Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet33/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Тарихлар моҳияти 71


санамни Балқо шаҳридан олиб келган, Исоф ва Ноила исмли санам-ларни ишлаган, дейдилар. Айтишларича, бу [ҳодиса] Шопур зул Актоф155 замонида юз берган. Икки гуруҳ (аввалги ва кейинги тарих олувчилар) нинг тарихлар ҳақидаги фикрини бир-бирига таққослаш бунинг [фой-дасига] гувоҳлик бермайди.
Сўнгра араблар Каъб ибн Луайянинг156 ўлган йилидан то «ғадр» йилигача тарих бошладилар. «Ғадр» шуки, шу йили ҳимяр157 подшоҳ-ла-ридан бири Каъбага атаб юборган пардаларни [араблардан] Бану Ярбу қабиласи талаб олган ва одамлар ярмаркада бир-бирининг усти-га ўзини ташлаган. Кейин то «фил йили»гача158 ўша «ғадр» йилидан тарих бошлаганлар. «Фил йили» шуки, худо бу йилда Каъбани вайрон қилиш мақсадида келган ҳабашларнинг макрларини ўзларига қайта-риб, уларни энг охиргиларигача ҳалок этди. То ҳижратгача шу тарихни ишлатдилар.
Баъзи араблар юз берган машҳур воқеалардан ва эсда тутиладиган кунлардан159 тарих олганлар. Масалан, қурайшийларда шундай кунлар бўлган:
Шаҳри ҳаромда180 юз берган «Явм ал-Фижор куни».
«Ал-Фузулдаги аҳднома [куни]», бу мазлумга ёрдам беришга қасам-ёд қилишган кунларидир, чунки қурайший қабиласи ҳарамда [Макка-да] бир-бирларига зулм қилардилар.
«Ҳишом ибн ал-Муғира ал-Махзумийнинг ўлган йили», унга ҳур-мат учун олинган.
Пайғамбар алайҳиссалом ҳукмига мувофиқ «Каъбани бино этиш йили».
Шунингдек, авс ва ҳазраж қабилалари орасида ҳам бундай воқеа-лар юз берган, масалан: ал-Фазо куни161
ар-Рабе куни ар-Руҳоба куни ас-Сурота куни Дохис ва ал-Ғабро куни Буос куни Хотиб куни
Мазрис ва Муаббис куни. Воилнинг икки ўғли—Бакр ва Тағлиб авлодлари орасидаги воқеа-лардан:
Унайза куни
ал-Хинва куни
Тахлоқ ал-Лимам куни
- ал-Қусайбот куни
ал-Фасийл куни .
каби араб гуруҳлари ва қабилалари ораларидаги шундай вақеалардан тарих олар эдилар. У воқеалар ўзларининг жойларига ва сабабларига нисбатланиб [мазкур] номларни олганлар.
Агар ўша воқеалар юз берган вақтлар тарихлар тартибида сақла-ниб келганда эди, бошқа ҳодисалардан қилмоқчи бўлган тарих ишларини ўша воқеалар ҳақида ҳам албатта қилар эдик. Лекин айтилишича, Қаъб ибн Луайя ўлган йилдан «ғадр» йилигача беш юз йигирма йил, «ғадр»' йилидан «фил йилигача» бир юз ўн йил ўтган. Расулуллоҳ —худо унга ва унинг авлодига раҳматини ёғдирсин— ҳабашлар келганидан эллик
кун кейин туғилди. «Фил йили»дан «фижор йили»гача йигирма йил ўт-ган. Пайғамбар || алайҳиссалом [фижор жангида] ҳозир бўлган. У: «ал- 35 Фижор кунида ҳозир бўлдим ва амакиларимга қарата162 ўқ уздим»,— деган.
«Ал-Фижор йили» билан Каъбанинг [қайта] қурилиши орасида ўн беш йил ўтди. Каъбанинг қурилишидан то [Муҳаммад] пайғамбар бўл-гунча беш йил ўтди.
Шунга ўхшаш эронликлар ўз хисровлари, румликлар ўз қайсар-лари замонидан тарих олганларидек, Ҳимяра ва Бани қаҳтон [қабила-лари] ўз таббалари163 давридан тарих олар эдилар. Лекин ҳимяра под-шоҳлиги тартибли эмас, тарихлари ноаниқдир. Шундоқ бўлса ҳам, биз уларнинг [тарихларини] ал-Ҳирага164 келиб, шу ерда турган ва у ерни ватан қилиб олган лахмийлар подшоҳларининг муддатлари билан бир-галикда жадвалларда кўрсатдик.
Хоразмликлар ҳам шундай йўл тутдилар. Улар Хоразмга одамлар л<ойлаша бошлаганидан тарих олар эдилар, бу Искандардан тўққиз юз саксон165 йил илгари бўлган эди. Ундан кейин Сиёвуш ибн Кайковус-нинг166 Хоразмга келишидан, Кайхусрав167 ва унинг наслининг Хоразмда подшоҳлик қилишларидан тарих олдилар. lily вақтда Кайхусрав Хо­размга кўчиб, турк подшоҳлари [устидан] ҳукмронлигини юргизган эди. Бу воқеа Хоразмга одам жойлашишидан тўқсон икки йил кейин бўлди. Сўнгра улар тарих олишда эронликларга эргашиб, Кайхусравнинг [Хоразм] шоҳлари деб аталувчи наслидан бўлган ҳар бир [подшоҳ дав-рининг бошланишидан] тарих олдилар. Ниҳоят Кайхусрав наслидан Офриғ168 подшоҳлиги бошланди. Эронликлар «гуноҳкор» Яздижардни ёмон хабар келтирувчига йўйганларидек, [хоразмликлар] Офригни шум хабар келтирувчига чиқардилар. Офриғдан кейин унинг ўғли подшоҳ бўлди. [Офриғ] Искандар тарихининг олти юз ўн олтинчи йилида ал-Фир169 устига ўз қасрини қурдирди. Кейин хоразмликлар Офриғ ва унинг авлоди подшоҳлигидан тарих олдилар.
Ал-Фир Хоразм шаҳрининг чеккасидаги лой ва хом ғиштдан қу-рилган қалъа бўлиб, бири-бирининг ичига жойлашган ва баландликда бир-биридан қолишмайдиган уч қават қўрғон эди. Бу барча .қўрғонлар тепасида Ямандаги Ғумдон сингари подшоҳларнинг қасрлари бор эди. Ғумдон —таббаларнинг турар жойлари бўлиб, Санъа170 шаҳрида-ги Масжиди жоме рўпарасидаги тошдан қурилган қалъадир. Айтили­шича, у тўфондан кейин Сом ибн Нуҳ қурган бинолардандир. Сом қа-зиган қудуқ ҳам ўша ердадир. Баъзилар эса, бу — Заҳҳок171 томонидан Зуҳра исмига атаб қурилган ҳайкал, деганлар. Ал-Фир ўн милча ва ундан кўпроқ масофадан кўринар эди. Жайҳун172 ҳар йили уни бузиб, йиқитиб ва парчалаб олиб кета берди; ниҳоят Искандар тарихининг минг уч юз бешинчи йилида173 ундан асар қолмади.
Пайғамбар алайҳиссалом келган вақтда, Хоразм шоҳларидан Ар-самух ибн Бузгор ибн Хомгарий ибн Шовуш Сихр ибн Азкожвор ибн Аскажмук ибн Саххасак ибн Багра ибн Офриғ подшоҳ эди. Хоразм аҳолиси [ислом динидан] қайтгандан кейин, Қутайба ибн Муслим174 Хоразмни иккинчи марта фатҳ қилгач, хоразмликларга Аскажмук ибн Азкожвор ибн Сабрий ибн Сихр ибн Арсамухни подшоҳ қилди ва уни подшоҳликка кўтарди. || Хисравлар наели қўлидан вилоят кетиб, уларда 36 фақат шоҳлик номи қолди, чунки шоҳлик уларга меросдек эди. Тарих, мусулмонлар расмига мувофиқ, ҳижрий [йилга] кўчирилди.

72 Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар

Қутайба Хоразм хатини яхши биладиган, уларнинг хабар ва ривоят-ларини ўрганган ва билимини бошқаларга ўргатадиган кишиларни ҳалок этиб, буткул йўқ қилиб юборган эди. Шунинг учун у [хабар ва ривоятлар] ислом давридан кейин, ҳақиқатни билиб бўлмайдиган дара-жада яширин қолди. Мамлакат идораси гоҳо бу хонадонда бўлиб, гоҳо бошқа қабилалар қўлларига ўтиб юрди. Ниҳоят, Шаҳид Абу Абдулло Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ироқ ибн Мансур ибн Абдул­ло ибн Туркасбоса ибн Шовушфир ибн Аскажмук ибн Азкожвор ибн Сабрий ибн Сихр ибн Арсамухдан — бунинг замонида пайғамбар алай-ҳиссаломга пайғамбарлик келганини айтиб ўтдим — кейин вилоятлик ҳам, шоҳлик ҳам улар [қўли] дан чиқиб кетди.
Мен воқиф бўлган машҳур тарихлар ана шулар, ҳеч бир киши уларнинг ҳаммасини қамраб олиши мумкин эмас. Худо тўғриликка му-ваффақ этувчидир.
ЗУЛҚАРНАЙН175 ЛАҚАБИНИ ОЛГАН ПОДШОҲНИНГ
[ҚИМЛИГИНИ] АНИҚЛАШДА ТУРЛИ МИЛЛАТЛАРНИНГ
ИХТИЛОФЛАРИ УСТИДА СУЗ
Бу исм, яъни Зулқарнайн деб аталган исм билан боғлиқ [подшоҳ] воқеасини алоҳида ҳикоя қилмай чора йўқ, чунки [тарих] ҳақида гапи-раётганимда, бу ҳикоя орага кирса, тарихлар баён этилаётган тартибни кесиб қўяр эди.
Гап шуки, Зулқарнайн хабарларига оид оятларни тиловат қилган кишига унинг Қуръонда ҳикоя қилинган қиссалари маълум ва равшан-дир. У оятлар мазмунича, Зулқарнайн солиҳ ва қувватли киши бўлган. Худо унга улуғ подшоҳлик ва қудрат бериб, уни кун чиқиш ва кун бо-тиш томонларидаги шаҳарларни фатҳ этиш, мамлакатларга эга бўлиш, халқларни бўйсундириш ва ер юзи подшоҳлигини бир қўлга йиғиш мақсадларига еткизган. [Худо унга] шимолда зулмат [подшоҳлигига] қадам қўйиш, халқ [лар] яшайдиган жойларнинг энг узоқ ерларигача бориб кўриш, одамлар ва «наснослар»176 билан жанг қилиш, ернинг кун чиқиш ва шимол томонларида Ёжуж ва Мажужнинг177 ўз жойларига яқин мамлакатларга чиқишларига тўсқинлик қилиб, ҳужумларини қайтариш ва зарарларини даф қилиш, [ҳозир] ҳунармандлар ишларида кўрилганидек, темир парчаларни эритилган мис билан бириктириб, уларнинг чиқадиган ғорларига тўсиқ ясаш [имконини берди].
Юнонлик Искандар ибн Филиф || бир қанча мулкларга бўлинган 37 Рум подшоҳлигини қўлга олгач, ал-Мағриб томондаги подшоҳларга царши юриш қилиб, уларни забт этди, яна олдинга босиб, Кўк денгиз-гача178 етиб борди. Кейин Мисрга қайтди, Искандария [шаҳрини] бино этди ва уни ўз номи билан атади. Сўнгра Шом ва ундаги бани исроил-лардан бўлган кишилар томон йўл олди. Байтулмуқаддасга келиб, унинг қурбонгоҳида жонлик сўйиб, қурбонликлар қилди. Кейин Арма-нистон ва Боб ал-Абвобга179 бориб у ерлардан ҳам ўтиб кетди; қибтий-лар, барбарлар ва яҳудийлар унга бўйсундилар. Сўнгра у Бухтанассар ва Бобил аҳолисининг Шом мамлакатида тўкилган қонларининг ўчини олиш учун Доро ибн Доро180 томонига отланди. У билан жанг қилиб, бир неча марта уни мағлубиятга учратди ва шу жангларнинг бирида ўз посбонларининг бошлиғи Навжусанас ибн Озарбахт Дорони ўлдирди ва Искандар Эрон мамлакатини эгаллади. Кейин Ҳиндистон ва Хитойга юриш қилди, узок, ерлардаги миллатлар билан жанг қилди, қаердан ўтса, ғалаба қозонди. Сўнгра Хуросонга қайтиб, у ерни ҳам эгаллади


Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish