Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet42/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
Ойларнинг фазилаллари
93


лари ва жадваллари бор. Келгусида уларни равшан қилиб баён этишни кўзда тутамиз.
Кейин улар, бу [ҳисоб ва жадваллардан] фойдаланиш, [йил турла-рини] аниқлаш ва уларни ишлатишда икки гуруҳга бўлинадилар. Бири «раббония» бўлиб, улар [йил ҳисобини] ишлатишда янги ой хоҳ кўрин-син, хоҳ кўринмасин [янги ой бошланишини] Қуёш ва Ойнинг ўртача сайри билан ҳисоблайдилар. Мақсадлари [Қуёш ва Ой] бир-бири билан





Оил




























12ошшк оддий йил




13оилик вдбур йили







^-~—"

^~-~—~^_










^-







ТуЛЩйШ1355кун МархешВон-зокун Кислеб - зокун

МуыпдилйилЗНкун Мархешбон-29кун КислеВ -ЗОкун

Тўликйил385кун Мархешбон-Жкун кислеб-30 кун

Муътадилйил384кум Шрхешбон-29кун Кислеб-30 кун































Ноқис йил 353 кун Мархешбон-29кун Кислеб -29кун




Ноқис йил -383 кун Мархешбон -29кун Кислеб -29 кун




учрашгандан кейин ўтадиган муддатни [кузатишдир]. Айтилишича, улар Байтулмуқаддасга қайтгач, янги ойни кўриш учун тоғларнинг тепасига кузатувчи ва текширувчиларни қўйдилар ва уларга янги ой кўринга-нида олов ёқиб, тутун чиқаришни буюрдилар. Раббонийлар билан со-мирийлар орасидаги душманлик сабабли, сомирийлар [у ерга] бориб, тоғ тепасида янги ой кўринишидан бир кун олдин тутун чиқардилар. Иттифоқан, бирмунча ойгача ой бошида осмон булутли бўлиб, сомирий­лар бу [алдовни] қайта-қайта такрорладилар. Ниҳоят бу Байтулмуқад-дасда маълум бўлиб қолди, раббонийлар ойнинг учинчи ва тўртинчи куни ҳилолнинг кун ботиш томонда уфқда кўтарилганини кўрдилар. Шунда сомирийларнинг алдаганларини билдилар ва ўз ҳисобларида душманлар алдовидан бехавотир бўлиш учун ўша вақтнинг ҳисоб олим-ларига мурожаат қилдилар.
Раббонийлар ҳисоб билан амал қилишнинг жоизлиги ва буни [ҳи-
лолни кўриш] ўрнига ўтувига тўфон пайдо бўлган вақтни далил келти-
58 риб, олти ой давомида осмон бекик || ва булутли бўлиб, на ҳилол, на
бошқаси кўринмаганидан, Нуҳ ой бошларини белгилашда ҳисоб билан
иш қилар эди, дейдилар.
Шунда ҳисоб олимлари раббонийлар учун даврлар ишлаб, уларга [ёритцичларнинг] учрашиш вақтлари ва ҳилолнинг кўриниш [кунини] ҳисоблаб чиқаришни ўргатдилар. Бунда ҳилол билан [Қуёш ва Ой] уч-рашиши ораси йигирма тўрт соат бўлиши кўзда тутилади. Бу агар уч­рашиш ўртача бўлмай, мўътадил бўлса, Ой шу соатларда қарийб ўн уч даража сайр этса ва Қуёшдан ўн икки даража миқдорида узоқлаш-са, ҳақиқатга яқин бўлади.
Айтилишича, бу воқеа Искандардан икки юз йилча кейин юз берган. Ундан илгари раббонийлар йил чораклари бўлмиш «тақуфалар»га қа-рар — буларнинг ҳисоблари қуйида келади — ва тақуфа билан шу та-қуфа тегишли бўлган Ойнинг [Қуёш билан] учрашувини бир-бирига со-
лиштирар эдилар. Агар учрашишнинг тақуфадан ўттиз кунча олдин кел-ганини аниқласалар, ўша ойни йилга кўшар эдилар. Шундайки, маса-лан, улар Ой билан Қуёшнинг таммузда учрашуви, ёзги қуёш туриш таммузи тацуфасидан ўттиз кунча олдинлигини аниқласалар, ўша йилга [яна бир] таммуз қўшардилар, ниҳоят шу йилда иккита таммуз келарди. Бошқа тақуфаларда ҳам шундай аҳвол бўларди.
Раббонийларнинг баъзилари кузатувчилар ва уларнинг тутун чи-қариш ҳодисасини инкор этиб, бу ҳисобнинг қўлланишига сабаб қилиб [қуйидагиларни] кўрсатдилар: Бани Исроилнинг олим ва коҳинлари ишларининг охири парокандаликка ва аҳволлари тарқоқликка бориб тақалишини билдилар, яъни Байтулмуқаддаснинг охирги марта хароб бўлишини сездилар. Шунда улар яҳудийлар атрофга тарқалиб, [ҳилолни] кўришга асослансалар ва бу турли шаҳарларда турлича бўлиб чиқса, бир-бирлари билан жанжаллашишлари ва шу сабабли сўзларининг хилма-хил бўлишидан қўрқдилар-да, уларга ана шу ҳисобларни ишлаб бердилар, бу иошар билан Элеозар ибн Фарруҳ шуғулланган эди. Раб­бонийлар яҳудийларга шу ҳисобларга асосланишни буюрдилар. Орала-рида ихтилоф юз бермасин деб, қаерда бўлмасинлар, ҳар вақт шу ҳи^ собларни ишлатишни ва шуларга мурожаат этишни тавсия қилдилар.
Иккинчи гуруҳ «милодиялар» бўлиб, булар ой бошларини [Қуёш ва Ойнинг] учрашувидан ҳисоблайдилар. Улар «қарроалар»243 ва «иш-маиялар» деб ҳам аталадилар, чунки булар текстларга амал қилиб, на-зариёт, қиёс ва шунга ўхшашларга эътибор бермайдилар. Лекин бу уларга нуқсон келтиради ва муяссар бўлмайди. Иккинчи гуруҳнинг «ано-ния» номли бир тўдаси бор. Улар бундан юз йилдан ортиқроқ илгари яшаган «ҳайдалганлар бошлиғи» бўлмиш Анонга244 мансубдирлар. «Ҳайдалганлар бошлиғи» Довуд авлодидан бўлиши шарт, бошқа авлод-дан бўлган [киши] бу мансабга муносиб эмас. Оддий яҳудийлар, тик турганда бармоқларининг учлари икки тиззасига етадиган кишидан бошқа одам бу лавозимга муносиб бўлмайди, деб нақл қиладилар. Шу-нингдек, авом халқ245 ҳам амиралмўъмин Али ибн Абу Толиб246 алай ҳиссалом ва унинг авлодидан бўлган [давлат] тепасида туришга ва халқни идора этишга қобилиятли кишилар ҳақида худди шундай ҳикоя қилади.
Анон — Дониёл ибн Шовул ибн Анон ибн Довуд ибн Ҳасдой ибн Қафной ибн Бустаной ибн Ҳунмор ибн Нушро ибн Рабҳуно || ибн Шаб- 59 тиё ибн Ҳанно ибн Носом ибн Абомор ибн Раббоно Ақибо ибн Шабниё ибн Заккой ибн Хизқиё ибн Шамиё ибн Шабтиё ибн Юҳнон ибн Расусиён ибн Анон ибн Ийшиё ибн Закариё ибн Бархиё ибн Акуб ибн Хананиё ибн Басудиё ибн Мосиё ибн Фадоё ибн Зарбобил ибн Шалатиёл ибн Юханиё ибн Яҳуёким ибн Яҳвоҳоз ибн Юшиё ибн Аҳазиё ибн Яҳуром ибн Яҳушофот ибн Асо ибн Абиё ибн Раҳабъамо ибн Сулаймон ибн До­вуд ўғлидир.
Анон раббонийларнинг бир жамоасига шариатларининг кўпчилик ҳукмларида қарши чиқиб, [ойларни] ислом шариатидаги каби ҳилолнинг кўриниши билан белгилади, лекин [янги ойни кўриш] ҳафтанинг қайси кунида бўлишига парво қилмади. У раббонийларнинг ҳисобларини иш-латмай, ойларни мана бундай йўл билан қўшимчали қилди: у нийсан аввалидан тортиб то ундан ўн тўрт кун ўтгунча Ироқ ва Шом тевара-гидаги арпа экинига назар солар, агар унинг етилгани ва ўриб янчишга яроқли бўлганини кўрса, ўша йилни оддий йил деб билар; етилмаганини


Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish