Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet40/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
Ойларнинг фазилатлари


[юқорида] таъриф этгандек, шундай даврки, унда тузилиш ва бузилишга олиб келадиган табиий ҳоллар яна ўзининг аввалги ҳолатига қайтади.
Энди ибронийлар ва Мусо алайҳиссаломга нисбат берилувчи барча яҳудийларга келсак, уларнинг ойлари ўн иккита бўлиб, номлари мана булар:
Тишрий 30 кун Нийсан 30 кун
Мархешвон 29 кун Ияр 29 кун
Кислев 30 кун Сиван 30 кун
Тебет 29 кун Таммуз 29 кун
Шефат 30 кун Аб 30 кун
Озар 29 кун Элул231 29 кун
53 Улар [йили] уч юз эллик тўрт кун бўлиб, булар ой йили кунларидир. Агар яҳудийлар ой йилини ўз ҳолича ишлатсалар, йилларининг кунлари ва ойларининг сони албатта бир хил бўлар эди. Лекин Бани Исроил Мисрдан саҳрога чиққач, мисрликлар қул бўлишдан озод бўлдилар, қийноқларидан қутулиб, улардан халос бўлдилар ва Тавротнинг иккин-чи сифрида тавсиф этилган қонун-қоидалардан иборат худонинг фармо-нига бўйсундилар. Бу нийсаннинг ўн бешинчи куни кечасига, ойнинг тўла нур олган [вақт] ва баҳор фаслига тўғри келди. Шунда Бани Исро-илга ўша кунни эсда тутиш буюрилди, чунончи Тавротнинг иккинчи сиф­рида: «Биринчи ойнинг ўн тўртинчиси бўлган шу кунни эслашни келгуси авлодингиз учун замонлар бўйи суннат қилиб қолдиринг!» дейилган.
Биринчи ойдан мақсад тишрий эмас, балки нийсандир, чунки танг-ри таоло яна шу сифрда Мусо ва Ҳорунга пасха ойининг Бани Исроил ойларининг бошида ва йилнинг аввалида бўлишини буюрди. Кейин Мусо [ўз] умматига: «Қулликдан чиққан кунингизни эсингизда тутинг, дарахт-лар кўкарадиган ойнинг шу кунида оширма нон еманг!»— деди. Шунинг учун Бани Исроил нийсанни ўн тўртинчиси баҳор вақтига — дарахтлар барг ёзиб, гуллайдиган пайтга тўғри келсин деб, қуёш йилини ишла-тишга, ой кулчаси Мизон буржида ўн тўрт кечалик бўлиб нурга тўлиши учун қамарий ойларни ишлатишга мажбур бўлдилар. Бу ҳол уларни ойларда керакли вақтдан олдин келтириладиган кунларни, қачон у кун-лар бир ой кунларига баробар бўлса, расо бир ой қилиб, йил ойларига қўшишга мажбур этди, буни «биринчи озор» деб атадилар. Асосий озорни эса [қўшимча ой] кетида келгани ва у билан ҳамном бўлгани учун «иккинчи озор» деб атадилар.
Кабисали йилга «иббур» номини бердилар. Бу «миъборит» сўзидан олиниб, иброний тилида «ҳомиладор хотин» демакдир, чунки яҳудийлар ортиқча ойнинг йилга киришини хотин кишининг ўз аъзосидан бўлмаган нарса [ҳомилани] кўтариб юришига ўхшатдилар.
Яҳудийларнинг баъзилари биринчи озорни номи кабисасиз йиллар-да ишлатиладиган'асосий [ой], иккинчи озорни эса, қўшимча ой деб гу-мон қилиб, у йил охирида бўлади, дедилар, чунки Тавротда нийсан яҳу-дий ойларининг биринчиси бўлсин, деб амр қилинган.
Ammo [ҳақиқат] бундай эмас. Иккинчи озорнинг асосий ой эканига унинг ўз вазиятида, миқдори ва кунларининг сонида турғунлиги, байрам ва рўзалар ҳамиша шу ойда бўлиб, уларнинг биронтаси иббур йилида биринчи озорда ўтмаслиги ва иккинчи озорда Қуёшнинг доимо Ҳут бур­жида бўлишининг шарт этилгандиги дэлил бўлади. Иббур йилидаги
биринчи озорга келсак, бунда Қуёшнинг Далв буржига тушуви шарт
этилган. [| 54
Шундан кейин яҳудийлар иббур йилларини аниқлаш учун тартиб [ўрнатишга] ва улардан фойдаланишни енгиллатишга муҳтож бўлдилар. Улар қуёш йилларида ишлатиладиган қамарий ойларининг давралари га назар солган эдилар, у давраларнинг бешталигини аницладилар. Биринчиси саккиз йиллик давра, бунинг ойлари232 тўқсон тўққизта, [улардан] учтаси қўшимчали [ой] дир. Иккинчиси ўн тўққиз йиллик даи-ра, бунинг ойлари икки юз ўттиз бешта, улардан қўшимчалиги еттита-дир. Бу «кичик давра» деб аталади. Учинчиси етмиш олти йиллик давра бўлиб, ойлари тўққиз юз қирқта, шулардан қўшимчалиги йигирма сак­киз ойдир. Тўртинчиси тўқсон беш йиллик давра, бу «ўрта давра» деб аталади. Бунинг ойлари минг бир юз етмиш олтита бўлиб, шулардан қўшимчалиги ўттиз бештадир. Бешинчиси беш юз ўттиз икки йиллик давра, бу «катта давра» бўлиб, ойлари олти минг беш юз саксонта; шу­лардан қўшимчалиги бир юз тўқсон олтитадир.
Яҳудийлар шу давралардан энг енгил ва эсда сақланиши осонроқ бўлганини танладилар. Бундай сифат саккиз йиллик ва ўн тўққиз йил­лик давраларда топилди, лекин ўн тўққиз йиллик давра қуёш йиллари-га мувофиқроқдир. Чунки бу давранинг кунлари яҳудийлар [ҳисобича] олти минг тўққиз юз ўттиз тўққиз кун, ўн олти соат ва соатнинг бир минг саксон бўлагидан беш юз тўқсон беш бўлагидир233. Шу бўлаклар яҳудийларча, «ҳалақ» деб аталади ва ҳар бир соат бир минг саксон ҳа-лақдир. Шунинг учун агар биз соатларнинг минутлари, яъни олтмишдан 'иборат бўлакларини ҳалаққа айлантирмоқчи бўлсак, [олтмишни] ўн сак-кизга зарб қиламиз ва у ҳалаққа айланади. Агар бунинг аксини қил-моқчи бўлсак, ҳалақни икки юзга зарб этамиз, бундан соат солиса^ лари чиқади. Кейин уларни кўтарилиши мумкин[бўлган] даража, [минут] гача кўтарамиз. Агар биз бу" [ўн тўққиз йиллик] даврани майдалаб ҳа-лаққа айлантирсак, бир юз етмиш тўққиз миллион саккиз юз етмиш олти минг етти юз эллик беш ҳалақ бўлади. У ҳалақлар ҳиндлар ра-қамлари билан мана бундай кўрсатилади: WUVAVAA235. Қуёш йили яҳудийлар ҳисобича, уч юз олтмиш беш кун, беш соат ва соатнинг тўрт минг бир юз тўрт бўлагидан уч минг етти юз тўқсон бир бўла-гидир236. Бу эса, тўққиз юз тўқсон ҳалаққа яқин бўлади.
Агар237 қуёш йилини ҳалаққа айлантирсак, тўққиз миллион тўрт юз олтмиш етти минг бир юз тўқсон ҳалақ бўлади, унинг рақамлар билан кўрсатилиши мана бундай: "\£4\nV. Агар ўн тўққиз йиллик давра ҳалақини шу сонга бўлсак, ўн тўққиз қуёш йили чиқиб, бир юз қирқ беш || ҳалақ [каср] қолади. Бу соатнинг еттидан бири ва 55 унинг камроқ каср қисми бўлади.
Агар у [ўн тўққиз йиллик] даврага қўллаганимизни саккиз йиллик
даврага татбиқ этсак, унинг миқдори икки минг тўққиз юз йигирма уч
кун, ўн икки соат, етти юз қирқ етти ҳалақ бўлиб, ҳаммаси етмиш беш
миллион етти юз етмиш етти минг саккиз юз олтмиш етти ҳалақ бўлади.
Бунинг рақам билан кўриниши мана бундай: VAVVVA^V -^гаР
буни қуёш йили ҳалақига та!қсим этсак, саккиз қуёш йили чиқиб, бир кун, ўн уч соат ва уч юз саксон етти ҳалақ каср қолади; бу эса соатнинг карийб бешдан бири ва олтидан биридир238. Демак, ўн тўққиз йиллик давра тўғриликка ва дурустликка яқинроқ, қўлланишга лойиқроқдир,

90 Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish