ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИ
ЎЙИН ПСИХОЛОГИЯСИ
Билим соҳаси: 100000- Гуманитар
Таълим соҳаси: 110000-Педагогика
Таълим йўналиши: 5111800-Мактабгача таълим
Teрмиз - 2018
Мазкур ўқув услубий мажмуа Термиз давлат университети Кенгаши томонидан 2018 йил __ ______даги __- сонли баённомаси билан тасдиқланган намунавий фан дастурига мувофиқ тузилган.
Тузувчи:
Норбошева М.О - Мактабгача таълим методикаси кафедраси мудири, психол.ф.н.,доцент
Тақризчилар:
Жўраев Т.С. - Психология кафедраси катта ўқитувчиси, психология фанлари номзоди
Юлдошева Ф.М. - Мактабгача таълим методикаси кафедраси катта ўқитувчиси
Ўқув услубий мажмуа Термиз давлат университети ўқув услубий Кенгашининг 2018 йил “........” августдаги “.........” – сон йиғилишида кўриб чиқилган ва фойдаланишга тавсия этилган.
© TerDU “Maktabgacha ta’lim” kafedrasi
MУНДАРИЖА:
MУНДАРИЖА: 3
I-БЎЛИМ. ЎҚУВ MATEРИАЛЛАР 5
1.1. MAЪРУЗА УЧУН MATEРИАЛЛАР 5
Келишилди: 59
Ўқув услубий бошқарма бошлиғи __________У.Ў. Мустафоев 59
Маъруза машғулотлари календар тематик режаси 63
63
Семинар машғулотлари календар тематик режаси 64
64
Келишилди: 112
Ўқув услубий бошқарма бошлиғи __________У.Ў. Мустафоев 112
Маъруза машғулотлари календар тематик режаси 115
115
Семинар машғулотлари календар тематик режаси 117
117
Кириш
Мамлакатимизда мактабгача таълим соҳаси учун янги даврнинг бошланиши, тизимни тубдан ислоҳ қилиниши, хориж тажрибаларнинг кириб келиши бугун бўлғуси мутахассисларни тайёрлашга янгича талаб қўймоқда. Мактабгача таълим муассасаларида таълим – тарбияни тарбиячи-педагог амалга оширади. Жамият талаби даражасидаги тарбиячи педагогларни тайёрлаш мактабгача таълим йўналиши ўқитиладиган олий ўқув юртларининг зиммасига тушади.
“Ўйин психологияси” танлов фани бакалавриатнинг “Мактабгача таълим” йўналиши ДТС ва фаннинг дастурида белгиланган талабларга мувофиқ эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантириш, фанга оид жаҳондаги илм-фан,техника, технологияларнинг сўнгги ютуқлари, илғор хорижий тажрибаларни кенг ёритиш ва уларни ҳисобга олган фан мавзуларини шакллантириш, ўқув жараёнини комплеск лойиҳалаш асосида кафолатланган натижаларга эришиш, мустақил билим олиш ва ўрганиш ҳамда назоратни амалга оширишни таъминлайдиган ўқув-услубий восита бўлиб, талабанинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-услубий манбалар, дидактик воситалар ва материаллар, электрон таълим ресурслари, ўқитиш технологияси, баҳолаш методлари ва мезонларини ўз ичига олади. “Ўйин психологияси” фанининг дастури бўлажак тарбиячи-педагогларни мазкур фаннинг умумий назарий асослари билан қуролланиши, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда ўйин фаолиятини етакчилигини инобатга олишни, болалар ўйини психологиясига амал қилинган ҳолда йўлга қўйишларини таъминлайди.
Ушбу Ўқув-услубий мажмуада “Ўйин психологияси” фанининг ўқув дастурига мувофиқ равишда маърузалар матни, амалий ва семинар машғулотларини ўтказиш бўйича услубий тавсиялар, мустақил таълим топшириқларини бажариш бўйича услубий қўлланма, фаннинг ўқув ва ишчи дастурлари, фан юзасидан тестлар, назорат саволлари, талабалар билимини баҳолаш мезонлари, фан мавзулари юзасидан тарқатма материаллар, зарур адабиётлар ва бошқа дидактик материаллар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |