74
Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
Зулқарнайн подшоҳ
75
ва шаҳарлар бино қилди. Бундан Ироқда қайтди. Шаҳризурда181 касал бўлиб, шу ерда вафот этди. У барча мақсадлари [ни амалга оширишда] илм ва ҳикматга асосланиб, ўз муаллими Арасту маслаҳати билан иш қилар эди. Шу айтилганлар сабабли у Зулқарнайндир, дейдилар.
Баъзилар Искандар қуёшнинг икки «шохига», яъни кун чиқиш ва кун ботиш томонларига боргани сабабли бу лақабни олди деб изоҳла-ган. Чунончи, Ардашер Баҳманнинг182 фармони нуфузли, истаган жойи-га етиб борадиган бўлганидан «қўли узун» лақабини олган эди.
Бошқалар Искандар икки наслдан183, [яъни] Рум ва эронликдан ту-ғилгани учун бу лақабни олди деб тавсиф этиб, бу ҳақда эронликлар-нинг «бир душманнинг ўз душманига қилган иши» деган мана шу уйдирма ҳикояларига асосландилар: Катта Доро Искандарнинг онасига уйланган, бу Филифнинг қизи эди. Доро у қизда ёмон бир ҳид сезиб, уни отасига қайтарган. Қиз Дородан ҳомиладор бўлган экан. Искандар-ни Филиф тарбия қилган, [шунинг учун] у Искандар ибн Филиф деб насабланган. Эронликлар ўз ҳикояларига Доро жон талашаётган вақтда Искандар унинг бошини тиззасига олиб айтган [қуйидаги] гапини далил келтирганлар: «Эй биродар, ким сен£а бундай иш қилди, уни менга айт! Ундан сенинг ўчингни олай». У Дорога меҳрибонлик кўрсатиш ва уни ўзи билан тенг тутиш учун унга шундай хитоб қилган. Чунки унга подшоҳ деб хитоб этиш ёки отини айтиб чақириб подшоҳларга лойиқ бўлмайдиган жафо қилиш мумкин эмас эди.
Лекин душманлар ҳамиша насабларга таъна қилиш, номусларни ерга уриш, турли уйдирма гаплар тарқатишга уринадилар. Шунингдек, дўстлар ва хайрихоҳлик қилувчилар ёмонни яхши қилиб кўрсатишга, халал етадиган [йўлни] тўсишга, гўзалликни изҳор этишга ва яхшилик-ларга нисбат беришга тиришадилар. Масалан, мана шу байтни айтган киши у икки гуруҳ сифатини кўрсатган:
Розилик кўзи ҳеч бир айбни кўрмайди. Лекин норозилик кўзи [барча] айбларни
ошкор қилади.
Бу хил тавсифларга қаттиқ киришиш кўпинча кишиларни [биров-ларни] мақташ учун уйдирма гаплар тўқишга ва [мақтаётган кишила-38 рини] улуғ насабларга || мансуб этишга олиб боради. Чунончи, «шоҳ-нома» да Абдураззоқ ат-Тусийни184 тавсиф этиб, унга Минучеҳрга бориб тақаладиган насаб тузилган, Бувайҳи хонадонига ҳам шундай қилин-ган, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Ҳилол ас-Собий185 ўзининг «Тож» деб ата-ган китобида: Бувайҳ — Фано Хусрав ибн Самон ибн Кўҳий ибн Шер-зил асғар ибн Шерказа ибн Шерзили акбар186 ибн Шероншоҳ ибн Шер-фана ибн Сасноншоҳ ибн Сасанҳурра ибн Шузил ибн Сасноар ибн Баҳром Гўр подшоҳ ўғли деб насаб берган.
Абу Муҳаммад ал-Ҳасан ибн Али ибн Ноно бувайҳийлар хабарла-рини қисқартириб баён этган китобида: Бувайҳ —Фоно Хусров ибн Самон ўғлидир, деган. Баъзилар: Самон Кўҳий ибн Шерзил асғар ўғли-дир, деган. Бошқалар Кўҳийни инкор этиб: Шерзил акбар — терские ибн Шерафна ибн Сасноншоҳ ибн Сасанҳурра ибн Шузил ибн Сос-новар ибн Баҳром ўғли деганлар.
Сўнгра Баҳром хусусида ҳам ихтилоф қилганлар. Бувайҳийларни эрокликларга нисбат берувчилар: «Бу—Баҳромгўр» деб, юқорида кўрсатилган насабни баён этган. Бувайҳийларни арабларга нисбат бе-
рувчилар: Бу Баҳром—аз-Заҳҳок ибн ал-Абяз ибн Муовия ибн ад-Дай-лам мбн Босил ибн Забба ибн Удд ўғли деганлар. Унинг ота-бобола-ри орасида Лоҳу ибн ад-Дайлам ибн Босил эслатилган. Айтишларича, шу исм сабабли Лоҳу авлоди «лаёҳиж» деб аталган.
Лекин шу китобнинг аввалида мен айтган шартни кўзда тутиб, ҳаддан ташқари ерга ҳам уришмаган в а юқорига ҳам кўтаришмаган. Эҳтнёт учун мўътадил йўл тутган киши, шу Бувайҳ қабиласидан маш-ҳур бўлтан кишиларнинг аввалгиси Бувайҳ ибн Фано Хусрав гканини билади. Бу миллат кишилари ўз насабларини сақлаш билан машҳур бўлган эмаслар, бундай ишни давом эттирганлари [ҳеч ерда] эслатил-маган, уларга давлат ўтишидан илгари ҳам ўз насабларини сақлаган-ликлари билинмаган. Узоқ замонлар ўтиб, кунлар кўпаявергач, насаб-ларнинг кетма-кет сақлаб борилиши кам учрайди. Балки бундай вақт-да бирон наслга нисбат берилишининг тўғри ёки нотўғри экани кўнчиликнинг бир фикрга келишуви ва гуруҳларнинг бир оғиздан уни тасдиқлаши орқали билинади. Чунончи одам болаларининг сайили Муҳаммаднинг — унга ва унинг хонадонига салом бўлсин — [насаби] шундай: у — Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абду Манноп ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луайя ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Назр ибн Кинон ибн Ҳузайма ибн Мудрик ибн Илёс ибн Муз ар ибн Низор ибн Маадд ибн Аднон ўғлидир.
Муҳаммаднинг Исмоил ибн Иброҳим — икковига салом бўлсин —
наслидан эканига шак-шубҳа қилмаганларидек, бу ота-боболарнинг
туташиб кетишига на араблардан ва на бошқалардан ҳеч кимса шубҳа
қилмайди. || " 39
Ammo Иброҳимдан юқориси Тавротда баён этилган. Аднон билан Исмоил орасидаги номларга келсак, бунда ота ва ўғилни бир-бирига алмаштириш, [номларни] баъзан орттириш ва баъзан камайтиришдан иборат осонлик билан ўзгартириб бўлмайдиган ихтилофлар бор.
Хожамиз улуғ амир ва сайд, худо ёрдамига муяссар, инъомлар эгаси _Шамсулмаолий — худо умрини узун қилсин — [насаби] ҳам шундай. Гарчй насабининг саидлик наслларига туташгани сақланган бўл-маса ҳам, худо ёрдам бергур дўстларидан ва худо хор қилгур душман-ларидан ҳеч бир киши унинг икки томондаги қадимий улуғ шарафини ннкор этмайди. Икки томон аслининг бири улуғлиги авлодлари орасида187 маълум бўлган Вардоншоҳдир. Унинг амир шоҳид Мардовиж-дан1£8 бошқа [набираси ҳам] бўлган. Айтилишича, Вардоншоҳнинг ўғли189 Асфор ибн Шеруянинг маслаҳатчиси бўлиб, Асфорнинг бало ва офатларидан одамларни тинчитишга Вардоншоҳни огоҳлантириб турар экан.
Иккинчи аслига келсак, у Табаристон сардорлари ва Фаржворгир шоҳлар деб лақабланган Жибол190 подшоҳларидир. Шулар [наслидан] ва подшоҳ хонадонидан бўлган кишилар [насабларини] кисролар191 билан боғлайдиган ўзакка мансуб бўлиши инкор этилмайди. Чунки [Шамсулмаолийнинг] тоғаси сардор Рустам ибн Шарвин ибн Рустам ибн Қорин ибн Шаҳриёр ибн Шарвин ибн Сурҳоб ибн Бов ибн Шопур ибн Қайюс ибн Қубод бўлиб, Қубод Нўшервоннинг192 отасидир. Худо хожа-мизнинг икки томон асл ва насабини шарафли этганидек, оламнинг ик-кала уфқидаги кун чиқишдан кун ботишгача бўлган мамлакатлар под-шоҳлигини унга берсин. Албатта 6v иш худонинг қўлида ва барча ях-шилик ундандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |