^-=■—«KsJ
II Раҳмли ва меҳрибон тангри номи билан
мақтов тенглаштириладиган ва ўхшатиладиганларнинг [ҳам-масидан] юқори турувчи тангрига аталгандир. Худонинг раҳмати барча инсонларнинг улуғи [бўлган] Муҳаммад пай-ғамбарга, тўғри йўл ва ҳақиқат раҳнамолари бўлмиш унинг хонадонига бўлсин. Олий тангрининг нуфузли тақдир билан оламда бирор замонни халқ инонадиган адолатли йўлбошчисиз қўймаслиги — халойиқ ман-фаатларига мое латиф тадбирларидан ва барча халққа берган улуғ неъматларидандир.[Тангри] уни ўз халқига раҳбар қилиб қўяди, улар оғир аҳвол ва бахтсизликларга, қаттиқчилик ва кулфатларга [дуч кел-ганларида] ундан паноҳ тилайдилар; бирор иш шубҳали бўлганда, унинг ҳукмига мурожаат қиладилар. Унинг ижтиҳоди билан оламда тартиб барпо бўлади. Доимо шундай йўлбошчининг бўлиб туришини [худо] одамларга фарз этган. Мусулмонларни унга бўйсунишга буюриб, буни хьщ ва тўғри сўз билан, ўзига ва пайғамбарига бўйсуниш билан бир каторга қўйган ва охиратда яхши мукофотга эришишга восита қилган. Унинг қатъий ҳукмдан иборат сўзк [мана шу] оятдир. «Эй мўминлар, худога, пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ҳукуматдорларга бўйсу-нингиз!»1.
Олий тангрига шукурлар бўлсин, у, улуғ хожамиз жаноби амир, худо ёрдамига муяссар, неъматлар эгаси Шамс ал-Маолийни2 халққа адолатли, тангрининг дини ва ҳақига ёрдамчи, мусулмонлар ҳарамла-рини қўриқловчи, улар мулкларини талон-торожлардан асровчи йўл-бошчи қилиб, бандаларини ўзидан миннатдор этди. Худо унинг умрини узоқ қилиб, қудрат ва олий мартабасини янада юқори кўтарсин, уни ҳамиша шоду хуррам этиб, сарой ва даргоҳини ўз паноҳида сақласин, ҳасадчи ва душманларини хор қилсин. Пок тангри ўз пайғамбари ва пайғомини еткизувчисини «Албатта сен энг яхши хулқ эгасисан!»3 деб тавсиф қилганидек, [Шамс ал-Маолийга ҳам] яхши хулқ бериб, уни мамнун этган. Улуғ ва олий тангри унинг пок вужудидаги яхшилик нишоналарига гўзал ахлоқларини, иболик руҳига барча ёқимли хислат-ларни қўшиб, уни қандай сифатлар эгаси қилган? У хислатлар: тақ-Еодорлик, тўғрилик, ўзни сақлаш, диндорлик, одиллик, инсоф, камтар-
40
Қадимги халқлардан црлган ёдгорликлар
Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
41
лик, латофат, собитқадамлик, эҳтиёткорлик, сахийлик, мулойимлик, сиёсат ва бошқариш [ишларида билимдонлик], тадбиркорлик, тўғри тах-мин қила билиш ва булардан бошқа ақлга сиғмайдиган, киши баён этиб тугатолмайдиган [яхши] сифатлардан иборатдир. Тангрининг [бутун] оламни бир [кишида] жам қилиши инкор этилмайди4, бундан ажабла-нишга ўрин йўқ. Худо унинг яхши мақсад, [мусулмонлар] ҳақида эзгу фикр, уларга нисбатан шафқат ва меҳрибонликларидан мусулмонларни баҳраманд қилишни давом эттирсин; мусулмонлар одатланиб қолган унинг муруввати соясини кундан-кунга орттирсин; миннат ва эҳсони билан хос ва авом халқни ўз фарзларини [адо этиб], унга бўйсунишга муваффақ этсин.
II Адиблардан бири мендан [турли] халқлар ҳақидаги тарихлар5, уларнинг бошланишлари ва шохобчалари, яъни ойлар ва йиллари устида у тарих эгаларининг ихтилофлари ва бу ихтилофлар сабаблари, машҳур байрамлар, турли вақтлар ва [ҳар хил] юмушлар учун белгилан-ган кунлар, миллатларнинг баъзиси амал қилиб, баъзиси амал қилмай-диган бошқа [маросимлар] ҳақида сўради ва мени имкон борича улар-ни жуда равшан баён этиб, ўқувчи фаҳмлайдиган, [турли] китобларни ахтариш ва у китоб эгаларини суриштиришга эҳтиёж қолдирмайдиган [бир асар ёзишга] даъват этди. Бу ишнинг [етишиш] қийин ва олинади-ган [манбаи] узоқ эканини ва уни яхши билган одам қалбида шубҳа қолмайдиган аниқ фанлар қаторига қўймоқчи бўлган кйшига бўйсун-маслигини билдим. Лекин тангри ёрдамига сазовор, неъматлар эгаси бўлган жаноб хожамиз [улуғ] амир Шамс ал-Маолийнинг — худо уни доимо қудратли этсин — олий давлатидан қувват олиб, [бутун] кучим-ни йиғиб, [бор] имкониятни ишга солиб, гоҳ эшитиш, гоҳ кўриш ва қиёс қилиш орқали, билимим етганича, у нарсаларни баён этишга бел боғ-ладим. Кейин муборак хизмат либосини кийганлигим ҳам ўша [мендан сўралганларни] олий тахт [эгаси] учун исбот этиб беришга, шу билан Шамс ал-Маолийга янгидан хизмат этиб, шону шарафи асрлар ва узоқ замонлар оша келгуси авлодга мендан мерос бўладиган фахр либос-ларини кийишга, [шу асарни ёзишга] мени журъатлантирди. Агар амир — тангри доимо унинг фикрини юқори қилсин — бу қулнинг жа-соратидан кўз юмиб, узрини қабул этса ва уни шарафласа, иншооллоҳ тўғри фикр юритган бўлади.
Асарни ёзишга [кириша] бошлаб айтаманки, мендан сўралган нар-сага етказувчи воситаларнинг энг муҳими — қадимги миллатлар ҳақи-даги ривоятлар, ўтмиш авлодлар тўғрисидаги хабарларни билишдир, чунки буларнинг кўпчилиги у миллатлар авлодидан ва уларнинг расму русум ва қоидаларидан иборатдир. Ақлий [нарсалардан] далил келти-риш, кузатилган [нарсаларга] қиёс қилиш йўли билан у хабарларни билиб бўлмайди. Буни фақат «китоб аҳллари»6 ва турли дин арбоб-ларига, шу [эътиқодларга] амал қилувчи ҳар хил маслак ва ишонч эга-ларига эргашиш, уларнинг тушунчаларини ҳамиша асос тутиш билан билинади. Сўнгра буни кўпчилик кишиларнинг табиатини пасткашлаш-тирадиган ёмон ахлоқдан, ҳақиқатни кўришга имкон бермайдиган омиллардан ўзни тозалагандан кейин, уларнинг исбот учун келтирган сўз ва эътиқодларини бир-бирига солиштириш билан билинади. Ана шу айтиб ўтганим ҳациқий мақсадга етказувчи энг яхши йул ва бунга доғ туширувчи шак-шубҳани ювиб ташлаш учун энг кучли ердамчидир.
Г'арчи қаттиқ уриниб зўр машаққат чексак ҳам, ўшандан бошқ.а йўл билан мақсадга эришолмаймиз.
Шу билан бирга, мен тутган йўл ва белгилаган усул || осон эмас, 5 балки узоқ ва қийин йўлдир. Хабар ва ривоятларга кўплаб кириб қол-ган ёлғон сўзларнинг ҳаммаси ҳам равшан эмас. Бошқа далиллар бўл-маганда баъзиларининг ёлғонлигини билиб бўлмасди. Одамлар ҳозир ҳам, ўтган замонларда ҳам шундай табиий ҳодисаларга дуч келган, агар ўшандай ҳодисалар узоқ замонларда [юз берган деб] ҳикоя қи-линса, албатта биз унга ишонмас эдик. Халқлардан бирига [тегишли] хабарлар [нинг ҳаммаси] ни аниқлаб билишга инсон умри кифоя қил-майди-ю, ҳамма миллатлар [ҳақидаги] хабарларни билишга қандай кифоя этсин? Бу мумкин эмас!
Иш шу йўлдан борадиган бўлгач, у ривоятларнинг давримизга энг яқин ва энг машҳурини, сўнгра яқинроқ ва машҳурроғини [бирин-кетин] олишимиз лозим. Уларнинг [баъзиларини] ўз арбобларидан қабул қи-либ, тузатиш мумкин бўлганини тузатамиз, бошқаларини ўз ҳолида қолдирамиз. Шунда биз келтирган ривоятлар ҳақиқатни қидирувчи ва ҳикматни сезувчининг бошқа ривоятлар устида иш юргизишига ёрдам-чи ва бизга муяссар бўлмаган нарсаларга эришиши учун йўловчи бўлади. Биз худонинг хоҳиши ва ёрдами билан шундай қилдик.
[Энди] ўз мақсадимизга кўчиб, кеча ва кундуз ҳақиқатини, бу ик-ковининг мажмуаси [сутка] нима эканини ва шу мажмуанинг фараз этилган бошланишини баён қилишимиз керак. Зеро ойлар, йиллар ва тарихлар учун кеча ва кундуз, ададлар учун «бир» сони каби [зарур] дир. Ададлар «бир» сонидан таркиб топади ва «бир»га бориб тамом бўлади; [шунингдек] кеча ва кундузни яхши билиш орқали у икковидан таркиб топган ва уларга асосланган нарсаларни билиш осон бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |