Сақланиш ғояси. Симметрия. «Табиат янглишиши». «Модда мўъ-тадил миқдорда» сақланади. Гоҳо «модда мўътадил миқдордан четга ЧИҚ.ИШИ»39 мумкин. Бу ҳам модданинг йўқолмаслиги натижасида, «табиат ортиқча модда учратган вақтда, уни бекор қолдирмай, бир сурат ясайди».
Беруний табиатда симметрия қоидаси мавжудлигини эътироф этади. «Гуллар очилганда атрофи даврали бўлган баргларининг адади кўпинча геометрик қоидаларга мосдир»40. Гуллар орасида барги 7 ёки 9 та бўлган биронта гулни зўрға топасан. Чунки ундай ададли барг-ларни доирада геометрик усул билан тенг қобирғали учбурчак қилиб ишланиши мумкин змас. «Одатда барглари 3, 4, 5, 6 ва 18 та бў-лади»41.
Гоҳо табиат ўз ишларида янглишади, дейди Беруний. Янглишиш деганда ўз жойига зид иш тушунилади. Агар тирик организмда аъзо нотўғри орттирилса, ўринсиз, вазифасиз бўлса, «табиат янглишади»42 дейилади.
Уз-ўзидан регулярланиш. Сабзруд кўлида сувнинг ҳажми доимо бир хилда бўлиши мисолида сақланиш процесси тадқиқ қилинади. Фильтрация, сув ўғирловчи асбоб ва туташ идишлгр гидростатикаси масалалари анализ қилинади. Уз-ўзига хизмат қилувчи чироғнинг иш-лаш принципи қараб чиқилади.
Гидрология масалалари. Бўшлиқ ва оқим, сув юқорига оқадими, нега булоқ суви қайнаб чиқади, булоқ. суви нега оқади, булоқ суви қачон кўпаяди, сувнинг мазаси нимага боғлиқ, бу масалалар Беруний эътиборини ўзига жалб этган.
Умр масаласи. Беруний астрологлар билан бўлган суҳбатида ёрит-ғичлар улашадиган умрни эътироф этмайди Астрологлар иқлим шароитини ва ирсият сифатини эътиборга олмайдилар. Беруний узоқ умр кўрадиган жойларга Фарғонани ҳам киритади. Илгари ўтган ки-шиларнинг узоқ умр кўрганлари ва гавдаларининг катта бўлганлиги ҳақидаги мулоҳазани Беруний рад этмайди.
III. Урф-одатлар. Расм-русмлар. Афсоналар.
Одатлар. Фахрланиш. Беруний одатларни яхши ва ёмонга ажра-тиб, ёқимли хислатларга қуйидагиларни киритади: тўғрилик, одиллик, ўзини сақлаш, инсоф, камтарлик, лутф, собитл^адамлик, эҳтиёткорлик, сахийлик, мулойимлик, сиёсий ва боищариш ишида билимдонлик, тад-биркорлик ва шунга ўхшашлар. Ёмон одатларга: бир-бирини пайига тушиш, рақобатлашиш, ўз кайфига эргашиш, бошлиқ бўлиш учун курашиш ва шунга ўхшашлар. «Фахрланиш,— дейди Беруний—ҳақи-қатда яхши хулқлар ва олий феълларда олдин кетиш, илму ҳикматни эгаллаш ва имконият борича мавжуд (нопокликлардан) тозаланиш-
дир. Кимда шундай сифатлар топилса, ҳукмунинг фойдасига ва кимда булар етишмаса, ҳукм унинг зарарига бўлади»43.
Do'stlaringiz bilan baham: |