Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган


Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар Зулқарнайн подшоҳ 77



Download 0,87 Mb.
bet35/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

76
Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
Зулқарнайн подшоҳ
77


Шунингдек, Хуросон подшоҳларини193 мисол келтириш мумкин. Улар давлатининг биринчи подшоҳи Исмоил эканига ҳеч ким эътироз бмлдирмаган. Бу Исмоил ибн Аҳмад ибн Асад ибн Сомонхудо ибн Жа-симон ибн Тағмот ибн Нуширд ибн Баҳром Чубин ибн Баҳром Жуша-наш бўлиб, у Озарбайжон марзубони194 эди.
Хоразмнинг аввалги шоҳлари ҳам [бунга] мисол бўлади, улар [Эрон] иодшоҳи хонадонидан ва Шервон195 шоҳларидан эдилар. Чунки насаб-лари шажараси сақланмаган бўлса ҳам, уларнинг хусровлар наслидан экани [ҳақида] кўпчилик халцнинг фикри бир [хил].
Гарчи насаблар ва бошқа сабаблар ҳақидаги даъволарнинг тўғри-лиги яширин бўлса ҳам, мушк ҳар қанча ўраб қўйилса, ҳид сочиб тур-ганидек, ошкоро бўлаверади. Ундай [тўғри] даъвони тузатиш учун Убай-дуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Маймун ал-Қад-доҳ196 каби пуллар сарф этиб, ҳадялар беришга эҳтиёж қолмайди. У Мағрибда хуруж этган кунларида ўзини шиалар нақибларига197 40 нисбат берганида, || алавийлар уни ёлғончига чиқарган. Шунда Убай-дуллоҳ уларни [пул ва поралар билан] рози қилиб тинчлантирган; гар­чи бу сохта ҳолат шуҳрат топиб тарқалган ва Убайдуллоҳнинг авлоди кучли қудратга эга бўлган бўлса ҳам, ҳақиқатни - изловчига Убайдул-лоҳнинг қилган ишлари яширин қолмади. Бу хонадондан бизнинг замо-нимизда иш бошида турган киши Абу Али* ибн Низор ибн Маадд ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ «зўравон» дир.
Одамларнинг ёқтирган кишилари тарафини олиб, ёмон кўрган ки-шиларига таъна уришлари ва бу икки хил тушунчада баъзан ҳаддан ошиб кетишлари даъволарида шармандаликларга сабаб бўлганидан на-саб ҳақида гапириб ўтдим.
Искандарнинг Филиф ўғли экани яширин эмас, жуда равшандир. Филифнинг келиб чиқиши эса насаб билимдонларининг айтишларича, мана бундай: Филиф ибн Мазрабу ибн Ҳирмис ибн Ҳарзас ибн Майтун ибн Румий ибн Лайтий ибн Юнон ибн Ёфис ибн Сухун ибн Румия ибн Бизант ибн Туфил ибн Румий ибн ал-Асфар ибн Алифаз ибн ал-Ийс ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳиссаломдир**.
[Баъзиларнинг] айтишича, Зулқарнайн Атракис исмли бир киши бўлган. У Бобил подшоҳларидан бири Сомирусга карши чиқиб, у билан жанг қилган. Ниҳоят, ғалаба қозониб, уни ўлдирган ва калласининг те-рисини сочи ҳамда иккита кокили билан биргаликда шилдириб олган. Бу терини ошлатиб, ўзига тож қилган, шу сабабдан Зулқарнайн деб лакабланган.
' Зулқарнайн — Мунзир ибн Моуссамо [дир]. [Мунзир ибн Моуссамо] эса Мунзир ибн Имруулкайсдир*** деган фикрлар ҳам бор.
Бу исм эгаси ҳақида ажойиб эътиқодлар яратилиб, унинг онаси жинлардан эди дейилади. Билқис**** ҳақида ҳам шундай эътиқод қи-лишиб, унинг онаси жинлардан эди дейишган. Найрангбоз Абдуллоҳ
* Абу Али —ал-Ҳаким номи билан машҳур бўлган халиф. 996 йилдан 1021 йил-гача xvkm сурган.
** Беруний келтирган бу насаб шажараси афсонавиидир.
*** Эронга қарам бўлган лахмийлар сулоласи подшоҳларидан бири Мунзир ибн Маассомо кўзда тутиляпти. Лахмийлар Месопотамиядаги Ҳир шаҳрида VI асрда ҳукм сурганлар.
**** Билқис—Инжилда зикр қилинган ва Сулаймон пайғамбарнинг замондоши бўлган Савр маликасининг арабийнавис ёзувчиларда учрайдиган номи.
ибн Ҳилол ҳақида эса у, Иблис қизини хотинликка олган, дейдилар. Шундай масхара ва кулгилик машҳур ҳикоялар [кўп келтирилади].
Умар ибн ал-Хаттобдан шундай ҳикоя қилинади: у бир гуруҳ ки-шиларнинг Зулқарнайн ҳақида жуда гапга тушиб кетганларини эшитиб: «Инсонлар ҳақида гапиришувингиз кифоя қилмай, фаришталар ҳақи-да гапиришишга ўтдингизми?» —деган.
Баъзилар Зулқарнайн —■ Саъб ибн Ҳаммол Ҳимярийдир дейдилар, Буни ибн Дурайд* «Китоб ал-вижоҳ» да баён этган. Яна бирлари Зулқарнайн — Абу Кариб Шаммар Юръиш ибн Ифриқис Ҳимярийдир, у икки елкасига тушиб турган иккита кокили сабабли шу исм билан аталган. У ернинг кун чиқиш ва кун ботиш томонларига етиб борган, шимол ва жануб томонларини кезган, мамлакатлар фатҳ этиб, халқ-ларни ўзига бўйсундирган. Яман подшоҳларининг бири бўлган Асад ибн Амр ибн Рабиа ибн Молик ибн Субайх ибн Абдуллоҳ ибн Зайд кбн Есир ибн Танъум ал-Ҳимярий ўз шеърида Зулқарнайн билан фахрланиб, шундай дейди:||
Зулқарнайн мендан илгари мусулмон, ер юзини эгаллаган, ҳеч
кимга бўйсунмаган подшоҳ бўлган.
У, карамли ва ҳурматли [худодан] подшоҳлик воситаларини сўраб,
Машриқ ва Мағриб томонларига етиб борган.
Қуёшнинг ботадиган жойини — қора балчиқли булоққа ва қора
ботқоққа ботаётган вақтида—кўрган.
Зулқарнайндан олдин аммам Билқис бор эди, ниҳоят унинг под-
шоҳлиги попишак туфайли тугади**.
Шу сўзлар орасида охиргиси тўғрига ўхшайди. Чунки «зу»*** [лақабли кишилар фақат] Ямандан бўлиб, бошқа жойларда учрама-ган. Уларнинг исмлари «зу» лафзидан холи эмас эди. Масалан, Зулма-нор, Зулазъор, Зушшанотир, Зунувос, Зужадан, Зуязан ва бошқалар. Шу билан бирга (Зулқарнайн] хабарлари Қуръондаги у ҳақда айтил-ган ҳикояга ўхшайди. Аммо икки тўғон ўртасига қурилган тўсиққа келсак, у ернинг қайси жойида эканини қуръондаги қиссанинг зоҳир нборати аниқ кўрсатмайди.
Мамлакатлар ва шаҳарлар ҳақида гапирадиган китоблар, чунон-чи «Жуғрофия» ва «йўллар ва давлатлар ҳақида китоб»**** лари у мил-лат, яъни Яъжуж ва Маъжужни, бешинчи ва олтинчи иқлимда***** яшовчи Шарқ туркларидан бир синф деб кўрсатган. Шу билан бирга, Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий ўзининг «Тарих» китобида ҳикоя ь;илишича, Озарбайжон ҳукмдори у ерни фагҳ этган кунларида ҳазар томонидан бир одамни ўша тўсиқ олдига юборган. У одам бориб тўсиқ-
* Ибн Дурайд —араб филологи (933 йилда ўлган).
**цҚуръонда намл сурасининг аввалида попишак қиссаси бор. Попишак Сулай­мон пайғамбарга қандайдир бутпараст малика борлигидан хабар беради ва Сулай­мон уни ўз ҳузурига чақиради. Тафсирчилар шу маликани Билқис деб атайдилар. Зу ( ji ) — эга, бирор нарса эгаси, эгалик қилувчи маъноларини англа-тади.
**** «йўллар ва давлатлар ҳақида китоб» («Қитоб ал-масолик ва-л-мамолик») Н0МИ*****" ?ир неча араб тилиДаги географик китоблар юритилган.
Қадимги географлар каби араб жуғрофия олимлари ҳам ерни жанубдан
шимолга томон «иқлимлар»га бўлганлар («иқлим» юнонча «клима» сўзидан бўлиб
«оғиш» демакдир). J y '

78

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish