Термиз давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси


Боланинг предметли ҳаракатлари ва катталар билан мулоқоти ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари



Download 3,9 Mb.
bet13/67
Sana12.06.2022
Hajmi3,9 Mb.
#659194
TuriСеминар
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   67
Bog'liq
ўйин психол.4 курс УМК 107

4.3. Боланинг предметли ҳаракатлари ва катталар билан мулоқоти ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари.
Илк ёшдаги болаларнинг етакчи фаолият тури - предметларни ўрганиш, предметлар билан манипулятив ҳаракат ҳисобланади. Гўдаклик давридаги болаларга нисбатан, илк болалик давридаги болалар атроф муҳитдаги нарса ва ҳодисаларга нисбатан кўпроқ қизиқиш билан қарайдилар. Агар, гўдак бола қўлига ушлаган нарсани оддий ҳаракатлар билан кузатса, 2-3 ёшдаги бола шу предмет қисмларини диққат билан ўрганганидан сўнггина, ўз амалий фаолиятида ишлата бошлайди. Болани дастлаб, айни шу предметларнинг қўлланиш вазифаси, моҳияти қизиқтириб, у ўз саволига жавоб олиш мақсадида кўпинча катталарга Бу нима?» деган савол билан мурожаат қиладилар. 1-3 ёшдаги бола шаклланишда психик ривожланишнинг ўта аҳамиятлилигини инобатга олган ҳолда, айрим психологлар (Р.Заззо) инсон туғилганидан то етуклик давригача бўлган психик ривожланиш асосининг тахминан ўрталари, 3 ёшга тўғри келади, деган мулоҳазани билдирадилар. Бу ёшдан бошлаб, болалар предметларни ўрганиш оламига қадам қўядилар. У энди катталар билан нутқ орқали муомала-муносабатда бўла олади ва содда ахлоқ қоидаларига амал қила бошлайдилар. Катталар билан бўладиган мулоқоти туфайли бола атроф ҳаёт ҳақида кўпроқ маълумот олади. Нутқ - бу ёшларда нафақат мулоқот, балки бола тафаккурининг ривожланиши ва ўзини-ўзи, шунингдек, билиш жараёнларини бошқариш воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади. Бола айрим сўзларга тушуна бошлагач, катталар билан кўпроқ алоқада бўлишни ҳоҳлайди.Бундан фойдаланиб бола билан кўпроқ муносабатда бўлишга уни нутқини ўстиришга ҳаракат қилиш керак. Бунинг энг осон йўли у билан ўйин ўйнашдир. Масалан кучукни расмини кўрсатиб “мана вов-вов” , хўроз ёки товуқнинг расмини кўрсатиб “Кук-кук” дейиш мумкин, бунда болалар шу каби элементларни равон талаффуз қилишга ўрганади. Бундан ташқари 9-10 ойлик болаларда ўз тана аъзоларининг номларини ўргатиш лозим. Болага “мана оғзи, мана кўзи” деб бир неча марта такрорлаб кўрсатилгандан кейин бола ўз аъзоларининг номини айтиш билан бирин- кетин кўрсатадиган бўлади. Хали ёшига тўлмаган болалар ҳар бир сўзни шу сўз орқали фойдаланган аниқ нарсалар билан боғлай олмайдилар. Бунда нутқни ассоциатив тарзда боғлаш орқали эмас, балки интонация ва имо –ишоралар орқали тушунади. Ўзгалар нутқини тушуниш кўриш идрокининг замирида вужудга келади. Бунда катта одам ўзи жисм ва расмларга боланинг диққатини жалб этади.
Агар гўдак 3-4 ойлигидан гу-гулашга интилса 5-6 ойлигида айрим товушларни қийқириқ орқали ифодалайди. Нутқни идрок қилишни ва тушунишни охирги босқичи 9-10 ойлигидан бошланади.
Болада предметли ҳаракатни ўстириш мураккаб жараёндир. Илк болалик даври амалий ҳаракат тафаккури вужудга келадиган давр ҳисобланиб, қўл жараёнлари турли нарсалар ва қурилмалар билан алмашинади. Жисмлар билан турли ҳаракатларни ўзлаштиришда улардаги муҳим ва ўзгармас аломатларни ажратиш кўникмаси ҳосил бўлади, натижада умумлаштириш ва умумий тушунчаларни ўзлаштириш жараёни рўй беради. Янги шароитда предметли ҳаракатдан фойдаланиш боланинг ақлий ўсишига ижобий таъсир қилади. Боланинг ўз ҳатти ҳаракатини катталарнинг ҳаракати билан солиштириш (онасига, ёки онасига ўхшатиб пиёлага кўтариш, ёки арғимчоқни айлантириш, сакрашга интилиш) ва унинг ўхшаш жиҳатларини топиш боланинг ақлий ўсиши учун муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар қандай ўйиннинг ва ўйин фаолиятининг марказида бола катта кишиларнинг фаолияти ва ўзаро муносабатини, муомаласини ўзига хос тарзда акс эттириши, такрорлаши имконияти туради. Шунга кўра ўйин ижтимоий аҳамият касб этиб, бола инсоният томонидан асрлар давомида яраилган қимматли билимлар, амалий кўникмалар, малакалар ва одатларни ўрганишга имкон яратади, оқибатда уни шахслараро мулоқотнинг моҳиятига олиб киради.
Шундай қилиб, психологик адабиётлар таҳлилига таяниб мактабгача ёшдаги болаларнинг ўзига хос хусусиятлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) бола одамларнинг фаолияти, уларнинг предметларга муносабати ва ўзаро муомаласига қизиқади;
2) болалар ролли ўйинда атрофдаги воқеликнинг энг ташқи ифодали, жўшқин хис-туйғули жиҳатларини акс эттирадилар;
3) ролли ўйинда бола катталар билан бир хил шароитда, ягона заминда яшаётганини ҳис этган ҳолда ўз истагини амалиётга тадбиқ қилади;
4) катталар ҳаёти ва фаолиятига кириш боланинг тасаввури тимсоллари тариқасида намоён бўлса ҳам, умуман унинг чинакам шахсий ҳаётида ўчмас из қолдиради.
Бола психикасининг тараққий этишда ўйиннинг роли беқиёсдир. Биз боланинг психик тараққиётини ўйинсиз тасаввур қилишимиз қийин. Чунки, ўйин орқали бола фақат жисмоний томондан эмас, балки психологик томондан ҳам ривожланади. Ўйин орқали бола оламни, ундаги нарса ҳодисаларни, уларга хос хусусиятларни ўрганибгина қолмай, балки нутқ сўзлашга, мустақил фикрлашга хаёл қилишга, ижод қилишга, муомала маданиятига ўрганади.
Кўпчилик психологлар ҳамда педагоглар ўйиннинг психологик масалалари билан бевосита шуғулланиб, ўйинларнинг болани психик камол топтиришдаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтганлар. Маълумки, ўйин бола учун воқеликни акс эттиришдир. Бу воқелик болани қуршаб турган воқеликдан анча қизиқарлидир. ўймннинг қизиқарлилиги уни англаб этишнинг осонлигидадир. Катталар ҳаётида фаолият, хизмат, юмуш қандай аҳамиятга эга бўлса, бола ҳаётида ўйин ҳам худди шундай аҳамият каб этиши мумкин.

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish