Термиз давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси


Бoлaлaр ўйин фaoлиятининг мoҳияти психoлoглaр aсaрлaридa ёритилиши



Download 3,9 Mb.
bet8/67
Sana12.06.2022
Hajmi3,9 Mb.
#659194
TuriСеминар
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67
Bog'liq
ўйин психол.4 курс УМК 107

2.3.Бoлaлaр ўйин фaoлиятининг мoҳияти психoлoглaр aсaрлaридa ёритилиши
3–МАВЗУ: ЎЙИН НАЗАРИЯЛАРИ


Режа:
3.1. Ўйиннинг умумий назариялари: К.Гросс ва С.Холл, Й.Хейзинга, Л.Виготский, А.Леонтьев.
3.2. Д.Элькониннинг “Ўйин психологияси” асари ҳақида. Болалар ўйинларини тадқиқ этиш назарияси ва муаммолари.
3.3. Психология фанида ўйин психологияси муаммолари ўрганилганлиги.


Таянч сўз ва иборалар: “Ортиқча куч” назарияси, ўйиннинг асосий манбаи, ўйин-санъат, ўйин-машқ, ижтимоий-маданий тажриба, роллар, ўйин фаолият.


3.1. Ўйиннинг умумий назариялари: К.Гросс ва С.Холл, Й.Хейзинга, Л.Виготский, А.Леонтьев.

Даставвал юзага келган ва кенг тарқалган назария Шилер ва Спенсернинг “ортиқча куч” назариясидир. Бу олимлар фикрича, болалар кундалик хаётлари давомида ўзларидаги бор кучни сарф қилиб улгура олмайдилар. Натижада уларда ҳар куни, гуёки, ортиқча кучи орқали чиқариб юборадилар. Демак, болалар ўйин фаолиятининг асосий манбаи, гуёки болаларда ҳар куни йиғилиб қоладиган “Ортиқча куч”да бўлиши керак.


Машхур олимлардан Стенли Холл болалар ўйин фаолиятининг манбаини ва мазмунини биогенетик қонун нуқтаи-назаридан тушунтиради. Стенли Холлнинг фикрича, болалар ўйини- инсоният тараққиёти давомида босиб ўтилган содда хаётий усулларнинг махсус солномасидан (йилномасидан) бўлак нарса эмас. Соддароқ қилиб айтганда, болалар ўзларининг ўйин фаолиятларида узоқ ўтмишдаги авлодларимизнинг ҳаётий йўлларини, меҳнатларини умумий тарзда қайта йўлларини, мехнатларини умумий тарзда кайта такрорлайдилар. Масалан, болаларнинг дарахтларга чиқиб, қушларнинг уялари бузишлари. Камалакдан ўқ-ёй отиб ўйнашлари гуёки инсониятнинг қадим замондаги овчилик билан ҳаёт кечирган даврларни эслатар эмиш.
Стенли Холлнинг назарияси болалар ўйинининг келиб чиқиш сабабларини нотўғри тушунтиради. Агар биз болаларнинг ўйин фаолиятларига диққат билан назар солсак, Стенли Холлнинг фикри батамом хато эканлигини равшан кўрамиз. Болалар ўзларининг хилма-хил ўйин фаолиятларида инсоният тарихий тараққиётидаги айрим эпизодларни қайта такрорлаш билангина чекланмайдилар. Болалар аксинча, ўзлари яшаб турган конкрет шароит билан боғлик бўлган замонавий ўйинларни кўпрок ўйнайдилар.
Стенли Холлнинг асосий хатоси, болалар ўйининг мазмуни ва тузилишини улар яшаб турган ижтимоий муҳитга ҳамда улар олаётган таълим-тарбия тизимларига боғлиқ эканлигини ҳисобга олмаганидандир. Шу сабабли Стенли Холл болалар ўйинининг моҳиятини ва келиб чиқиш сабабларини илмий очиб бера олмаган.
Агарда Стенли Холл болалар ўйин фаолиятларининг моҳиятини инсониятининг узоқ ўтмиш ҳаёти билан боғлиқ тушунтирмоқчи бўлса, К.Гросс болалар ўйини фаолиятларининг моҳиятини инсоннинг келажак ҳаёти билан боғлиқ тушунтиришга интилади. Гросс нуқтаи-назаридан болалар ўйининг моҳияти келажакдаги кўп қиррари мурракаб ҳаётга хозирлик кўришдан иборатдир. К. Гросс назариясининг афзал томони шундаки, у болалар ўйинини уларнинг камол топа боришлари билан боғлаб тушунтиришга интилади. Бироқ Гросс ҳам болалар ўйин фаолиятларининг манбаларини(мотивларини) очиб бера олмайди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, К. Гросснинг у ўйин назарияси ижтимоий эмас. Балки биологик характерга эгадир. Чунки, К.Гросс ўзининг ўйин назариясини Дарвиннинг яшаш учун кураш ғояси асосида тузади. Шунинг учун К.Гросс қўпол хатога йўл қўйиб, болаларнинг ўйини билан ҳайвонларда учрайдиган ўйинни бир-бирига ўхшатади. Унинг фикрича, болаларнинг ҳам ҳайвонларнинг ҳам ўйинлари келиб чиқиш ва тараққий этиш қонуни жиҳатидан биридир.
К.Гросснинг фикрича одам ва юксак даражада тараққий этган ҳайвонларнинг болалари ёш бўлганлари учун ўйнамайдилар, аксинча уларнинг ёшлик даври ўйнаш учун берилгандир. Одам боласига ўйнаш учун берилган давр ҳаммадан кўп бўлганлиги туфайли одам тараққиёт даражаси жиҳатдан бошқа ҳайвонлардан устун туради.
Шундай қилиб, Гросс болалар ўйин фаолиятининг моҳияти ва аҳамияти биологик жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидадир деб хулоса чиқаради. Гросснинг мана шу хулосасидан кўриниб турибдики, унинг ўйин ҳақидаги кенг тарқалган назарияси биологик характерга эга. Чунки, у ўзининг юқоридаги назарияси билан ҳайвонот олами учунгина мансуб бўлган биологик қонунни(яшаш учун кураш) механистик равишда ижтимоий ҳаётга, инсон ҳаётига татбиқ этмоқчи бўлади. Бола нима учун ўйнайди, ўйиннинг асосий мотиви нимада,деган саволга Гросс бола яқин келажак ҳаётига дуч келадиган қаттиқ курашларга ҳозирлик кўриш учун ўйнайди, деб жавоб беради. Шу нарса характерлики, боланинг айни даврдаги реал тараққиёти учун ўйиннинг аҳамияти, болалар ўйинининг мазмуни турли-туманлаги ва ўзига хос асосий хусусиятлари Гросснинг диққат доирасидан четда қолиб кетади. Шу сабабга кўра, Гросс болалар ўйинининг асосий моҳиятини илмий асосда очиб бера олмаган.
Яна бир йирик психологлардан бири Бюллер ҳам болаларнинг ўйин фаолиятларининг ўзича тушунтиришга ҳаракат килган Бюллернинг фикрича, болалар ўйининг асосида шу ўйин жараёнидан роҳатланиш ва лаззатланишга етадилар. Болалар факат роҳатланиш учунгина ўйнайдилар. Бюллер болаларнинг ўйин фаолиятларига қаратилган кучли эҳтиёжларни роҳатланиш билан алмаштириб юборади. Жаҳон психологияси фанида ўйин назариясига йирик улуш қўшган олимлардан бири – К.Гросс ҳисобланади. Йигирманчи асрларнинг бошларида ўйин назарияси учун энг қулай ва сермаҳсул давр бўлган. У ўз замондошлари Д.А.Колоцца ва Г.Спенсерларнинг фикр ва мулоҳазаларига асосланган ҳолда ўйин назариясини яратди. К.Гросс ўз ғоясини умумлаштириб, уни “машқлантириш назарияси” ёки ўз-ўзини тарбиялаш деб атайди. Психология фанида ўйин фаолияти назариясини ишлаб чиққан тадқиқотчилардан бири Е.А.Аркин бўлиб ҳисобланади. Унинг фикрича, болалар ўйини ва ўйинчоғи ўйин назариясига негиз бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Болалар ўйин фаолиятларининг моҳияти машҳур психологларидан Л.С.Выготский, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьев, Д.Б.Эльконин ва бошқаларнинг асарларида чет эл психологларининг ўйин назарияларининг қаттиқ танқид остига олишлари билан бирга болалар ўйин фаолиятларининг моҳиятини чуқур ва ишончли илмий нуктаи-назардан тушунтириб берганлар. Бу жиҳатдан хусусан С.Л.Рубинштейн, Е.А.Аркин, А.Н.Леоньтевларнинг асарлари диққатга сазовордир. Маълумки боланинг ёши улғайиб мустақил ҳаракат килиш имконияти ошган сари, унинг атрофидаги нарса ва ҳодисалар дунёси ҳам кенгайиб боради. Боланинг боғча ёшидаги даврида, унинг фаолият доирасига атрофидаги кучи етадиган, қўлидан келадиган нарсалардан ташқари, катталарнинг фаолиятига доир, яъни уларни(болаларнинг) ҳали мутлақо ақллари етмайдиган нарсалар ҳам киради. Чунки улар турмуш тажрибаларининг озлиги ва бинобарин, ҳаддан ташқари қизиқувчанликлари туфайли атрофдаги ҳамма нарса ва ҳодисаларнинг билишга интилаверадилар.



Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish