ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“Тасдиқланди”
Ўқув ишлари бўйича проректор
______________ М. Эшов
2020 йил “ ____” ________
ИҚТИСОДИЙ ПСИХОЛОГИЯСИ
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
100000
|
– Гуманитар соҳа
|
Таълим соҳаси:
|
110000
|
– Педагогика
|
Магистратура мутахассислиги:
|
5A111001
|
–Касб таълими назарияси ва методикаси (иқтисодиёт)
|
ТОШКЕНТ -2020
Фан дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчи:
Тақризчилар:
Н.Умарова
|
− Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, “Спорт психологияси ва педагогика” кафедраси доценти, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
|
С.Жўраева
|
− ТДАУ, “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси доценти, психология фанлари номзоди.
|
|
Фан дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (20__ йил “___” ______________ даги “___” -сонли баённома).
Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Ушбу фан бўлажак мутахассисларни иқтисодиёт соҳасидаги билимларини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик муаммолари, жамиятдаги шахснинг иқтисодий муносабатлар тизимида хулқ-атвори, иқтисодий онг ва тафаккур, масалаларнинг назарий ва амалий томонларини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Бўлажак иқтисодчилар фан-техника ва иқтисодиёт соҳасидаги билимлар билан, истеъмол ва истеъмолчи тушунчаларининг психологик маъноси, замонавий тадбиркор шахси профессиограммаси, тадбиркорлик фаолиятидаги пул мотивацияси ва унинг психологияси, маркетинг хизматларини ташкил этишнинг психологик механизмлари, иқтисодий социализацияни ўрганишнинг асосий ёндашувлари ҳамда монетар патологиянинг эмоционал асослари: айбдорлик ҳисси, ҳавфсизлик ҳисси, севги истаги, эркинлик истаги каби масалаларни ўрганишда “Иқтисодий психология” фани алоҳида ўрин тутади.
“Иқтисодий психология” фани танлов фанлари блокига киритилган курс ҳисобланиб, 2 курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. “Иқтисодий психология” фани магистратура мутахассислигида ўқитилади. Мазкур фан бошқа мутахассислик фанларининг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги мутахассислик фанлари учун замин бўлиб хизмат қилади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
“Иқтисодий психология” фанини ўқитишдан мақсад – талаба ёшларда иқтисодий ва молиявий маданиятни шакллантириш, бўлғуси касб таълими мутахассисларида иқтисодий онг ва тафаккурни ривожлантириш, талабаларнинг иқтисодий муносабатлар тизимидаги хулқ-атвори, индивидуал, ёш, гендер, профессионал хусусиятлари намоён бўлишини англатишдан иборатдир.
Фаннинг вазифалари - талаб-ёшларда иқтисодий билим ва иқтисодий фикр юритишни такомиллаштириш, янги иқтисодий ислоҳотлар шароитида ўзбекистонлик ёшларнинг иқтисодий маданияти ва иқтисодий тафаккурини ўстиришдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- иқтисодий психология тушунчасини мазмун ва моҳияти;
- бошқарув психологиянинг моҳияти;
- илғор педагогик тажрибалар хақида тасаввурга эга бўлиши;
- иқтисодий муносабатларнинг объекти ҳамда субъектларининг иқтисодий компетентлиги-билимдонлигини;
- - янги иқтисодий ислоҳотлар шароитида иқтисодий маданиятли бўлиш ва иқтисодий тафаккурини ўстира олишни;
- жамоада ишлаш, ўзаро таъсир ва ҳамкорлик қилиш усулларини ва йўлларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- иқтисодий психология курси доирасида психодиагностиканинг ишончли методларини ўрганиш;
- ишлаб чиқариш муносабтлари шароитида рўй бериши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш кўникмаларга эга бўлиши;
- иқтисодий муносабатлар тизимида психодиагностика ва психокоррекция, ижтимоий хулқни прогнозлаш ва таҳлили усулларини қўллай олиш, иқтисодий хулқ механизмлари, ишбилармонлик ва тадбиркорликни ривожлантириш, рақобат муҳити шароитида адекват хулқни намоён этиш малакаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |