5–МАВЗУ: МАКТАБГАЧА ЁШДА ЎЙИННИНГ РИВОЖЛАНИШИ
РЕЖА:
5.1.Ўйин ривожланишининг комплекс таснифи. Рол ва хаёлий вазият: ўйин фаолияти мотивациясида унинг аҳамияти.
5.2. Ролли ўйинларни тажрибада пайдо бўлиши. Ўйинларда ролларнинг ривожланиб бориши.
5.3. Ролли ўйинларда символизм масаласи: предмет- ҳаракат (амал)- сўз. Сўз ва ҳаракатнинг уйғунлашуви. Боланинг ўйин қоидасига муносабатининг ривожланиши.
Таянч сўз ва иборалар: Рол ва хаёлий вазият, ролларнинг ривожланиши, символизм, предмет- ҳаракат (амал)- сўз, ўйин қоидаси,
5.1.Ўйин ривожланишининг комплекс таснифи. Рол ва хаёлий вазият: ўйин фаолияти мотивациясида унинг аҳамияти.
Боланинг умумпсихологик тараққиёти фақат ўйин жараёнидаги (А.Леонтьев) амалга ошишини инобатга олиб уларнинг ўйинларининг мазмунан бойитишига катта эътибор қаратишимиз лозим.
Боғча ёшидаги болаларнинг сюжетли ва ролларга бўлиниб, ўйналадиган ўйинлари деярли ҳамма вақт жамоа ҳолда амалга оширилади. Сюжетли ва ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинлар болаларнинг кўпгина психик жараёнлари ва шахсий психологик сифатларини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйин шароитининг ўзиёқ болалар диққатини атрофдаги нарса ва ҳодисаларга фаол йўналтири шини талаб қилади. Бу эса, ўйин фаолияти давомида болаларни ниҳоятда фаоллаштиради, яъни улар кузатувчан, тез эсда олиб қоладиган, ҳар бир нарсани атрофлича ва чуқур таҳлил қиладиган бўладилар.
Сюжетли ва ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинлар. Ўйин жараёнида болаларнинг бир бирлари билан фаол муносабатда бўлишларига имкон яратади. Бу болалар нутқининг тез ривожланишига олиб келади. Маълумки, сюжетли ва ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинларнинг ўз қонун - қоидалари мавжуд. Бу қонун - қоидаларга риоя қилишда болалар ўз ирода кучларини ишга соладилар. Бинобарин, ўйин фаолияти давомида болаларнинг иродавий сифатлари ҳам ривожланади. Турли ёшдаги бошқа болаларининг ўйин фаолиятлари уларнинг барча акс эттириш, яъни психик жараёнларини, ақлий имкониятларини, шахсий психологик сифатларини, ҳарактер хислатларини таркиб топтириб, ривожлантиради. Шу нарса характерлики, боғча ёшидаги болаларнинг турли - туман ўйин фаолиятлари секин - асталик билан уларни ўқиш фаолиятига тайёрлайди.
Ролли ўйин мазкур ёш даврдаги болаларнинг энг муҳим фаолияти бўлиб, улар бундай ўйинда гўё катта ёшдаги одамларнинг барча вазифали ва ишларни амалда бевосита бажарадилар.шу боисдан ўйин воқеалари ,оилавий турмуш ҳодисалари шахслараро муносабатларни умумлаштирган ҳолда акс эттиришга ҳаракат қиладилар . Болалар катталарнинг турмуш тарзи , ҳис-туйғу , ўзаро муомала ва мулақатларнинг хусусиятларни ўзига ва ўзгаларга атроф муҳитига муносабатларни яққол воқелик тарзида ижро этиши учун турли ўйинчоқлардан, шунингдек, уларнинг вазифасини ўтовчи нарсаларда ҳам фойдаланилади. Боланинг онгида уни қуршаб турган воқелик тўғрисидаги хилма хил ўйин фаолиятни такомиллаштирадиган шароитларни тадқиқ қилган Н. М. Аксаринанинг таъкидлашича ўйин ўз- ўзидан вужудга келмайди бунинг учун камида учта шароит бўлиши лозим бунга
1) таасуротлар таркиб топиш.
2) ҳар –хил кўринишдаги ўйинчоқлар ва тарбиявий таъсир воситаларнинг муҳайёлиги.
3) болаларнинг катталар билан тез-тез муомала ва мулоқатга киришуви .Бунда катталарнинг болага бевосита таъсир кўрсатиш услуби ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Д.Б. Эльконин ўз тадқиқотида ролли ўйиннинг сюжети билан бир қаторда , унинг мазмуни ҳам мавжуд эканини ёзади .Унинг фикрича ўйинда бола катталар фаолиятининг асосий жиҳатини аниқроқ акс эттириши ўйинни мазмунини А.П.Усованинг татқиқотларида таъкидланишича, ролли ўйин иштирокчиларни сафи ёш улғайишига қараб жинсий тофовутларига биноан кенгайиб боради. Уч ёшли болалар икки учтадан гуруҳга бирлашиб, уч беш даққиқа бирга ўйнаб оладилар 4-5 ёшли гуруҳи 2-3тадан иштирокчидан иборат бўлиб уларнинг ҳамкорлигидаги фаолияти 40-50 дақиқа давом этади ўйин давомида қатнашчилар сони ҳам ортиб боради: 6-7 ёшли болаларда ролли ўйини гуруҳ ёки жамоа бўлиб бирга ўйнаш истаги вужудга келади аввал роллар тақсимланади ўйиннинг қоидалари ва шартлари тушунтирилади (ўйин давомида болалар бир–бирларни ҳаракатини қаттиқ назорат қиладилар).
Илк ёшдаги болаларнинг содда ўйинларини машқ ўйинлари, ҳаракат ўйинлари, манипуляция (тимирскилаш) ўйинлари деб аташ мумкин. Бундай ўйинларда бола ўйинчоқларни бир жойдан 2-жойга олиб бориб қўяди, машиналарни юргизиб кўради ёки қиз бола бўлса, қўғирчоқларига гапиришга ҳаракат қилади, кубикларни устма-уст қилиб таклайди ва шу каби ҳаракатларни бажаради. Бундай содда ўйинларда ҳам бола хаёлини бойитадиган мазмун йўқ
Бола 2 ёшга тўлгач, унинг ўйинларида жиддий ўзгариш рўй беради. Боланинг ўйинига энди тақлидий ҳаракатлар қўшилади. Болани катталардан кўрган-билганларини ўйинда тақлиддан такрорлай бошлайди. Бу даврда бола машиначасини у ёқдан бу ёққа силжитиш ёки тепаликдан сирғантириб тушириш билан чекланмай, шофёрларни ҳаракатини бажаради. Қиз болалар эса қўғирчоққа ўзларига хиргойи қилиб аллалар айтибгина қолмай, ўйинчоқ краватчаларга ётқизиб тебратишга, агар ит ҳурса “ту тет” деб ҳайдашга уринадилар. Боланинг бундай ўйинларида эса энди тикловчи хаёлнинг юзага кела бошлаганини кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |