нинг бунга [ҳеч қандай] алоқаси йўқ,. Шунинг учун [астрономлар] ҳисоб-лари тўғри келадиган [нисф-наҳор] доирасини ихтиёр этиб, бошқа доира-лардан юз ўгирганлар. Агар улар уфқлар доиралари билан иш қилган-ларида, узоқ йўл юрилгандан кейин бўлса ҳам нисф-наҳор доирасидаги натижага албатта эришардилар. Лекин тўғри йўлдан атайлаб энг узоқ йўлга ўтиш жуда зўр хатодир.
Биз кунни
умуман мана шундай таърифладик, [лекин куннинг] тар-кибига кеча ҳам кириши шарт. Аммо у [сутка] иккига бўлинса ва бири-биридан ажратилса, ёлғиз кун ва кундуз бир маънони. билдиради, бу — Қуёш кулчасининг кўтарилишидан то ботгунича ўтган муддат; кечаси эса унинг аксидир. Буни умуман барча халқ эътироф этади, кўпчилик
шунга келишиб, бу тўғрида бир-бирлари билан тортишмайдилар. Лекин исломнинг фақиҳ олимларидан бири, кундуз ва рўза муддатини ба-робарлаш учун кундуз аввални—тонг отиши, охирини — Қуёш ботиши деб таърифлайди ва бунга олий тангрининг «Тонгда оқ ип қора ипдан ажралиб кўрингунча еб-ичинг, кейин кечгача рўза тутинг!»
14 деган сузини далил келтириб, шу икки чегарани кундузнинг икки томони деб даъво қилади.
Бундай фикрдаги кишига бу оятнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Агар рўза аввали кундуз аввалига тўғри
келганда, барча халққа аниқ-рав-шан нарсани [худо] қийин ва маъносиз иборат билан таърифлаган бў-лади. Кундуз охири ва кеча аввалини шундай таърифламадику, чунки бу маълум ва машҳур, буни билмайдиган киши йўқ. Лекин [худойи] таоло рўза аввални тонг отиши билан чегаралаб, кеча сўзини фақат келтириб қўя қолди, чунки кеча [аввали] Қуёш кулчасининг ботиши эканини ҳамма билади. Бундан маълум бўладики, [Қуръонда] зикр қилинган «аввал» кундуз боши деган сўз эмас. Худойи таолонинг «Руза кечаси хотинларингиз билан алоқада бўлишингизЦҳалол қилинди» деган сўзидан то «Кейин кечга қадар рўза тутинг»
15 деган сўзигача биз айтганларнинг тўғрилигига далолат беради. Демак, [худо] бутун кеча давомида эмас, [кечанинг] маълум вақтидагина жинсий алоқада бўлиш ва еб-ичишга рухсат этди. Бу оят нозил бўлишидан илгари хуфтан на-мозидан кейин ейиш-ичиш мусулмонларга ман қилинган эди. Улар рў-заларини бутун кун ва кечанинг бир қисми,
деб санамай, умуман кун-лар бўйича ҳисоблар эдилар.
Агар [худо] шу оят билан кундуз аввалини мусулмонларга танит-моқчи бўлган дейилса, одамлар бундан олдин кун ва кеча аввалини билмаган бўладилар; бунинг мумкин эмаслиги аниқ. Агар шариатда белгиланган кундуз [халқ ўртасида] машҳур бўлган кундуздан бошқа дейилса, бу, иборатда ўзгалик ва [одатда] бир нарсага ишлатиладиган ном билан бошқа нарсани аташ, холос. Шу
билан бирга, [юқоридаги] оятда кундуз ва кундуз аввали тўғрисида гапирилмаган. Бундай нар-саларда тортишувдан четланамиз, қарши кишилар маънода бизга қў-шилсалар, биз ҳам иборатда уларга қўшиламиз.
Қарама-қаршилиги равшан, аён бўлган нарсага қандай инониб бўлади? Чунки кун ботиш шафақи кун чиқиш — тонг отишга ўхшайди; икковининг сабабчиси ҳам бир
16, ҳолати ҳам параллелдир. Агар тонг отиши кундуз аввали бўлса, шафақ ботиши албатта кундуз охири бўлар эди
17, ҳатто шиа
18 мазҳабидагиларнинг баъзилари бу фикрни қабул этишган. Шу билан бирга, бизнинг юқорида айтганларимизга қарши
бўлган кишилар кеча ва кундузнинг бир йилда икки марта — бир марта баҳорда
19, иккинчи марта кузда
20— баробар бўлишида бизга қўшила-дилар. Уларнинг сўзича, бизда кун узайиши Қуёш шимолий қутбга ниҳоятда яқинлашганида тўхтайди
21; кун қисқайиши эса Қуёш ўша қутбдан ниҳоятда узоқлашганида тўхтайди
22, ёзнинг энг қисқа кечаси қишнинг энг қисқа кукига текг келади ва худой таолонинг «у [тангри] кечани кундузга, кундузни кечага киргизади» ва «кечани кундуз устига ўрайди, кундузни кеча устига ўрайди»
23 деган сўзларининг маъноси шунга боради, деган гапимизга мувофиқ келади. Агар [рақибларимиз] буларни билмасалар ёки ўзларини билмасликка солсалар, кундуз
би-ринчи ярмининг олти соат, иккинчи ярмининг ҳам олти соат бўлишини қ,абул этмай чоралари йўқ. Бундан кўз юмушлари мумкин эмас, чунки жума куни [масжид] жомига илгарироқ борувчиларнинг фазилатлари ва масжидда бўлиш соатлари ортиқ-кам бўлишига қараб, мукофотлари ҳам тафовутли бўлиши ҳақида ривоят этилган хабар [ҳадис]
24 машҳур-дир. У [масжидда бўлиш] соатлари кундуз аввалидан то кун оққунча ўтган олти соат бўлиб, улар «муътадилла» деб ҳам аталувчи «муста-вийя» соатлар эмас, «замонияи муъважжа»
25 соатлар бўлиши ақлга мувофиқ келади.
Агар биз уларга таслим бўлиб, даъволарини қабул этсак, Қуёш қишки ҳолатининг икки ёнида
26 бўлганида кеча-кундузнинг баробарла-шиши — бу эса баъзи жойларда бўлиб, баъзи жойларда бўлмайди — ва қиш кечасининг ёз кундузига баробар келмаслиги лозим бўларди. [У ҳолда] Қуёш кун чиқиш ва кун ботиш ораси баробар иккига бўлин-ган жойга келганда, кундуз ярим бўлмай қоларди. || Бу хулосага қар- 9 ши [фикр юритиш] озгина идроки бўлган киши наздида қабул этила-диган масаладир. Осмон курраларининг ҳаракатларидан салгина хабар-дор кишига у кишиларнинг шу хилда чегарадан чиқиб кетганликлари албатта равшан маълум бўлади.
Агар биров одамларнинг тонг отганда: «тонг пайтига кирдик, кеча кетди»
деган гапларини далил келтирса, бу киши Қуёш ботишга яқин-лашиб, сарғайган пайтда одамларнинг: «кечага кирдик, кундуз кетиб, кеч келди» деган гаплари ҳақида нима деб ўйлайди? Бу фақат бир вақтнинг яқинлашиб келгани ва бўлиб турган [вақ_тнинг] ўтиб кетаётга-нидан хабар беришдир. Бу мажоз ва истиора ўрнида қўлланиладиган сўзлардир. Буни тилда ишлатиш мумкин. Масалан, улуғ ва олий тангри Қуръонда «худонинг амри келди, унга шошилманг!» деган.
Пайғамбардан — худо уни ва оиласини раҳмат қилсин — ривоят қиладилар, у: «Кундузги намоз «гунг»
27 деган сўз ва одамлар пешин намозини—у кундузги икки вақт намознинг биринчиси бўлганидан — «аввалги намоз» деб атайдилар; намоздигарни — у кундузги икки вақт намознинг биринчиси [пешин] билан кеча намозларининг биринчиси [шом] орасига кирганидан — «ўрта намоз» деб атайдилар»,—деган. Бу гапимизнинг тўғрилигини исбот этади.
Бу ердаги гаплардан мақсадим, зарурият [аник, маълумотлар] Қуръон далолат
берганининг аксини исбот этади, деб гумон этувчи ва гумонини исботлаш учун фиқҳ олимлари ва Қуръонни тафсир этувчи-лардан бирининг сўзини далил- келтирувчи кишиларнинг гумонини кет-кизиш, холос. Худо ҳақиқатга йўлловчидир.