрамларни рад этиш
Давлат рамзларига ҳурматсизлик
Маҳаллий маданий ўзига хослик, анъанавий этник маданият ва одамларнинг менталитетига нисбатан адоват
Эътиқоддан ташқарида бўлган жамиятга душманлик
Ватанпарварлик ва ватанга муҳаббатни танқид қилиб уни беманилик деб қараш
Давлат хизматлари ва бюджет ташкилотларида ишлашга нисбатан ўта салбий муносабатда бўлиш
Қора иқтисодиёт тизимида ишлаш, солиқ, алимент ва бошқаларни тўламасликка интилиш
Суд қарорлари билан таъқиқланган диний ҳаракат ва ташкилотларга нисбатан ижобий муносабат ва мақташ
Террористик актлар ва зўравонликларга нисбатан ижобий муносабатда бўлиш шу жумладан хорижий мамлакатларда содир этилган хуружларга нисбатан ҳам
Анархистик диний-сиёсий ғоя ва мақсадларнинг мавжудлиги, диинй таълимотлардан сиёсий таъсирни ошириш воситаси сифатида фойдаланиш
Бошқаларни куфрда, ширк ва адашганликда айблаш (ва доимий танқид қилиш)
Нафрат ва адолатни тарғиб қилиш
Ксенофобия ва ирқчиликни тарғиб қилиш
Шовинизмни тарғиб қилиш (панарабизм, пантуркизм, панславизм ва бошқалар)
Ўзгача фикрловчиларга қарши босқинчилик ва зўравонликни қилишни оқлаш учун тажоввуз қилиш ҳуқуқини тан олиш
Янги аъзоларни жалб қилиш учун тарғибот ишларини олиб бориш
Шахс устидан назорат ўрнатиш (фикрни чалғитиш, аъзоларни ташқи дунёдан ажратиб қўйиш, оиласи билан кўришишни таъқиқлаш, китоб, газета ўқишни, телевизор кўриш, радио эшитиш ва бошқа шу кабиларни таъқиқлаш)
Руҳий босим ва шантаж
Жинсий алоқни бошқариш, ўзига шерик танлашга ёки ундан узоқ туришга доир кўрсатмалар бериш
Ташқи дунёни ёвузлик деб аташ
Ўлимга интилиг ва ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилиш
Ташкилотнинг қатъий иерархик тизимига итоат этиш раҳбарга сўзсиз бўйсуниш
Оқим доктринасида дунё сиёсатига ҳукумронлик даъволарининг мавжудлиги
Тарихийликка қаршилик
Уларнинг ташқи белгилари – мвхсус лексика, оғзаки бўлмаган белгилар (баъзи холларда узун соқол, калта шим, ёпадиган қора кийим ва бошқа шу каби ноодатий белгилар).