Термиз давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси


–МАВЗУ: ОНТОГЕНЕЗДА ЎЙИННИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ



Download 3,9 Mb.
bet11/67
Sana12.06.2022
Hajmi3,9 Mb.
#659194
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67
Bog'liq
ўйин психол.4 курс УМК 107

4–МАВЗУ: ОНТОГЕНЕЗДА ЎЙИННИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


РЕЖА:
4.1. Бола ҳаётининг биринчи йилида ҳаракатлар ва катталар билан мулоқотнинг ўсиши. М.Денисова ва Н.Фигуринлар тадқиқотлари ва унинг аҳамияти.
4.2. М.Лисина: ”Бола – катта (одам)” ҳамда “бола- предметли ҳаракат – катта одам” муносабатлари ҳақида.
4.3. Боланинг предметли ҳаракатлари ва катталар билан мулоқоти ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари.


Таянч сўз ва иборалар: гўдаклик даври, “жонланиш” комплекси, ҳаракатлар, эмаклаш, тик туриш, ўтириш, юриш, мустақил ҳаракат, “гу-гу”лаш, предметли ҳаракат,
4.1. Бола ҳаётининг биринчи йилида ҳаракатлар ва катталар билан мулоқотнинг ўсиши.М.Денисова ва Н.Фигуринлар тадқиқотлари ва унинг аҳамияти.

Гўдакнинг бир ёшгача даврдаги психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича қатор тадқиқотлар мавжуд. Шулар орасида Н.Л.Фигурин, М.П.Денисова, М.Ю.Кистяковская, А.Валлон, Д.Б.Эльконин, Е.А.Аркин, С.Фаянс, Ш.Бюлер, Ф.И.Фрадкиналарнинг асарлари алоҳида аҳамиятга моликдир. С.Фаянс тажрибасида гўдакка чиройли ва жозибадор ўйинчоқлар 9 см масофадан кўрсатилганда у бутун вужуди билан уларга интилган, кейинчалик оралиқ 60 см бўлганида боланинг интилиши, қўл чўзиши, сустлашган, чўзилиши, итиёрсиз ҳаракати мутлақо сўнган. У ўйинчоқ билан бир қаторда турган катта кишига ҳам ана шундай бефарқ қараган. Масофага қанчалик қисқарса, боланинг унга интилиши, қизиқиши шунчалик кучайиб боришини кузатиш мумкин.


Тадқиқотчи А.В.Ярмоленко ярим ёшлик гўдакларда жозибали нарсаларнинг ўзаро қиёсий таснифини тадқиқ қилган. Муаллиф олган маълумотларга қараганда гўдак беҳисоб жисмлар орасида инсонни (катта ёшли одамларни) тобора аниқроқ, равшанроқ ажрата бошлаган. Шу билан бирга ҳаракатсиз кўрув қўзғатувчисига диққатни тўплаш 26 секундддан 37 секундгача ҳаракат қилмаётган одамга боланинг тикилиши, 34 секунддан 38 секундгача, харакатдаги кўрув қўзғатувчисига қараши 41 секунддан 78 секундгача, ҳаракатдаги инсонга эътибор бериши 49 секунддан 88 секундгача ортган. Тажрибада гўдакнинг харакатланаётган одамга диққатини тўплаб туриши 4 маротаба ортгани аниқланган. Гўдак жонсиз нарсаларга қараганда одамга диққатини барқарор қаратиши унинг катталарга муносабати ўзгарганидан эмас, балки улар билан алоқага киришганда суст рецептор ўрнини фаолроғи эгаллаганидандир. Гўдакда фазовий тассаввурнинг бойишида жумлаларнинг идрок қилишидаги фарқлашнинг такомиллашуви муҳим восита ҳисобланади. Ҳаёт тажрибаси ортиб бориши машқлар натижасида жисмларнинг аломатлари ва белгиларни уқуви пайдо бўлади.
Гўдак ёшига тўлгунча жуда кўп ҳаракатларни ўзлаштиради. Боланинг қиладиган турли туман ҳаракатлари орасида қўл –ҳаракатлари психик тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга. 4 ойлик бола нарсаларга қўл чўзадиган, аммо у хали ўзининг қўл ҳаракатларини идора қилолмайди. 5 ойлик бўлгач нарсаларни пайпаслаб кўрадиган бўлади.
Боланинг психик тараққиётида мураккаб ҳаракатларни эгаллаб бориш катта роль ўйнайди. 6 ойлик бўлгач, мустақил ўтара оладиган бўлади. 3-6 ойликача болалар катта ёшдаги одамлар билан танлаб муносабатда бўлади. Болада яқин кишиларга боғланиш содир бўлади, шу сабабли она ёки энагасини кўриш билан қичқириб қаршилайди, талпинади. Ярим ёшга тўлганида атрофдагилар қатори қариндошларига, қўни – қўшниларига кўникиб боради.
8 ойлик бўлгач яна бир мураккаб ҳаракатни - эмаклашни ўрганади. Бола психикасининг ривожланишида бу янги ҳаракатнинг аҳамияти катта. Эмаклай бошлагач, боланинг атрофдаги нарсалар билан муносабати кенгаяди. У бир нарсани олиб иккинчи нарсага ўриб тақиллатади ва чиқаётган овозга қулоқ солади. Бу ёшдаги болалар бирор нарсанинг қопқоғини очиб ёпишни ёқтирадилар. Бундай ҳаракатлар боланинг қўл мускулларини мустаҳкамлайди. Юра бошлаган боланинг фаоллиги кун сайин ортиб, эркин ҳаракат қила бошлайди. Бемалол юрадиган бола тор уй доирасидан ташқарига чиқиш имкониятига эга бўлади. 6-7 ойлик болаларда тақлид қилиш ҳаракатлари пайдо бўлади. Бола психикасининг тараққиётида тақлиднинг роли катта, бола жуда кўп ҳаракатларни ва нутқни асосан тақлид орқали эгаллайди. Гўдакларда катта ёшдаги кишиларнинг фаолиятини ташкил қилиш асосида унга атрофдаги олам ҳақида дастлабки тафаккур қилишнинг оддий формалари вужудга келади. 6-7 ойлик бола исми айтилган нарсани кўрсатади. Яъни ҳаракат хотираси пайдо бўлади. хотиранинг дастлабки кўринишлари аста –секинлик билан пайдо бўлади. Масалан, гўдак ўйинчоқни ўйнаяпти, ўйинчоқ овоз чиқарувчи мосламага бириктирилган бўлади. Гўдак ўйинчоқни қўллари ёрдамида эзса ундан овоз чиқади. Бола орадан анча ўтса ҳам ўша ўйинчоқни олиб эзади. Чунки ундан товуш чиқиши мумкинлигини билади. Демак, хотирасида ўйинчоқни босиш ҳаракати қолган ва у шу туфайли ҳам эзиш ҳаракатини бажаради.
Гўдак шу тариқа кичик ҳаракатларни эслаб қолади ва кейинги гал шу ҳаракат орқали натижага эришиши мумкинлигини билади. Масалан боладан “Қўлингиз қани” деб сўралса, унга қўл аъзоси қайсилигини тушунтирилса ва уни хотирасида қолиши учун бир неча марта шу машқ такрорланилса, у қўл аъзоси қайсилигини тушунади. Кун сайин ҳам такрорлаб беради. Агар 10-11 ойлик гўдак қизча қўлига қўғирчоқ олса албатта уни “тебратиб” ухлатишга ҳаракат қилади. Бола ҳаракатланганда ўз хотирасида сақлаб қолган кўникмалардан фойдаланади Гўдак 5-6 ойлигидан “сермаҳсул” ҳаракат натижасида яъни 2 та жисмдан фойдаланиш 7 ойликда уйғунликда фикрлашни юзага келтиради. Эмаклаш орқали атрофда турган ўйинчоққа интилади ва уни олиб ўйнайди. Гўдакнинг жисмлар билан бевосита алоқага киришуви улар ёрдамида ҳаракатланиш нарсаларнинг янги хосса ва хусусиятларини билиб олишга имкон яратади.
Ҳаётининг иккинчи ярим йиллигида боланинг предметлар билан ҳар хил ҳаракатларнинг амалга оширишдаги илдамлиги фаолиятининг мураккаблашуви фазода ўрин алмаштиришнинг янги шакллари вужудга келиши уни катта ёшдаги одамларга боғлайди. У ўйин орқали фикрлаган нарсаларини ташқарига чиқаришга ҳаракат қилади. Бу унинг мулоқотга киришувида кўринади. Агар гўдак 3-4 ойлигидан гу-гулашга интилса 5-6 ойлигида айрим товушларни қийқириқ орқали ифодалайди. Нутқни идрок қилишни ва тушунишни охирги босқичи 9-10 ойлигидан бошланади.
Тадқиқотчи Ф.И.Фрадкина катталарнинг гўдакка қаратилган нутқидан қуйдагича таъсирланиш ҳолатларини аниқлаган:
1) номи айтилган буюмга жавоб тариқасида бурилиб қараш(7-8 ойлигида)
2) турмуш тажрибасида эгаллаган ҳаракатларини катталар эслатиши билан бажаришга интилиш (8-9 ойлигида)
3) катталарнинг нутқ орқали кўрсатмасидан оддий нутқ топшриқларини бажариш (9-10 ойлигида)
4) катталарнинг нутқ орқали кўрсатмаси бўйича зарур предметни танлаб олиш (10-11 ойлигида)
5) мумкин эмас таъқиқловчи сўз ёрдамида ҳаракатни тўхтатиш (12 ойлигида)

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish