50
86
Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
Ойларнинг фазилатлари
87
Кейин йил охирига қўшиладиган беш кун келади. Румликларга келсак, уларнинг ойлари ҳамиша ўн иккита бўлиб, уларнинг номлари мана булар:
Январиюс 31 кун Юлиус 31 кун
Фебрариюс 28 кун Ағустус 31 кун
Мартиюс 31 кун Себтамбриюс 30 кун
Афлирюс 30 кун Тамбриюс 31 кун
Мойюс 31 кун Навомбирюс 30 кун
Юниюс 30 кун Демириюс 31 кун
Румликлар йили уч юз олтмиш беш кундир. Ҳар тўрт йилда тўртта
чорак кун йиғилгач, уни тўлиқ бир кун қилиб, фебрариюсга қўшганлар.
Натижада шу ой ҳар тўрт йилда йигирма тўққиз кун бўлган. Дастлаб
румликларни йилларни кабисали қилишга мажбур этган киши Дақтитир
лақабли Юлиюс219 эди. У ўтмиш замонда Мус.о алайҳиссалом юзага
чиқишидан узоқ вақт илгари румликларга подшоҳ бўлиб, улар учун
ойларни шу тақлидда тақсимлаб, юқоридаги номлари билан атаган ва
ҳар минг тўрт юз олтмиш бир йилда чорак кунлардан расо бир йил йи-
ғилгач, уни кабиса йили қилишга буюрган. Буни Юлиюсдан кейин220
ҳам сақлаб қолишган. Румликлар шу йилни катта кабиса ва ҳар тўрт
йилдаги кабисани кичик кабиса деб атаганлар. Бу кичик кабисани ўша
подшоҳ вафотидан кўп замонлар ўтгандан кейин ишлатдилар. Улар
[ойларни] ҳафталарга, биз юқорида айтган [сабабга] кўра, тақсимлай-
дилар.
51 II «Вақтларни аниқлаш» китобининг муаллифи221 бундай деган:
«Чорак кунлардан кабиса тузувчи румликлар ва бошқалар ўз тарих-
ларининг аввалига Қуёшнинг — апрель, сурияликларча найсон бошида
Ҳамал буржига киришини қўйганлар». Унинг сўзи рост ва дуруст бўли-
ши мумкин, чунки [астрономик] кузатишлар қуёш йилининг [тўлиқ] кун-
ларига тобе бўлиб келадиган каср [кун] миқдорининг чоракдан камли-
гини кўрсатади. Биз Қуёшнинг найсон аввалида [бўлишидан] олдин Ҳа-
мал буржи аввалига кирганини учратдик. Демак, у [киши] баён этган
нарсанинг бўлиши мумкингина эмас, балки зарурга ўхшайди.
Яна у [киши] румликлардан ҳикоя қилиб: «Румликлар йилларининг боши ўз жойидан силжиганини сезгач, ҳиндлар йилларини ишлатишга мойил бўлдилар. Улар иккала йил222 ўртасидаги тафовутни ўз йиллари-га қўшдилар, шунда Қуёш қайтадан найсон бошида Ҳамал буржининг аввалига кирди. Агар биз ҳам шундай қилсак эди, найсон ўзининг аввалги ҳолига қайтган бўларди», — деди. .У [даъвосига] мисол келтир-ди-ю, уни тамомлай олмади, чунки бунга қудрати етмади ва ўз билим-сизлигини кўрсатди. Шунингдек, у румликлар ҳақидаги ҳикоясида уларга қаршилик кўрсатиб, бошқага ён босди. У румликлар йили билан қуёш йили ўртасидаги тафовутни ҳиндлар усулига биноан [секундларга] ай-лантирган эди, етти юз йигирма тўққиз секунд бўлди. [Кейин] кунни секундларга айлантириб, [чиққан сонни] ўша тафовутга тақсим қилган эди ҳосили бир юз ўн саккиз бўлиб чиқди — бу йиллар223 — олти ой, олти бутуну учдан икки ҳисса кундир. Бу шундай миқдорки, унинг ж^ара-ёнида тарихга ҳалиги ортиқча тафовут жиҳатидан тўла бир кун қўши-лиши керак бўлади.
Яна у [муаллиф]: «Агар рум тарихининг ўтган йилларини — бу
унинг замонида минг икки юз йигирма беш йил эди224 — кабисали кил-сак, яна Қуёш Ҳамал. буржининг аввалига найсон бошида дуч келади», —дегаку, мисол келтирмаган ва йилларни кабисали ҳам қилмаган. Агар [шундай] қилганда, у [чиқарган] ҳукм натижаси унинг сўзига ва даъвосига албатта [қарама-] қарши чиқарди ва найсон аввали Қуёш-нинг Савр буржи аввалига киришига яқин булар эди. Бунда у муаллиф мисол келтирган тарихга ўн бутуну учдан бир225 ҳисса кун кабиса қилиш керак бўлади. Румликлар йили [Қуёш йилидан] қисқароқ бўлга-нидан найсон аввали Қуёшнинг Ҳамал буржи аввалига киришидан олдин келади ва қўшимча [кунлар] миқдори найсон аввалидан ўтиб кетиб, унинг ўнинчи кунигача етиб боради.
Ҳиндларга эргашувчи бу киши қайси кеча-кундуз бараварлигини кўзда'тутганини кошки билсайдим! Чунки ҳиндларнинг ўша, вақтдаги усулига кўра, баҳорги кеча-кундуз бараварлиги найсон бошидан олти ёки етти кун олдин бўлган. Яна шу [муаллиф] ҳикоя қилган нарсани румликлар қай вақтда ишлатганларини кошки билсайдим. Чунки ^румликлар геометрия ва астрономия илмини чуқур ўрганиб, мантиқий да-лиллар билан иш қилганларидан кейин, ҳийлалар ишлатишдан чарчаб, ҳужжат талаб қилинганда, усул ва қоидаларини ваҳий ва илҳомга нис-бат берувчи кишиларнинг сўзларига илтижо этишдан жуда узоқлашди-лар. Уларнинг фалсафа, илоҳиёт, || табииёт ва ҳунармандчилик илмлари- 52 даги маҳоратларини қўя бер! Лекин «ҳар ким ўз ҳолига муносиб иш қилади»226 ва «ҳар бир гуруҳ ўзида бор нарса билан қувонади»227. У киши «ал-Мижастий» китобини кўрмаган ва уни ҳиндларнинг «Зиж синдҳинд» деб шуҳрат қозонган энг машҳур китобларига солиштирма-ган. Озгина ақлга эга бўлган кишига бу икки китоб ўртасидаги фарқ яширин қолмайди.
Ҳамза ибн ал-Ҳасан ал-Исфаҳоний ҳам ўзининг наврўз ҳақида ёзган рисоласида шундай [хатога] йўл қўйган ва эронликларнинг қусш йиллари хусусида уларга ён босиб, эронликларда қуёш йили уч юз олтмиш беш кун, олти бутун бешдан бир соат ҳамда соатнинг тўрт юз бў-лакдан бир бўлагидир228, румликлар олти соатдан ортикчани кабисага киргизмаганлар [деган] ва ўз сўзига далил келтириб, астроном Муҳам-мад ибн Мусо ибн Шокир229 қуёш йили ҳақида ёзган китобида бу [мася-лани] изоҳлади ва чуқур ўрганди ҳамда бу ҳақда янглишган қадимги [олимларнинг] хатоларини баён этди, дейди. ||
Биз Муҳаммад ибн Мусо ва унинг биродари Аҳмад кузатишлари-ни диққат билан текширдик. Кузатишлар у касрларнинг олти соатдан камлигини айтди, холов. Аммо Ҳамза ал-Йсфаҳоний ишорат этган китоб Собит ибн Қуррага230 нисбат берилади, чунки Собит ўша қавмдан тар-бия олиб, улар хонадонидан [етишиб чиққан] ва уларнинг илмий асар-ларини тасҳиҳ этган киши эди. У китоб мазмуни ва [Собит] мақсадлари-нинг хулосаси шуки, қуёш йилларининг [узунликдаги]-ихтилофи ва [узоқ-ликдаги] тафовутини баён этади, чунки қуёш авжи ҳаракат қилиб турув-чидир. Шу билан бирга, у Қуёшнинг ўртача ҳаракатини аниқлаш учун бир-бирига тенг даврларга ва шу даврлар замонларига баробар ҳаракат-ларга муҳтож бўлди. Лекин марказдан сиртқи фалакда бўлган ва бу фалакдаги фараз қилипган нуқтадан бошланиб, яна худди ўша нуқтада учратиладиганлардан бошқа бир-бирига тенг даврларни топмади. Бу исталган даврнинг касрлари, Ҳамза ҳикоя қилгандек, олти соатдан ор-тади, лекин у давр қуёш йили деб аталмайди. Чунки қуёш йили, биз
88
Do'stlaringiz bilan baham: |