Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet25/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
Тарихлар моҳияти 55


бир минг уч юз ўттиз беш йил бўлади, бу Имрон ўғли Мусо алайҳис-салом шариатининг, то уни Марям ўғли Исо такомиллаштиргунича да-вом этган муддатидир. Яҳудийлар далил қилиб келтирган Дониёлнинг иккита гапига келсак; агар у гапларга бошқача изоҳ берилса, бу ал-батта мумкин эди. Балки улар баён этган йўлларнинг биронтасига ҳам йўйиш дуруст бўлмайди, фақат ўша замоннинг бошланиши у икки ran айтилган вақтдан олдин бўлгандагина дуруст бўлади.
Бунинг изоҳи шуки, агар у икки муддатнинг бошланиши бир вақт-да — ўтган замонда ёки ҳозирги, ёхуд келгуси замонда бўлганда эди, айтилган икки вақтнинг турлича бўлишида маъно бўлмасди; у икки вақт ўртасида тафовут бўла туриб, ҳеч бир йўл билан у гапларни тўғри йўйиб бўлмайди. Шу билан бирга, иккинчи гапда68 саналган замоннинг бошланиш муддати69 айтилиш вақтидан олдин бўлиб, тугалиши ундан бир йил кейин ё камроқ, ёки кўпроқ ва шуларга ўхшаш бўлиши эҳтимол. Яна у замоннинг бошланиши [айтилган] вақтнинг худди ўзида ёки ун­дан оз ва кўп бўладиган номаълум бир муддат [дан] кейин бўлиши ҳам эҳтимол. [Бироқ ҳодисада] уч турли замон вақтини кўрсатиш эҳтимоли бўлганда, уни аниқ иборат ёки тўғри далил ва ҳужжат бўлмаса, уч за­моннинг бирига йўйиб бўлмайди.
[Дониёлнинг] биринчи гапига келсак, бу Байтулмуқаддаснинг аввал-ги харобалиги учун ҳам, иккинчи харобалиги учун ҳам айтилган бўли-18 ши эҳтимол; || лекин [иккинчиси] Искандар подшоҳлигининг уч юз сак-сон бешинчи йилида бўлган70. У вақтда яҳудийларнинг тарих боши қилиб олган вақтларини тарихларининг бошланиши дейишларига ҳеч бир асос йўқ. Яҳудийларнинг даъволари билан боғлиқ шубҳалар ана шулардир.
Христианлар даъволарига сабаб бўлган [шубҳалар] яна ҳам кўп-роқ ва равшанроқ. Шундайки, агар яҳудийлар уларнинг Дониёл туши-дан етмиш собу ўтгандан кейин Масиҳ келади, деган даъволарини кабул этганларида ҳам, бу ўша муддатдан кейин Марям ўғли Исрнинг юзага чиқишига мувофиқкелмайди, чунки барча яҳудийлар, Бани Ис-роилнинг Мисрдан чиқишидан то Искандар эраси бошланишигача^роса минг йил ўтган, дейдилар. [Аммо улар] пайғамбарларга нозил бўлган китоблардан, Бани Исроилнинг Мисрдан чиқишидан то Байтулмуқад-даснинг бино этилишигача тўрт юз саксон йил ва унинг бино этилиши-дан то Бухтанассар71 уни вайрон қилганигача тўрт юз ўн йил ўтди ва у етмиш йил вайронлигича қолди, деб нақл қиладилар. Демак, ҳаммаси тўққиз юз олтмиш йил бўлади, бу эса Дониёлнинг туш кўрган вақти-дир. Бунда эслатиб ўтилган мингдан қирқ йил ортиб қолади.
Сўнгра яҳудий ва христианлар Масиҳ Исо Марям ўғликинг, Ис­кандар эрасининг уч юз тўртинчи йилида туғилганидан ихтилоф қилмай-дилар. Уларнинг гапларича, Марям ўғли Исо Дониёл тушидан ва Бай-тулмуқаддас қурилишидан кейин уч юз қирқ тўртинчи йилда туғилган бўлади, бу эса қирқ тўққиз собуга яқиндир. Унинг пайғамбарлик даъво қилганигача яна тўрт ярим собу ўтган. Демак, [Исо] уларнинг айтган [вақтларидан] олдин туғилган бўлади. Бу гапдан яҳудийларга ҳеч иш-кал етмайди. Агар христианлар уларни Байтулмуқаддаснинг биноси билан Искандар эрасининг бошланиши ўртасидаги муддат миқдорини белгилашда ёлғончи қилиб айбласалар, албатта яҳудийлар ҳам уларга шунга ўхшаш, балки кўпроқ айб қўя оладилар.
Агар биз икки томоннинг ҳам гапини олмай, ўзимиз келгусида баён этадиган калдонийлар подшоҳларининг жадвалига қарасак, Курш подшоҳлигининг бошланишидан то Искандар подшоҳлигининг бошла-нишигача икки юз йигирма икки йил ва бундан Исонинг туғилишигача уч юз тўрт йил ўтганини кўрамиз. Ҳаммаси беш юз йигирма олти йил бўлади. Бундан уч йилни чиқариб — чунки [Байтулмуқаддас] қурили-шининг бошланиши Курш подшоҳлигининг учинчи йилида эди — қолга-нини еттига тақсим қилиб собуга айлантирсак, Дониёл туш кўрган вақтдан Масиҳ туғилишигача етмиш беш собуга яқин вақт ўтган бў-либ, Исо христианлар айтган вақтдан кейин туғилган бўлади.
Энди христианларнинг сурияликлар гапидаги ҳарфларни ҳисоб-лашларига—шу ҳисоб, ўша маълум сон [1335] тўғри келади ва у гапдан йиллар эмас, ўша сон кўзда тутилган, деб даъво қилишларига келсак, бу даъвони кўз билан кўрилгандек аниқ бир далил келти-рилмаса, кабул этиш мумкин эмас. Агар ҳисобни билувчи биров
-Uj»4-j j*£)\ ^ул (31а.Л OL=tJ [Халқ Муҳаммад туфайли кофирликдан 19 қутулди"] жумласидаги ҳарфларни ҳисобласа, бир минг уч юз ўттиз
беш бўлади. Ёки -t^»b ^>.«^Jfj a^a^j Otj^.c ^j ^-—^л ^Lj [„Им­рон ўғли Мусо — Муҳаммад келишидан, Масиҳ — || Аҳмад келишидан дарак берган"] жумласидаги ҳарфларни ҳисобласа, аввалгидек чиқади.
Шунингдек, агар ^y-eVf j+a+j Of^li L^> ^^Aj [„Форон чўли савод-
сиз Муҳаммад билан яшнайди"] жумласидаги ҳарфлар ҳисобланса, бунда ҳам аввалги [1335]га мувофиқ чиқади72. Агар бир киши, у адад-лардан мурод хурсандлик хабаридир; тасодифий равишда бу [сурия тилида ёзилган] жумлалардаги ададлар уларга тўғри келиб қолган де-са, унинг фойдаси ва зарарига айтиладиган сўз — [Дониёл] сўзи хусуси-да христианлар фойдаси ва зарарига айтиладиганнинг худди ўзи унга ҳам айтилади. Айниқса у Муҳаммад алайҳиссалом ва унинг юзага чи-қиш хабарининг ростлигига Ишъиё пайғамбарнинг ўз китобидаги: «Худо унга [Ишъиёга] кўрган нарсасини хабар бериб туриши учун ба­ланд бир манзарага кузатувчи қўйишни буюрган. Шунда кузатувчи: «Эшак минган бировни ва туя минган бировни кўряпман, уларнинг бири олдинга юриб: «Бобил вайрон бўлди, унинг тарошланган санам-лари синди, деб қичқиряпти»,— деган. Бу эшак минувчи — Масиҳдан ва туя минувчи — Муҳаммаддан дарак беради, чунки у юзага чиққан-дан кейин Бобил вайрон бўлиб, санамлари синди, қасрлари қулаб, под-шоҳлиги йўқ бўлди, деган ва шунга ўхшаш сўзини далил келтиравер-син. Ишъиё пайғамбар китобида Муҳаммад алайҳиссаломдан дарак берувчи, рамзлик, [лекин] равшан ва тафсир этишга яқин гаплар кўп-дир. Шундай бўлгач, яҳудийларнинг йўқ нарса устида туриб олишла-ри, уларни халқ ўртасида урф бўлмаган ёлғон нарсани даъво этишга ва туя минувчи Муҳаммад алайҳиссалом эмас, [балки Мусо] дейишга ча-қиради.
Мусо ва унинг тобелари қаёнда-ю; Бобил қаёқда? Бобилда Муҳам-мад алайҳиссаломга ва унинг суҳбатдошларига юз берган нарса, Мусо-га ва унинг тобеларига юз берганми? йўқ! Агар [яҳудийлар] Бобил аҳолисидан бошларини қутқаза олсалар, [ватанга] қайтишдан иборат


Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish