Расм-русмлар. Румликларда аччиқ ва шўр нарсаларни маълум кунлари ейилади; қон олиш совуқ. кунларда бажарилади. Арабларда (исломгача) шаввал ойи туя думини кўтарадиган ой деб, ўғилларини уйлантирмас экан; Думат ат-Жантал шаҳрида маълум кун оладиган молига тош ташлар эканлар; ал-Машаккар шаҳридаги бозорда қулоқ-қа гапириб савдо қиларканлар.
Бошқа расм-русмлар; байрам куни бир-бирига шакар ҳадя қилиш; наҳорга анор, беҳи, олма ейиш; кундузи гулсафсар тутатиш; тол туту-нини тутатиш; байрамда бир-бирларига сув сепиш ва шунга ўхшашлар. Рўза тутиш мусулмонларда фарз, мажусийларда гуноҳ ҳисобланган.
Хоразм аҳли йил ва ойларнинг бошлари хусусида суғд аҳли билан мувофиқ бўлиб, эронликлар билан муҳолифдир. Хоразмликлар билан суғдийлар расм-русми бир-бирларига ўхшайди.
Ҳайитлар. Хоразмликлар ҳайитлари икки хил бўлган;
Табиий воқеаларга бағишланганлари: йил боши байрами, очи-лиш байрами, гулханга исиниш байрами, ёғлиқ нон ёпиш куни, Мина кечаси44;
Диний маросимлар (исломгача) арвоҳлар учун қабрларига овқатлар қўядиган ҳайит ва бошқалар.
Суғдийлар ҳайити: Бухоро мажусийларининг «Ромуш оғом» байрами, «Накҳ оғом» ҳайити, ўлган авлодларга йиғлаш куни.
Бундан ташқари, бошқа халқлардаги ҳайитлар, маросимлар ҳақи-да Беруний кўп тўхтайди. Масалан, «Пой ҳайити», «Наврўз ҳайити» ва бошқалар.
Афсоналар. «Файловой деган жойда шипдан доим сув томиб тура-ди, чўкич билан урсанг қурийди». Беруний бу афсонага қарши равиш-да, сақланишга қиёс қилишни тавсия этади. Қайрвондаги тебраниб турувчи устун ҳақидаги ҳикояга «бу одамларнинг сунъий ишлари» деб жавоб беради Беруний. Фарғонада, Табаристонда, Туркияда, Мисрда, Ҳиротда, Сижистонда бўладиган ёмғирлар ҳақидаги ҳикоялар ҳам келтирилади.
III. Календарь проблемаси
Календарь. Календарь — кеча-кундузлар ҳисоби системаси. Тарих-да ҳар бир халқ, умуман, ўзининг календарь системасига эга бўлган. Ҳар хил халқлар календарларининг принциплари орасидаги тафовут-лар: бошланиш сабаби, ойнинг неча кундан иборатлиги ва ишлатиш усулининг ҳар хиллиги. Тарих ҳисобида ихтилоф борлигини Беруний кўрсатиб ўтади. Хоразмнинг маълум бўлган қадимий календарь системаси Искандар Зулқарнайндан 98045 йил илгари бўлган. Демак, Хоразмнинг 3300 йил илгариги тарихи маълум.
38 Шу китоб, 113-бет.
40 Шу китоб, 336-бет.
41 Шу китоб, 336-бет.
« Щу китоб, 336-бет,
43 Шу китоб, 150-бет.
44 Шу китоб, 275-бет.
45 Шу китоб, 71-бет.
30 О. Файэуллаев
Беруний асарларидаги баъзи масалалар
31
Календарь вақти-вақти билан тузатилиб, тўғриланиб турган. Ка-лендарни тўғрилаш гоҳо ижтимоий ҳаётга таъсир қилган. Масалан, наврўз бир неча йил экинлар ҳали хом вақтида келадиган бўлиб қол-ганида, халқ хирож тўлашда қарздор бўлиб қолган. Деҳқонлар ўз ва-танларини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар 46. Календарни тўғри-лашдан халқ хурсанд бўлган. Баъзи подшоҳлар эса календарни тўғ-риламас эди. Масалан, подшоҳ Яҳё ибн Холид календарни тўғрилаш ко-фирликни орттириш, наврўзни суриш,. мажусийликка боришдир деб календарни тўғриламаган. Мусулмонлар йили қамария системаси билан ҳисобланган. Ой боши мушоҳада билан аниқланган. Ой ҳаракати-ни, Ойнинг Қуёш йили кунларидаги ҳолатини билиш табиий ҳодиса-ларни олдиндан айтиш учун зарур бўлган. Вақтнинг уч ўлчовини: кеча-кундуз, ой ва йилни табиатнинг ўзи берган.
Do'stlaringiz bilan baham: |