Кун. Ҳафта. Сутка бирлиги ҳамма халқларда бир хил. йил ва ой
бирликлари бундай эмас. Суткада кеча олдин келадими, кундузми?
.Р^шликлар ва эронликларда арабларга тескари. Баъзи халқлар сут-
кани горизонтдан ҳисоблаганлар. Астрономлар эса — меридиандан
бошлайдилар.
Эрон, Суғд ва Хоразм давлатларининг бошланишида ҳафтани иш-латмаганлар.
Ҳафтанинг кунлари маълум моҳиятга эга деб ҳисобланған. Кун-лар ҳафта ичида номларидан ташқари бошқа номларга ҳам эга бўл-ган. Масалан, хоразмликлар, суғдийлар ва эронликлар ойнинг ҳар бир кунига ном қўйганлар47. Бир ой ичида ўн бир куннинг исми хоразм-ликларда ва суғдийларда бир хил бўлган.
Ой. Хоразмликлар Ой манзилларини ишлатганлар. Улардан астро-номияга оид ҳукмлар чиқарганлар. Манзилларнинг исмларини ёдда сақлаганлар. Кейинчалик манзилларни кузатиш кайфиятини яхши би-лувчилар йўқ бўлиб кетди, дейди Беруний. Хоразмликлар Ой манзилларини 12 буржга тақсим қилиб, буржларни ўз тилларида алоҳида исмлар билан атаганлар. Беруний буржларнинг (зодиакни)—хоразмча-дан ташқари, арабча, форсча, сурёнийча, ибронийча, ҳиндча номларини келтиради.
Беруний ойларнинг январь..., декабрь шаклида исмланишининг қиб-тийларда ва румликларда талаффуз қилинишини келтиради.
Етти ёритғичнинг номлари ҳам хоразмча, арабча, румийча, форсча, сурёнийча, ибронийча, ҳиндча берилган.
Ой миқдори ҳақида шариат билан астрономия таълимотлари ҳақи< да Беруний бир шахе билан баҳслашиб, шундай дейди: «Балки сен шариатдан ҳам узоқсан, (шариатни) қўйгинда, астрономия олимларига мурожаат қил. Уларнинг ҳаммаси сенинг рамазон ойи ҳамиша тўла бўлиши ҳақидаги сўзингга қарши чиқадилар».
Ойга қўйилган исмларнинг ҳар бири ҳар хил маъполарга зга экан-лигини Беруний кўрсатиб ўтади. Араблар й^лнинг маълум ойида, масалан, уруш қилмагаплар.
Ойларнинг аталишида мантиқий зиддият бўлган. Масалан, араб-ларда ойлар икки хил аталиб, бир вақтнинг узида иссиқ кучайган ой
Шу китоб, 67-бет. Шу китоб, 82-бет.
гоҳо иккинчи, гоҳо бешинчи ой ҳисобланади. Бир вақтда «бундай бў-лиши мумкин эмас»48 деб зидлик борлигини таъкидлайди Беруний ва натижа чиқаради: Бу номлар ҳар хил вақтда берилган. Беруний бошқа изчилсизлик борлигини ҳам айтиб ўтади. Чунончи, Шом, Ироқ ва Ху-росонда ишлатилган ойлар румликлар ойлари билан яҳудийлар ойлари-нинг аралашмасидан иборат.
Беруний ҳинд, хитой, тибет, турк, ҳазар, зангилар ойлари ҳақидаги билим шубҳали49 деб уларни асарда баён этмаган.
йил." Иилни кеча-кундузлар орқали бутун сонларда ифодалаш мумкин эмас. йил неча суткадан иборат? Беруний бу масалага атроф-лича тўхталади. Беруний румликлар йили билан Қуёш йили ўртасида-ги тафовутни ҳиндлар усулига айлантиради. Хоразмликлар билан суғ-дийлар йил бошини белгилаш учун ортиқча кунларни қўшишда бир хил амал қилганлар. Улар Қуёш йили ҳар 115 йили 365 кундан, 116 йили эса бунга 1 ой ва 1 кун қўшилади деганлар.
йил боши қайси ойдан бошланади? Ҳар хил халқда ҳар хил. Беруний бу масалага қадимги халқлардан: араблар, самудийлар, яҳу-дийлар, эронликлар, сижистонликлар, суғдийлар, хоразмликлар, турк-лар, румликлар, юнонлар, мисрликлар, мағрибликлар ва ҳиндлар қандай қараганликлари ҳақида ҳикоя қилади. Чунончи, янги йил Хо-размда навсоржидан, арабларда муҳаррамдан, Эронда фарвардиндан, туркларда сичқондан, румликларда январиюсдан, мисрликларда тот-дан, мағрибликларда моядан бошланган.
йиллар рақамлар билан эмас, исмлар билан аталган. Масалан, Расуллоҳ замонида: зилзила йили, тинчлик йили, ошначилик йили ва шунга ўхшашлар.
Қуёш йилларида қамарий ойларини ишлатиш сабаби нийсон ойи-нинг 14 сини баҳорга — мевалар гуллаган даврга тўғри келтириш баён этилади. Беруний қуёш йили ва ой йилининг Шарқ халқларида (ибронийлар, яҳудийлар, собийлар, ҳарронийлар, христианлар, араблар ва бошқалар) ишлатиш қоидаларини изоҳлаган.
Баҳорги кун тенглигидан апогей (авж, саратон) гача масофа три-гонометрик функциялар ёрдамида аниқланади.
Йил ойлари кунларига ортиқча кунларни қўшиш, яъни йилни ка-бисалик қилиш календарь тарихида муҳим масала бўлган. Беруний Хоразмда кабисалик йилга ўтиш тарихини тасвирлайди. Мовароун-наҳрда ортиқча 5 кунни охирги ойга қўшганлар. Суғдийлар ҳам ка-биса йили қилганлар.
Беруний Юлий замонасидан илгари ҳам йилнинг кабиса қилин-ганлиги ҳақида ҳикоя қилади. Масалан, қибтийлар ҳар тўрт йилда ойларга бир кун қўшишган. Бу ишга Август ибн Южис раҳбарлик қилган. Юлиюс Дақтитир румликларда кабиса қилдирган. Ҳар 1461 йили бир йилдан қўшилиб, бу йил катта кабисалик йил дейилади. Беруний ой календари билан қ_уёш календари орасидаги муносабатларга кенг тўхталади. Маълумки, ой календари ҳозир ҳам, бизнинг XX ас-римизда Бирлашган Араб республикаси, Индонезия, Эрон, Ироқ ва
Шу китоб, 96-бет. Шу китоб, 103-бет.
ш
О. Файзуллаёё
бошқа мамлакатларда қўлланилади. Туркия, Афғонистон ва Эронда эса ой календаридан ташқари қуёш календари ҳам ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |