Терроризм ва экстрамизм дунё ҳамжамияти учун ҳанузгача асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Инсоният ҳамон диний мутаассиблик, радикализм, зўравонлик ва терроризм хуружларидан азият чекиб келмоқда


Ислом тарихида д.э.о. ғоядан қайтариш тарихи ва ҳозирги замон



Download 98,95 Kb.
bet5/17
Sana23.07.2022
Hajmi98,95 Kb.
#843947
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Д.О.Э Методичка янгича варианти

Ислом тарихида д.э.о. ғоядан қайтариш тарихи ва ҳозирги замон
Ислом тарихида илк бор амалий теологик д.э.о. ғоядан қайтариш бўйича тарихи тўртинчи рошид халифа Али ибн Абу Толиб ҳукмронлигидан бошланган. Барчага маълумки, унинг даврида мусулмонлар орасидаги илк диний ақидапараст террорчи – хорижийлар пайдо бўлган. Хорижийларнинг экстремистик қарашларини тўғри йўлга солиш учун халифа Али пайғамбар Мухаммад (с.а.в.) саҳобалари ичида энг ҳурматли ва илмлиларидан бири бўлган унинг амакиваччаси – Ибн Аббосни юборади. Ибн Аббос мусулмонлар орасида “Хабрул-Умма” (Умматнинг олими) ва “Туржумаи ал-Қуран” (Қуръон таржимони) каби номлар билан машҳур эди, Пайғамбар (с.а.в.)нинг ўзи у учун қуйидагича дуо қилган: “Ей Аллоҳим! Унга динни тушуниш ва уни шарҳлаш илмини бергин!” ва яна “Ей Аллоҳим! Унга донишмандликни ўргат”. Ибн Аббос мавжуд таҳдид ва хавфларга қарамасдан Хорижийлар билан учрашди, бахсли мавзуларни тўғри тушунишга чақирди ҳамда Қуръон ва Пайғамбар (с.а.в.) ҳаётидан инкор этиб бўлмас даллилар келтириб улар билан бахс мунозара қилди1.
Масалага аниқлик киритиш учун Ибн Аббос ва Хорижийлар ўртасида бўлиб ўтган тортишувни келтириб ўтамиз: Ҳижрий 37 йил, Сафар ойида, Али билан Муовия ўртасида низо келиб чиққанда Алининг баъзи тарафдорлари ундан воз кечди ва уни тақдир изнига ташлаб кетишди. Шунда бир киши Алининг ҳузурига келиб: “Ей мўминларнинг амири! Улар сенга қарши чиқишлари ҳақида айтишмоқда”. Али: “Ўзлари биринчи бўлиб бизга қарши чиқмагунларича уларга тегманг. Токи уларнинг ўзлари менга қарши чиқмагунларича мен улар билан курашмайман. Лекин улар буни тез орада амалга оширишади”, деди.
Абдуллоҳ ибн Аббос айтади: “Харурийлар ажралиб кетгандан сўнг улар бир қишлоқда тўпланишди ва улар олти минг атрофида эди, шунда мен Алига мурожаат қилдим: “Ей мўминларнинг амири! Пешин намозини қолдиринг, мени улар (хорижийлар) билан гаплашиш учун юборинг!”. Али айтди: “Мен уларнинг сенга зарар етказишидан қўрқаман”. Ибн Аббос: “Умид қиламанки агар Аллоҳ хоҳласа бундай бўлмайди. Ҳақиқатдан ҳам мен одамларга муаммо келтирмайман улар билан яхши муносабатда бўламан” деди”.
Ибн Аббос айтади: “Сўнгра чиройли либосларимдан бирини кийдим ва уларнинг олдига кеттим. (Абу Замил айтади: “Дарҳақиқат, Ибн Аббос жуда чиройли ва келишган киши эди”) Мен уларни тушлик вақтида топдим. Мен ҳеч қачон ибодатга уларчалик қаттиқ ғайрат кўрсатган одамларни кўрмаган эдим. Уларнинг кафтлари туянинг тиззаларига ўхшар эди (кўп ибодат қилганларидан). Кўп сажда қилганларидан уларнинг юзларида унинг излари бор эди. Улар кўйлаклари йувилган, юзларида эса уйқусизлакдан келиб чиққан хорғинлик намоён эди. Мен уларга яқинлашиб ва саломлашдим, улар “Салом ей Ибн Аббос! Устингдаги қандай либос?” Ибн Аббос: “Сиз бунинг учун мени айблаябсизми? Дарҳақиқат, мен Расуллуллоҳ (с.а.в.)ни бунданда гўзалроқ бўлганини кўрганман деди ва у қуйидаги оятни уларга ўқиди: “ Сен:«Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!» деб айт. (Ароф сураси 32 - оят)”.
Хорижийлар: “Сени бизнинг ёнимизга нима бошлаб келди?”. “Мен сизнинг ёнингизга Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобалари – муҳожирлар, ансорлар ва унинг амакисининг ўғли номидан келдим. Қуръон уларга юборилган ва улар уни сиздан кўра яхшироқ билади, сизнинг орангизда эса улардан бирортаси ҳам йўқ! Мен уларнинг сўзларини сизларга етказаман, сизларникини эса уларга”.
Баъзи хорижийлар: “Қурайшийлар билан баҳслашманг, Ахир Алло таоло улар ҳақида: “Улар: «Бизнинг олиҳаларимиз яхшими ёки уми?» дедилар. Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар.” (Зухруф сураси 58-оят). Деган деб бақира бошлашди”.
Улардан баъзилари: “Сен улар билан гаплашсанг яхши бўларди” дейишди. Ибн Аббос: “Менга хабар беришларича сиз нимадандир ранжибсиз ва Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг амакиваччаси қолаверса уни қизининг эридан норози экансиз. У Расулуллоҳга биринчилардан бўлиб иймон келтирган. Наҳотки шундай бўлса?” деди. Улар: “Биз ундан уч нарсада норозимиз” дедилар. “Қандай нарсалар” сўради Ибн Аббос. Улар: “У Аллоҳнинг динига одамларни қози қилиб тайинлади ваҳоланки Алло Қуръонда “Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир” (Юсуф сураси 40-оят) деб айтган”. “Яна нима?” – сўради Ибн Аббос. “Иккинчидан, у жанг одамлар билан жанг қилди лекин асирлар ва ўлжаларни олмади. Агар у мушриклар билан жанг қилган бўлса унда уларнинг моли ва жони унинг учун ҳалолдир. Агар у жанг қилган одамлар мўминлар бўлса унда уларнинг қонини тўкмаслиги керак эди”. “Яна нима” – деб сўради Ибн Аббос. “Учинчидан, у мўминларнинг амири унвонидан воз кечди ваҳоланки мусулмонлар унга байат қилишди ва ўзларига халифа этиб сайлашди. Агар у мўминларнинг амири бўлмаса демак мушрикларнинг аамиридир!” деди хорижийлар. Ибн Аббос “Яна бошқа давоингиз борми?” деб сўради. “Шунинг ўзи етарли” – деди улар.
Шунда Ибн Аббос: “Хўш, агар мен сизларга Аллоҳнинг китобидан ва Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадисларидан сиз инкор қилолмайдиган далилларни ўқиб берсам ўз фикрингиздан қайтасизми?” деди. “Ҳа” – деб жавоб қилди хорижийлар.
Шунда Ибн Аббос айтди: “Уни Аллоҳнинг динида одамларни ҳакам қилиб тайинлаганлиги ҳақидаги даъвоингизга Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломи билан жавоб бераман: “Эй иймон келтирганлар! Эҳромдалик ҳолингизда овни ўлдирманг. Сиздан ким уни қасддан ўлдирса, жазоси сиздан икки одил киши ҳукмига мувофиқ чорва ҳайвонларидан у(ов)га тенг келадиганини ҳадий қилиб Каъбага етказишдир.” (Моида сўраси 95-оят)”. Эр ва хотин ҳақидаги қуйидаги оятда Аллоҳ шундай дейди: “Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг” (Нисо сўраси 35-оят). Аллоҳга қасамки инсонларнинг қони, жони ва келишувларига ёки аёллар ҳақидаги қарорларни қабул қилиш борасида бундан адолатлироқ суд йўқдир. Зеро сиз биласизки, агар Аллоҳ истаса буни одамларнинг ҳукмига қолдирмасдан ўзи ҳукм қилган бўлар эди”. “Албатта мусулмонлар қони ва улар ўртасидаги муроса масаласида” – деди хорижийлар. “Хўш биринчи масала бўйича муаммо қолмадими?” – деди Ибн Аббос. “Ҳа” – деб жавоб қилди улар.
Ибн Аббос давом этди: “Сиз Али жанг қилди лекин Расуллуллоҳ (с.а.в.) қилгандек асирларни олмади дедингиз. Наҳотки сиз Онангиз Ойишани асир олишни хоҳласангиз ва унга чўриларга қилингандек муносабатда бўлишни истасангиз? Агар сиз бунга “Ҳа” деб жавоб берадиган бўлсангиз сиз кофирга айланасиз. Аллоҳ Таоло унга ҳамдлар бўлсин шундай марҳамат қилган: “Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса, уларнинг оналаридир.” (Ахзоб сўраси 6 -оят). Шундай экан сиз Ўзингиз учун мақбулини танланг.”
Сўнгра Ибн Аббос уларга қарата “Хўш бу масалага ҳам барҳам бердикми?”. “Ҳа” – дедб жавоб берди улар.
Ибн Аббос сўзида давом этди: “Яна сиз Али мўминлар амири унвонидан воз кечди деб айтдингиз. Сизга шуни эслатиб қўймоқчиманки Худайбияда Расулуллоҳ (с.а.в.) мушриклардан тинчлик шартномасига: “Аллоҳнинг элчиси Мухаммад шундай қарор қилди” деб ёзиб қўйишларини талаб қилди. Шунда мушриклар эътироз билдириб: “Агар биз сени Аллоҳнинг элчиси эканлигинга ишонганимизда сен билан жанг қилмасдик. Сен “Мухаммад ибн Абдуллоҳ” деб ёзишинг керак” дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) уларнинг шартига рози эканлигини: “Аллоҳга қасамки улар менга туҳмат қилишса ҳам мен Аллоҳнинг Расулиман” дея жавоб қилароқ билдирди.” Расулуллоҳ (с.а.в.) Алидан кўра муносиброқ эди магар у Аллоҳнинг елчиси деб номланмаслигига рози бўлган бўлсада бу уни пайғамбарлик дарачасидан чекламайди. Хўш бу масалада ҳам келишиб олдикми?”. “Ҳа” – дея жавоб қил.
Ибн Аббос: “Улардан икки минг киши ортга қайтди” деди.
Ибн Касирнинг ривоят қилишича Ибн Аббоснинг улар билан қилган мунозарасидан сўнг тўрт минг хорижий ортга қайтишган.
Ушбу мунозаралар мусулмон экстремист ва террорчиларини диний экстремистик харакатларидан қайтаришнинг яққол намунасидир.
Исломнинг иккинчи юз йиллигининг дастлабки даврига келиб, ислом номидан харакат қилувчи кўплаб диний ақидавий бузғунчи тоифалар юзага кела бошлади, ўша давр мусулмон олимлари мутассиблар ва бузғунчи оқим тарафдорларини д.э.о.ғоясидан қайтариш ва анъанавий эътиқод софлигини ҳимоя қилиш мақсадида ўз асарларида уларга қарши кўплаб раддиялар ишлаб чиқдилар. Бундай асарларнинг ҳар бири аҳоли учун “адашган” оқимлар ва уларнинг зарарли мафкурасига қарши ғоявий курашда ўзига хос методик қўлланма сифатида хизмат қилди. Бунга мисол тариқасида “ар-Рад аъла ал-қадария” (Қадарийларга раддия) асари муаллифи имом Абу Ханифа, “ар-Рад аъла ал-жаҳмия ваз-занадиқа” (Жаҳмийларга ва зиндиқларга раддиялар) асари муаллифи Ахмад ибн Ханбал кабиларни келтиришимиз мумкин. Бироқ, энг машҳур апологетлар сифатида икки имомни келтиришимиз мумкин. Булар “ар-Рад аъла усулул-қаромита”, “ар-Рад аъла фуруъул-қаромита” (Қарматийларга раддиялар, ўз вақтида Маккани босиб олган ва Қора тошни синдирган), “Радд аваил ал-адилла ал-хамса ли Аби Мухаммад ал-Бахили”, “ар-Радд ала тахзиб ал-Каъаби”, “Китаб баян авҳам ал-мутазила”, “Радд китаб ал-имама ли бади ар-Равафиз” ва бошқа шу каби асарлар муаллифи Абу Мансур ал-Матуридий. Шунингдек “ар-Радд ала ал-мужассима вал-хашавия”, “ал-Лума фир-радд ала ахл ал-ифки ват-тадлил” каби асарлар муаллифи имом Абу ал-Хасан ал-Ашарилардир.
Шундай қилиб, исломнинг илк асрларида д.э.о. ғоясидан қайтариш оммага ва аниқ шахс ёки груҳларга йўналтирилган шакилга эга бўлган дейиш мумкин. Бундан ташқари икки холатда ҳам д.э.о. ғоясидан қайтариш бузғунчи ғоя тарафдорлари эътиқодларини тузатиш ва уларнинг далилларини нотўғри эканлигини исботлаш ҳамда рад этишга қаратилган. Бундай раддияларнинг баъзи қисмлари оқимларга қарши кураш кўринишида бўлишига қарамасидан уларнинг қатта қисми диний мутассиб шахслар билан мафкуравий курашга йўналтирилган эди.
Ҳозирги кунда мусулмон мамлакатларидаги илмий марказлар таклиф қилаётган д.э.о. ғоясидан қайтариш усулларини “Тасхих ал-мафаҳим” тушунчаларни тузатиш (қарашлар, эътиқодлар, талқинлар) ибораси билан номлаш кенг тарқалган. Экстремистик кайфиятдаги шахс, турли сабабларга кўра, масалан, жоҳиллик, ҳиссиётларга берилганлик ва бошқа шу каби сабабларга кўра диний матн (оят ёки ҳадис)ни нотўғри ёки қоидалардан четлашган ҳолда ўз хоҳишига кўра талқин қилади, д.э.о. ғоясидан қайтарувчи мутахасиснинг энг асосий вазифаларидан бири уни бирламчи асл “ишончли” талқинга етказиш ва очиб беришдир. “Тасхих ал-мафаҳим” усулини Ал-Азхар ислом академияси ва алоҳида “анъанавий” эътиқод вакиллари томонидан қўлланилади.
Д.э.о. ғоясидан қайтаришнинг яна бир замонавий усули – бу бағрикенглик (тасамух) ва ўзаро мулоқот (хивар)дир. Бундай амалиётлар асосан аҳоли турмуш даражаси яхши бўлган мамлакатларда қўлланилади.


Download 98,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish