Муътамир калимаси шу йил олиб келадиган ҳукмларнинг ҳар бири-га бўйсунувчи [шахс] маъносини билдиради.
Ножир эса «нажр»дан олинган, бу — қаттиқ иссиқ демакдир. Шоир-дан бири мана бундай деган:
Бузилиб сасиган бир сувки, «ножир» ойида ташна бўлган киши уни тотса, юзини буриштиради.
Хаввон «хиёнат» [сўзининг] «фаъол» вазнидаги шаклидир. Шунинг-дек, сувон ҳам «сиёнат» [сақламоқ]нинг «фуол» шаклидир. Уша ойларга дастлаб ном берилаётганда [тасодифан] бу маънолар мое келиб қолган.
Заббога келганда, бу — «улуғ ва оғир фалокат» демакдир. Бу ойда кўп уруш ва оғирчиликлар бўлганидан унга бундай ном берилган.
Боид255 эса, урушдан келиб чиққан, чунки бу ойда кўп одам [уруш-да] ҳалок бўларди. Бу ҳақда бундай масал жори бўлган: «Жумодо ва ражаб ойлари ўртасида ажойиб ва ажойиб [воқеалар юз берган}». Араб-лар уруш ҳаром қилинган ражаб ойи киришидан бурун боид ойида ўч олиш ва талашдан иборат мўлжалларига шошилар ва интилардилар.
Ал-асаммга келсак, араблар бу ойда урушсиз тинч яшар ва қурол-яроқ товуши эшитилмас эди.
Воғил эса «чақирилмаган ҳолда ичкилик [ичишга] келувчи киши» маъносини билдиради. Унинг бундай аталишига сабаб, рамазон тепа-сига ҳужум қилиб келганидандир. Араблар [авваллари] рамазон ойида ичкилик кўп ичардилар, чунки ундан кейин ҳаж ойлари келарди.
Нотил — «ичкилик ўлчови» демакдир. Араблар бунда ҳаддан таш-қари [кўп] ичиб, шу ўлчовни кўп ишлатганларидан ой шундай аталган.
Одил эса «адл»дан [олингандир]. Бу ой ҳаж ойларидан бири бўлиб, араблар бунда нотил ойида қиладиган ишларини қилмаганликлари учун шундай аталган.
Ранна256 номининг берилишига сабаб, бу ойда қурбонлик [қилиш] вақти яқинлашгани учун моллар нола қиларди.
Бурак257 деб аташга сабаб — туялар қурбонлик учун сўйиладиган жойга келтирилганда чўктирилишидан олинган.
Ас-Соҳиб Исмоил ибн Аббоднинг258 ўша ойлар ҳақидаги мана бу назми диққатга сазовордир:
Арабларнинг жоҳилия давридаги ойларини [билишни] истадинг,
Уларни «муҳаррам [сафар каби]тартиб билан саноққа ол.
62 ЦМуътамир келади, ундан кейин ножир,
Хаввон билан сувон бир тузоққа йиғилади, [Сўнгра] ханин, заббо, асамм ва одил, Нофиқ билан вағлу ранна билан бурак.
Агар ойларни юқоридагидай икки хил ном билан аташнинг сабаб-лари мен ҳикоя қилгандек бўлса, иккала аташ вақти орасида [узоқ] бир муддат ўтган бўлиши лозим. Бўлмаса, улар ҳақида айтилган изоҳ-лар ва келтирилган сабаблар дуруст бўлмайди. Чунки у икки турли аташнинг бирида иссиқ энг кучайган ой сафар бўлиб, иккинчисида — рамазондир. Бир вақтда ёки бир-бирига яқин икки вақтда бундай бў-лиши мумкин эмас.
Араблар ойларни жоҳилият даврида ҳам, ҳозир мусулмонлар ишла-ётганларидек ишлатганлар, уларнинг ҳаж маросимлари йилнинг тўрт фаслида айланаверган. Кейин улар тери, кўн, мева ва бошқалардан иборат моллари етилган вақтда ҳаж қилишни ва бу маросимни бир
ҳолатда энг яхши, энг фаровончилик вақтда адо этишни кўзда тутиб, ўз қўшнилари бўлган яҳудийлардан йилни кабисали қилишни ўрган-дилар. Бу ҳижратдан икки юз йилча олдин эди. Улар ўша йилларда яҳудийлардек амал қилишга тутундилар, яъни ўз йиллари билан қуёш йили орасидаги ортиқча вақтни бир ой қилиб, йиллари тамом бўлганда унинг [охирги] ойларига қўшардилар. Кейинчалик бу ишга Бани Кинона қабиласининг «қаламмаслари» мутасадди бўлиб, ҳаж тугагандан кейин ўша вақтда оёққа туриб хутба ўқир ва йилга бир ой қўшиб, буни ол-динги ой номи билан атардилар. Араблар бунга қўшилиб, қаламмаслар сўзини қабул этар ва бу ишларини «насий»259 деб атардилар. Чунки улар олдин ўтган вақт тақозосига қараб, ҳар икки ёки уч йилда йил бошига бир ой қўшардилар. [Шоирлардан] бири бундай деган:
«Бизда «насий» [айрим ойни кейинга қўювчи] бор, сиз унинг байро-ғи тагида юрасиз, у хоҳлаган вақтда ойларни ҳалол ва ҳаром қила олади»260.
Дастлабки «насий» муҳаррам ойида бўлиб, сафарни муҳаррам номи билан, раби ал-аввал ойини сафар номи билан атаб, [қолган] ойларнинг номларини кетма-кет тартиб билан [ўзгартирардилар]261.
Иккинчи «насий» сафар ойида бўлиб, унинг кетидан келган ой ҳам сафар деб аталарди. Иш шу йўсинда давом этиб, ниҳоят «насий» ўн икки ойни айланиб чиқар ва яна муҳаррамга қайтарди, шунда улар ойлар устида аввал қилган ишларини яна қайтарардилар.
Араблар «насий» даврларини ҳисоблаб ва замонларни ўша давр-лар билан аниқлаб: «фалон замондан фалон замонгача мунча йил ай-ланди»,— дердилар. Агар бунда қуёш йилининг касрларидан ва у йил билан ой йили ўртасидаги фарқ қолдиғидан йилга қўшиладиган нарса [яъни бир миқдор муддат] йиғилиши сабабли тўрт фаслдан бирининг бирор ойи ўз фаслидан олдин ўтиши уларга маълум бўлиб қолса, [йилни] иккинчи марта кабисали қилардилар. Бу олдин ўтиш ой манзиллари-нинг чиқиши ва ботишидан уларга маълум бўларди. Ниҳоят пайғамбар алайҳиссалом [Маккадан Мадинага] ҳижрат қилди, «насий» навбати мен аитгандек,^ шаъбон ойига етган эди. || Шунда [шаъбон] муҳаррам 63 деб, рамазон ойи сафар деб аталди. Пайғамбар — худо унга раҳмат ва саломини туширсин — «насий» то ҳамма ойларни айланиб, ойлар ўзла-рининг ҳақиқий ўринларига қайтгунича кутиб турди262. Кейин у «хайр-лашув» ҳажини263 адо этди ва одамларга хитоб қилиб, «Вақт ва замон олло осмон ва ерни яратган кундаги ҳолатига айланди»,— деди. Бу сўзи билан у, ойлар ўз ўринларига қайтдилар, арабларнинг ойларини [олдин-кейин] қилишлари йўқолди264, демакчи бўлди. Шунинг учун «хайрлашув» ҳажи — «энг тўғри ҳаж»265 деб аталди. Кейин [«насий»] ҳаром этилиб, тубдан бекор қилинди.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Дурайд ал-Аздий «Китоб ал-Вишоҳ»да «Самудийлар266 ойларни бошқа номлар билан атардилар»,— деган. Бу номлар қуйидагилардир:
Мужиб, бу — муҳаррамдир 7. Ҳавбал
Мужир 8. Мавҳо
Мурид 9. Да ймур
Мулзим Ю. Добир
Мусдир п. Ҳайфал
Ҳавбар 12. Мусбил.
7—124
98 Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
Do'stlaringiz bilan baham: |