Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet37/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Қадимги халқлардан долган ёдаорликлар
Ойларнинг фаЗилатлари
83


чегараси ўртасида бўлган, дейдилар. [Қуёш шундай] ҳолатда бўлгач, Саратон [буржи] толе бўлади. Бу эса, улар фикрича, юқорида айтгани-миздек, давр ва пайдо бўлишнинг бошланишидир.
. Баъзиларнинг айтишича, [Саратонни] толе деб аталишига сабаб, у буржлараинг ернинг одамлар яшайдиган чорагига энг боши яқи-нидир ва унда мўътадил мизож эгаси бўлган Муштарийнинг «юқори даражаси»207 бор. Пайдо бўлиш мўътадил ҳарорат намликка таъсир этгандагина юз беради. Шундай бўлгач, Саратон олам пайдо бўлиши-нинг толеи бўлишга лойиқроқдир.
Яна шундай дейдилар: «Бу [буржнинг] шундай аталишига сабаб, [Саратоннинг] тулу этиши билан тўрт унсур пайдо бўлиши ҳам тамом бўлади, уларнинг тамом бўлиши билан эса [оламнинг] пайдо бўлиши ҳам тугалади». Шуларга ўхшаш бошқа мисоллар ҳам мавжуд.
Эронликларнинг айтишларича, Зардушт йилларга чорак кунлар-дан йиғилган ойларни қўшгач, замон яна ўзининг илгариги ҳолига қайтган. Зардушт эронликларга ўзидан кейин ҳам шундай қилишга бу-юрган, улар Зардушт буйруғига бўйсунганлар. Йилга қўшилган ойга ало-ҳида ном берматанлар ва бирор ой номини қайта ишлатмаганлар, балки уни навбати билан ойларнинг кейинига қўярдилар. Улар, қўйиш навбати келганда ишнинг шубҳали бўлиб қолишидан қўрқиб, ўша [ортиқча] беш кунни кабиса қўшиш навбати келган ойнинг охирига қўярдилар. Бу [кабиса] ишининг муҳимлигидан, бунда хусуеий ва оддий кишиларга, фуқаро ва подшоҳларга умумий манфаат [борлигидан] ақлга асосла-ниш ва табиат ижобига амал этиш зарурлигидан, эронликлар кабиса вақти келганда мамлакат иши турли ҳодисалар сабабли тартибсиз бўлса, кабиса қўшишни орқага сурадилар. Уни то у қўшимча кундан икки ой тўлгунича кейинга қолдирар ёки келгуси кабиса вақтида уни унутдирадиган бир ҳодиса юз бериш эҳтимоли бўлганда, икки ойлик кабисани олдинроқ қўшардилар. Чунончи, Яздижард ибн Шопур замо-нида эҳтиёт юзасидан шундай қилинди, бу амалга оширилган каби-саларнинг охиргиси эди. Бунга мансабдорлардан Яздижард ал-Ҳизо-рий деган киши мутасадди бўлган эди (Ҳизор—Эронда Истахр вилоя-тидаги бир қишлоқ бўлиб, бу одам унга нисбат берилади), шу кабиса-даги навбат обон моҳники эди, «андаргоҳ» унинг охирига қўшилди. Шундан кейин эронликлар [кабиса ишига] эътибор бермаганликлари-дан [қўшимча] обон моҳ охирида бўлиб қолди.
Энди Мооароуннаҳр оташпарастлари, яъни Хоразм ва Суғд аҳоли-си ишлатадиган ойларни баён этаман. Уларнинг ойлари сонда ва неча кун бўлишда эронликларнинг ойлари кабидир, фақат оташпарастлар ойларидан баъзиларининг бошланиши билан эронликлар ойларииинг бошланиши орасида тафовут бор. Чунки оташпарастлар || ортиқча беш кунни йилнинг охирига қўшиб, йил бошини Эрон фарвардин моҳининг олтинчи куни, яъни хурдод руздан ҳисоб қилганлар. Суғдийлар ойларииинг номлари мана булар:

7—Ф-ғоз 30 кун
8—Л-ба-н-х „
9^Ф-в-ғ
10—М-со-ф-в-г
11 —Ж-и-м-да „
12—Х-ш-в-м „

1—Навсарз 30 кун
2—Ж-р-ж-н
3—Нисан „
4—Б-сок „
5—А-ш-н-а-х-н-з-а
6—М-ж-и-х-н-з-а
Баъзилар нисан ва х-ш-в-м охирига «жим» ҳарфини орттириб, ни-санж ва х-ш-в-мж; б-сок ва ж-и-м-дага «нун» ва «жим» ҳарфларини орттириб, б-соканж, ж-и-м-даж дейдилар ва эронликларда раем бўл-ганидек, ҳар бир кунни алоҳида ном билан атайдилар. Куннинг ном­лари мана булар:


1—Х-р-м-ж-д

11-

-Х-в-и-р

21—Ро-м-н

2—Ж-ҳ-и-н-р

12-

-М-о-х

22—Воз

3—А-р-д-а-х-в-ш-т

13-

-Т-и-ш

23-Д-с-т

4—Х-с-и-ш-в-р

14-

-Ғ-ш

24-Дин

5—С-б-ндор мз

15-

-Д-с-т

25—А-р-з-х

6-Р-д-д

16-

-М-х-ш

26—А-стоз

7—М-р-д-д

17-

-С-р-ш

27—С-м-н

8—Д-с-т

18-

-Р-ш-н

28—Ром-ж-и-д

9—А-т-с

19-

-Ф-р-в-з

29—Н-ш-и-н-д

10—А-н-ж-н

20-

-В-х-ш-г-р

30-Н-ғ-р

Баъзилар «х-в-и-р»ни «ми-р» деб атайдилар. || 47
Уч юз олтмиш кундан ортиқча [беш] куннинг номлари мана булар:
1—Хо-в-т-с-т 4—В-но-з-н
2—Н-х-нд 5—А-р-д-м-б-и-ш
3—Р-х-ш-н
Суғдийлар шу кунларни аташда, худди зронликлардек ,бир-бир-лари билан ихтилоф қиладилар. Уларда [ўша ортиқча кунлар] учун мана бундай номлар ҳам бор:


1—Ж-и-в-рд

4—Мо-х-рд

2-Н-б-в-рд

5—М-и-р-з-д-х

3—С-р-д-рд




Суғдийлар шу [ортиқча] беш кунни х-ш-в-м ойининг охирига қўш-ганлар; чорак кунларни қўшиш ва кейинчалик [кабиса ишига] эътибор бермасликда эса эронликлар сингари амал қилганлар. Суғдийлар би­лан эронликлар йилларининг бошланишида тафовут юз беришининг са-бабини тезда баён этаман.
Энди хоразмликларга келсак, булар, гарчи Эрон дарахтидан бир шох ва Эрон дарёсидан бир тармоқ бўлсалар ҳам, йил аввалини белгилашда ва ортиқча кунларни қаерга [қайси ойга] қўшишда суғдий-ларга эргашганлар. Хоразмликлар ойларииинг номлари мана булардир:
1—Ручнофуновсрочи 30 кун 7—Авмрий 30 кун
2—Ардушт фвсирх анком „ 8—Ёнохн фохерсон рочибк
З-Ҳрвдод фвиҳирий „ 9-Арвфвфимхкобҳрфин 1
4—Жирий форозок „ 10-Всмрфвнофконж анком
5—Ҳмдод в 11—Ашмн фвирд анком
b-Ахшриврий п 12-Исбандормажий фвхшвм
Баъзи хоразмликлар ой номларини қисқартириб, бундай шаклда берганлар:

84 Қадимги уалг,лардпн колгпн ёдгорликлар

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish