Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet17/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Иқлим ва календарь. Муаллифлардан бирининг: ажамликлар ба-ҳори — хитой кузининг биринчи кунидир, деган фикрини бу бўлмаган нарса, дейди Беруний. У фаслларнинг ўзгаришида географик кенглик-ларнинг роли ҳақида, ҳаводаги ўзгариш ва иқлим Қуёшнинг эклип-тикадаги силжишига боғлиқлиги ҳақида илмий тадқиқот ишлари олиб боради, Хоразм ва Бухоро ҳисобдонларининг метеорологик тадқи-қотлари устида ахборот беради. Бухоролик олим Абдуллоҳ ибн Или Қуёшнинг ҳавога таъсирини текширган. Унинг илмий якунини Беруний маъқуллайди. Хоразмнинг қадимги ҳисобдонларидан баъзиларининг турли жойларда иқлим тафовути ҳақидағи кузатишлари ҳақида ҳам ахборот берилади.
Беруний, сувнинг шўрлиги фаслга боғлиқ, деган баъзи кишилар-нинг мўлжалини талқин қилиб, асосий ролни фильтрация ва манба хос-салари ўйнашини далиллар билан кўрсатади.
Дарё ва каналлар сувининг тошиш сабабига тўхталиб, Дажла ва Фурот дарёларида сув камайган вақтда, Амударёда кўпайишини на-мойиш қилади50. Иқлими бир хил бўлган ҳар хил жойнинг бирида одам яшаса, бошқасида ҳам одам яшайди, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак, дейди Беруний.
Календарни нуқсонсиз яратиш мумкинми? Йўқ, албатта. Ҳозирги календаримизда ҳам нуқсонлар бор. Масалан: ойлардаги кунлар сони ҳам, кварталлардаги кунлар сони ҳам ҳар хил; ойнинг маълум куни ҳафтанинг маълум кунига тўғри келмайди; ойларда, йилларда иш кун-ларининг сони бир хил эмас.
Беруний шуғулланган календарь проблемаси ҳануз етарли равиш-да ҳал қилинган эмас. Янги календарга ўтиш масаласи 1834 йилдан бери бир неча марта қўйилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва социал масалалар бўйича кенгаши ҳам 1954 йили кален­дарь проблемаси билан шуғулланди.
Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорлик-лар» (Осор ал-боқия) асарида баён этилган талай масалалар фан тари-хини ёритишда муҳим роль ўйнайди.
О. Файзуллаев
ТАРЖИМОНДАН
Урта Осиё ва умуман Шарқнинг ифтихори ва знг улуғ олимлари-дан саналган Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Берунийнинг йирик асарларидан бўлмиш «Осор ал-боқия»ни ўзбек тилига таржима қилиш Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик института томонидан менга топширилган эди. ёшим улғайиб қолгани ва соғлигим ночор-лашгани учун бундай ниҳоят оғир ва масъулиятли вазифани ўташга шароит ва имкониятим етарли бўлмаса ҳам, унинг ғоят даражада улуғ ва фахрли вазифа экани мени бу иш^а жасоратлантирди. Институтдаги арабча ва форсча манбаларни истифода этишга суяниб, 1961 йилдан бошлаб бу ишга киришдим ва 1963 йил декабрида таржимани тугат-дим. Бу китоб ўрта асрда Шарқда, айниқса Урта Осиёда фан ва мада-ниятнинг қанчалик тараққий этгани ва турли фанларни ўрганишга қан-чалик эътибор берилганини билиш учун қимматли асар бўлиб, тарих, филология, математика, астрономия, этнография, хронология каби фан-лар билан шуҒулланувчилар учун муҳим манба хизматини ўтайди.
Абу Райҳон Беруний «Осор ал-боқия»сида турли миллатлар қўл-лайдиган эралар, уларнинг бошланишлари, ойлар ва кунлар, эралар-ни қўллашни тақозо этадиган сабаблар, ҳайитлар, ҳар хил маросимлар ўтказиладиган кунлар, кеча-кундуз ва бу иккиси мажмуининг бошла-надиган жойи, кунлардан таркиб топадиган ойлар, йиллар ва булар-нинг турли миллатларда турлича қўлланиши тўғрисида жуда равшан ва ифодали ҳикоя қилади.
Бу асарнинг бир қисмини илгари таржима қилгандим. У 1950 йил-да Узбекистон ССР Фанлар академияси нашриётида босилиб чиқди1. Кейинчалик бу китоб тўла таржима этилди ва бунда аввалги таржимада йўл қўйилган баъзи камчиликлар тузатиб кетилди.
«Осор ал-боқия»нинг (Институтда мавжуд бўлган) Лейпцигда бо-силган Захау нусхаси унинг Истамбул ва Ленинград қўлёзмаларининг фотонусхалари билан солиштирилиб, тушиб қолган жойлари аниқлан-


60 Шу кнтоб, бет.
1 «Беруний ўрта асрнинг буюк олими» (Беруний вафотининг 900 йиллигига ба-гишланган мақолалар тўплами), Тошкент, УзССР Фанлар академияси нашриёти, 1950, 189—234-бетлар. 3-124

34
А. Расулев
Таржимондан 35


ди. Шунингдек, немис олимлари К. Гарберс ва И. Фюкк ҳамда ленин-градлик олим А. Б. Холидов Захау нашрини тўлдириш учун қўшимча нусхалардан ҳам фойдаланганлар. Нусхалар бир-биридан фарқ қилган ўринларда араб грамматикаси ва мавзуига мувофиқ келадиган ибора-ларни олиб таржима қилинди. Асардаги айрим сўз ва терминларга имконият борича, изоҳ берилди. Шахсларнинг қисқача таржимаи ҳол-лари, туғилган ва вафот этган йиллари, шаҳарлар, мамлакатлар, дарё-лар, динлар ва мазҳаблар ҳақида изоҳлар берилди. Таржимада «Осор ал-боқия»нинг Эрон олими Акбар Доно Сиришт Сайрафий томонидан форсийга таржима қилиниб, 1321/1943 йили «Китобхонаи Хайём» мат-баасида нашр этилган нусхаси ва М. А. Сальенинг русча таржимасидан ҳам фойдаланилди.
«Осор ал-боқия»нинг мавжуд ҳамма босма ва қўлёзма нусхалари-дан ташқари таржима да|Вомида яна бир қанча қўшимча манбалардан ҳам фойдаланилди. Масалан, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Хоразмий «Мафотиҳ ал-улум» («Илмлар калиди») асари Бутрус ал-Бўстоний-нинг «Муҳит ал-муҳит» номли қомуси, Ибн ал-Қифтий «Ахбор ал-Ҳука-мо», Ибн Абу Усайбанинг «Уюн ал-анбо» («Хабарлар манбалари»), Заҳириддин ал-Байҳақийнинг таржимаи ҳолига оид «Сивон ал-ҳик-ма», Муҳаммад ал-Ҳазарийнинг «Hyp ал-яқин» («Ишончли нур») Аҳ-мад ибн Муҳаммад ал-Муқаррининг «Ал-Мисбоҳ ал-мунир» («Ёрқин чироқ») асарлари кабилар.
Беруний асарлари стили ниҳоятда мураккабдир. Унинг «Китоб ал-жамоҳир фи-л-маърифат ал-жавоҳир» («Қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар тўплами») асарини босмага тайёрлаган кишилардан «Доират ал-маориф»нинг ношири, немис арабшуноси док­тор Ф. Кренков асарнинг хотимасида шундай ёзади: «Беруний бу аса­рини ўзига ёт бўлган араб тилида ёзди. Шунинг учун унинг сўзида эйрим дағаллик учрайди». Бу ҳукмнинг қанчалик тўғри ёки нотўғри экани мутахассисларга маълум бўлса керак. Шогирдларидан бири Бе-рунийдан «Нима учун асарларингизда баъзи бир муҳим масалаларни очиқ ва равшан мисоллар билан баён қилмайсиз» деб сўраганда, «Иж-тиҳодли ва илм дўсти бўлган ўқувчи асарларимдаги мақсадларни тушу-ниб олади. Кўпчилик томонидан фаҳмланиш ва фаҳмланмаслигининг менингча аҳамияти йўқ»2, деб жавоб берган экан. Умуман Беруний ўз асарларини мушкул, қисқа ва диққатли иборалар билан таълиф этган. Ҳозирда биз таржима қилаётган «Масъуд қонуни» номли асари бу даъвони исботлашга етарли далилдир.
Асарнинг 75 дан ортиқ жойида Истамбул ва Ленинград қўлёзма-лари орқали Захау нусхасини, Гарберс ва Фюккнинг қўшимча нашрини ва Сайрафий таржимасини тузатиб, русчага баъзи ўринларини хилоф равишда таржима қилдик. Ҳар бир жойнинг ўзида булар ҳақида ало-ҳида изоҳ бериб ўтдик ва кучимиз етганича, тоқат борича ижтиҳод этиб тўғри таржима қилишга ҳаракат қилдик. Агар саҳв iBa хатоларга йўл қўйилган бўлса, ўқувчилар томонидан улар тузатилиши ва тар-жимонни афв этилишини умид қиламан.
Урта Осиё ва умуман Шарқнинг буюк олими Абу Райҳон ал-Беру-нийнинг номи ва асарлари Октябрь инқилобига қадар тилга олин-
маган ва ўрганилмаган ҳам эди. Совет ҳукумати қадимги илмий асар-лар ва уларни ижод этган кишилар ижодини ўрганишга катта эътибор берганидан Берунийнинг «Ҳиндистон», «Осор ал-боқия» ва бошқа асар­лари биринчи марта рус тилига таржима қилиниб, нашрдан чиқарилди. Берунийнинг «Ҳиндистон» китоби ўзбек тилида ҳам нашр этилди. Бу улуғ олимимизнинг бой илмий меросини яна ҳам чуқурроқ ўрганиш ва халқимизни ундан баҳраманд қилиш учун катта имкониятлар очиб бе-ради.
Таржима жараёнида «Осор ал-боқия»нинг русча нусхасидан фой-даланишда ва баъзи бир бошқа масалаларда менга ёрдам кўрсатган ҳамкасбларим — Шарқшунослик институтининг арабшунос илмий хо-димларига ўзимнинг чекскз миннатдорлигимни изҳор этаман.
Абдуфаттоҳ Расулов

2 «Осор ачл-боқия», Захау нусхаси инглизча қўшимчасининг 70-бети.


ҚАДИМГИ ХАЛҚЛАРДАН
ҚОЛГАН ЁДГОРЛИКААР

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish