Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
ни курган ва уни пишиқ ва маҳкам хандақнинг нариги томонига жойлашган улкан, баланд, қора бино экан, деб тавсиф қилган.
Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Хурдодбиҳ* халифа саройидаги бир таржимондан ҳикоя этишича, ал-Муътасим198 тушида ўша тўсиқ-нинг фатҳ этилганини кўрган ва бориб кўришлари учун эллик кишини у ерга юборган. У кишилар Боб ал-Абвоб, Лон ва Ҳазар йўли билан юриб, тўсиққа етиб борганлар, тўсиқнинг темир парчалардан ишла-ниб, эритилган мис билан маҳкам қилингани, унинг қулфланган дарво-заси борлиги ва у ерга яқин шах_арлар аҳолиси уни қўриқлаб туриш-ларини кўрганлар. Қайтишларида йўл бошловчи уларни Самарқанд рўпарасидаги жойларга олиб чиққан.
Бу икки хабар тўсиқнинг одамлар яшайдиган ернинг шимоли ғар-бий чорагида бўлганини тақозо этади. Айниқса бу кейинги қиссада ннониб бўлмайдиган мана шуддай гаплар бор: у мамлакатлар аҳолиси ернинг одамлар яшайдиган қисмидан узилиб қолган, бу қисм билан улар орасида анча кун юриладиган қора. бадбўй тупроқли ер бўлса ҳам, улар ислом динидалар ва араб тилида гапиришадилар. Улар халифа ва хйлифалик мартабасини, халифа ким ва у қандай киши эка-нини билмайдилар. Ислом мамлакатларидан узилиб, ислом динида бўлган булғор ва савордан199 бошқа бирор миллат борлигини биз билмаймиз. Улар ернинг одамлар яшайдиган қисми узилишининг яқи-нида ва еттинчи иқлимнинг охирида турадилар. Яна улар шу тўсиқ ҳақида ҳеч нарса гапирмайдилар. Халифалик [мартабаси]ни ва хали-42 фаларни биладилар || ва улар номига хутба ўқийдилар, арабча сўзлаш-майдилар, балки туркча ва хазарча аралаш бир тилда гапиришадилар. Бу қисса гувоҳлари шундай бўлгач, улар орқали ҳақиқатни билишни умид қилиб бўлмайди.
Мен хабар бермоқчи бўлган Зулқарнайн қиссаси ана шу. Яна худо донороқдир.
* Ҳурдодбиҳ — IX асрда яшаган арабийнавис географ.
АЙТИБ УТИЛГАН ЙИЛ ҲИСОБЛАРИДА ИШЛАТИЛАДИГАН ОЙЛАРНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ УСТИДА СУЗ
Ҳар бир миллатнинг ишлатадиган ўзига хос тарихи борлигини юқорида айтиб ўтдим. Миллатларнинг тарихларни ишлатишда бир-бир-ларидан фарқ қилганлари каби.ойларнинг авваллари, ҳар бир ойнинг неча кун бўлиши ва бунинг сабаблари масаласида ҳам ажраладилар. Мен булардан билимим етганларини баён этаман, аниқлаб билмаган ва у ҳақда ишончли кишилардан менга бирон маълумот етиб келмаган нарсаларни баён этишга уринмайман.
Эронликлар ишлатадиган ойларни баён этишдан бошлаб мана шундай дейман:
Ҳар бир йил ойларининг сони ўн иккита, пок тангри ҳам ўз китоби-да: «Худо осмон ва ерни яратган кундан бери ойлар сони ўн иккита. Худонинг китобида шу»200,— деган. Бу ҳақда бир миллат иккинчисига кабисали йиллардан бошқада ихтилоф қилмаган.
Эронликлар ишлатадиган ойлар ҳам ўн иккита, уларнинг номлари мана бу:
Фарвардин моҳ Меҳр моҳ
Урдибиҳишт моҳ Обон моҳ
Хурдод моҳ Озар моҳ
Тир моҳ Дай моҳ
Мурдод моҳ Баҳман моҳ
Шаҳривар моҳ Исфандормаз моҳ.
Геометрия олими Абу Саъд Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдулжалил ас-Сижзий қадимги сижистонликлардан201 ҳикоя қилишича, улар бу ойларни бошқа номлар билан атаб, фарвардин моҳдан бошлар экан-лар. У ойлар мана булар202.
1—Квоз 5—Сризво 9—Оркбозво
2— Рху 6— Мризво 10— Каж пушт
3—Усол 7—Твэр 11—Кажшин
4—Тиркёнво 8—Хронво 12—Сорво
Эрон ойларининг ҳар бири ўттиз кун бўлиб, ҳар бир куннинг 43 эрон тилида алоҳида номи бор. Бу номлар мана булар:
80
Қадимги халқлардан колган ёдгорликлар
Ойларнинг фазилатлари
81
Ҳурмуз Хур Ром
Баҳман Моҳ Бод
Урди биҳишт Тир Дайба Дин
Шаҳривар Жўш Дин
Исфандормаз Дайба Миҳр Ард
Хурдод Миҳр Аштоз
Мурдод Саруш Асмон
Дайба Озар Рашн Зомёз
Озар Фарвардин Морасфанд
Обон Баҳром Анирон
Бу кунларнинг номлари хусусида эронликлар ўртасида ихтилоф
йўқ, ҳар бир ой кунларининг номлари ҳам шундай [ихтилофсиз] ва бир
тартибда [жойлашгандир]. Фақат ҳурмуз ва аниронда ихтилоф бўлиб,
баъзилари ҳурмузни фаррух деб атаса, баъзилари аниронни биҳруз
деб атайдилар.
[Эронликларда] йил кунларининг ҳаммаси уч юз олтмиш беш [кун] бўлади. Ҳақиқатда йилнинг уч юз олтмиш беш бутун ва чорак кун эканини юқорида айтган эдик. Эронликлар у кунларга ортиқча беш кун қўшиб, уларни «панжи» ва «андаргоҳ» деб атаганлар, кейин бу ном арабча қилиниб, «андаржоҳ» дейилган. У кунлар «ўғирланган», «ўғирлик» деб ҳам аталган, чунки улар бирор ой кунларидан саналма-ганлар. Эронийлар уларни обон моҳ билан озар моҳ ўртасига қўйиб, ҳар бир ой кунларига берилган номлардан бошқа номлар билан атаганлар. У номларни бир хил шаклда икки китобда учратмадим ва икки кишидан эшитмадим. Улар мана шулардир:
1—Аҳндгоҳ 4—Асфандмузгоҳ
2—Аштдҳ 5—Бҳшгоҳ
3—Асфндгоҳ
Бошқа китобда мана бундай ҳолатда учратдим:
1— Аҳнвз 4—Ахштр
2—Аштвз 5—Вҳствшт.
3—Асфндмвз
«Тонг китоби» нинг муаллифи Ноиб ал-Омулий203 уларни мана
бундай номлар билан баён этган:
44 1—Хвнвз 4—Вҳввхштр
2—Аствз 5—Вҳшт биҳишт
3—Асфандмвз '
Зодавайҳ ибн Шоҳавайҳ «Эронликлар байрамларининг сабаблари ҳақида» деган китобида уларни бундай баён этган:
1—Панжа анвфта 4—Панжа аврврдён
2—Панжа андрнда 5—Панжа андаргоҳон
3—Панжа аҳжста Абу-л-Фараж Иброҳим ибн Аҳмад ибн Халаф аз-Занжоний: «Ше-роз..мубади [у кунлар номини] менга мана бундай ёзиб берди»,—дега-нини эшитдим:
1—Аҳнвзгоҳ 4—Вҳвхштргоҳ
2—Аштвзгоҳ 5—Вҳашхтвиштгоҳ
3 —Асбтмзгоҳ
Ҳандаса олими Абу-л-Ҳасан Озархуроий Яздонхасисдан бундай эшитдим:
1—Ҳнвз 4—Вҳхштр
2—Аштвз 5—Вҳствшт
3—Асбтмн
Шундай қилиб, Эрон йили кунларининг мажмуи уч юз олтмиш беш кундир. Чораклардан роса бир ой кунлари йигилмагунча, эронликлар чорак кунларни ҳисобга олмаганлар. Бу бир юз йигирма йилда бир марта бўлган. Шунда ортиқча ойни йил ойлари қаторига қўшганлар, ниҳоят у йил ўн уч ой бўлган. Уша йилни кабисали йил деб, ортиқча ой кунларини бошқа ойлар [кунлари] номлари билан атаганлар.
Эронликлар подшоҳликлари кетиб, динлари барбод бўлгунича шундай иш юргизардилар. йиллар аввалги ҳолига қайтиши ва белги-ланган вақтлардан кўп таъхир этмаслиги учун улардан кейин чорак кунлар ҳисобга олинмади ва йиллар кабисали қилинмади. Чунки ҳисоб-донлар, китоб ёзувчилар, хабарларни кўчирувчилар ва ривоятчилар ҳузурларида, шунингдек, ибодатхона хизматчилари ва қозилар йиғи-нида ҳисобнинг тўғрилигига ҳаммалари келишиб олгач, уларнинг подшоҳлари бу hoi билан машғул бўлар эдилар. Бундан олдин мам-лакат атрофида бўлган, юқорида зикр қилинган кишилар подшоҳ қас-рига ҳозир бўлар ва [подшо] улар билан маслаҳат қилиб, бир қарорга келишар эди. Бунга кўп пул сарф бўларди, бировнинг айтишича, ҳатто миллионлаб динор сарф этиларди. У кун байрамларининг қадр жиҳат-дан энг зўри, ҳол ва мавқе жиҳатдан энг машҳури ҳисобланарди. У бай-рам «кабиса ийди» деб аталиб, ўша йили подшоҳ фуқаросидан хирож олмас экан.
Эронликларнинг ҳар бир тўрт йилдаги чорак кунларни бир бутун кун ҳисоблаб, ойларнинг бирига ёки «андаргоҳха» қўшишларига уларнинг: «Қўшиш кунларга эмас, ойларга воқе бўлади», — деган сўзлари тўсқинлик қилган, чунки улар кунлар сонини орттиришни истамасдилар ва орттирилган кунда «замзама»204 мумкин эмас эди. Бунга сабаб шуки, дин буйруғича, «замзама» ўқиладиган куни ўша кун фаришта-сининг номини тилга олиш лозим бўлиб, кунлар сонига ортиқча бир кун қушилса, «замзама» тўғри бўлмас эди205.
Кисролар ҳар бир кун учун || райҳон ва гулларнинг бир турини 45 ва мунтазам равишда [ичилиб келинаётган] шаробнинг бир хилини ўз олдиларига қўйилишини раем қилган эдилар.
Эронликларнинг бу қўшимча беш кунни обон моҳнинг охирига, [яъни] бу ой билан озар моҳ оралигига қўйишларига сабаб шуки, улар йилларининг бошланишини биринчи инсон яратилган кунда деб даъво қилиб, у кун фарвардин моҳнинг ҳурмуз куни эди, қуёш баҳорги кеча-кундуз бараварлик нуқгасида бўлиб, осмон ўртасида эди. У вақт оламнинг минглаб саналадиган йилларидан еттинчи минг бошланиши эди, дейдилар.
Юлдузларга қараб ҳукм чиқарувчи астрологлар ҳам шундай даъво қилиб, Саратон олам толеи [буржи] дир206, яъни синди-ҳинд давр-ларининг биринчисида Қуёш Ҳамал аввалида ер обод к,исмининг икки
6-124
Do'stlaringiz bilan baham: |