68
Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
Тарихлар моҳияти
69
деган сўзидан саналмаса деб қўрқаман», — деди. Ар-Рашид'42 даври келгач, одамлар Яҳё ибн Холид ибн Бармак143 ҳузурига йиғилишиб, ундан наврўзни икки ой кейинга суришни сўрадилар, Яҳё шундай қил-моқчи бўлди, лекин душманлари бу ҳақда ran кўтариб, «Бу — мажусий-ликка ёпишяпти»,— дедилар. Яҳё ўз қароридан қайтди ва иш [эски] ҳо-лича қолди.
Ал-Мутаваккил Иброҳим ибн ал-Аббос ас-Сулийни144 ҳузурига чақириб, уни наврўз ҳақида мубад айтганига мувофиқ иш қилиб: [йил] кунларини ҳисоблаш, наврўз учун ўзгармайдиган қонун тузиш ва нав-рўзни кейинга суриш хусусида бутун мамлакат шаҳарларига [халифа] номидан хат ёзишга буюрди.
Шундай қилиб, наврўзни ҳазироннинг145 ўн еттисига кечиктиришга қаррр қилинди. Бу ишларни Иброҳим ас-Сулий бажарди, икки юз қирқ учинчи йил муҳаррам ойида146 [халифотнинг бутун] чеккаларига мак-тублар юборилди. Бу ҳақда ал-Бухтурий147 қасида ёзади ва унда ал-Мутаваккилни мақтаб, мана бундай дейди:
Наврўз куни ўз вақтига — Ардашер, Белгилаган вақтта қайтди; Сен уни аввалги ҳолатига айлантирдинг, У ҳайрон бўлиб айланиб юрарди. Наврўзда хирож олишга буюрдинг — Халқ учун эсда тутиладиган енгиллик бўлди. Халқдан ҳамд ва сано айтиш, сендан эса, Уларга адолат юргизиш ва миннатдор этадиган
инъом бериш.
Ал-Мутаваккил ўлдирилиб, [унинг] ўйлаган тадбири чала қолди. Ниҳоят ал-Муътазид халифа бўлиб, мамлакат шаҳарларини босқинчи-лардан қайтариб олди ва булардан бўшагач, фуқаро ишига киришди. Унга энг муҳим нарса кабиса ишини тамомлаш эди. Ал-Мутаваккилнинг наврўзни кейинга суриш ҳақида қилган ишини у охирига етказди, лекин Муътазид бунга бошқа томондан қаради. Бу шундай бўлди: ал-Мута-ваккил ўзи турган йил билан148 Яздижард подшоҳлиги тарихининг би-ринчи йили орасидаги муддатни олган эди, ал-Муътазид эса, ўзи турган йил билан Яздижард ҳалокатидан кейин Эрон подшоҳлиги тугаган йил орасидаги муддатни олди. У ёки унинг томонидан бу ишга мутасадди бўлган киши, эронликлар ўша вақтдан бошлаб кабиса ишини тўхтатган-лар, деб гумон қилди. Бу муддатни икки юз қирқ уч йил149 ва [бу йил-ларнинг] чораклардан олинадиган ҳиссаси олтмиш бутун ва касрли кун 33 деб топди. Ал-Муътазид || шу кунларни ўша йил наврўзига қўшди ва наврўзни охирги кунга кўчирди. У кун ўша йили хурдод моҳнинг150 биринчи куни бўлиб, чоршанба эди, бу ҳазироннинг ўн биринчи кунига тўғри келиб колди. Сўнгра ал-Муътазид румликлар ўз ойларига кабиса қ/ўшганларидек наврўз ойлари ҳам кабисали бўлсин деб, наврўзни рум ойлари бўйича белгилади. Ал-Муътазиднинг бу фармонини ижро этиш-ни устига олган киши унинг вазири Абу-л-Қосим Убайдуллоҳ ибн Су-лаймон ибн Вах.6 эди. Мунажжим Али ибн Яҳё бу ҳақда мана бу шеър-ни айтди:
Эй, покиза шарафни тирилтирган, вайрон бўлган
мамлакатни янгилаган,
Беқарор бўлган дин асосини қайтадан орамизда
барқарор этган! Пойгада ўзувчи сингари барча подшоҳлардан ўздинг, Наврўз билан бахтли бўл, бу [ишда] халқни миннатдор
этдинг ҳам савоб топдинг — Наврўзни кейинга суриб, бошқалар кейинга қолдирган
савоб [ишни] олдинга ўтказдинг! Али ибн Яҳё бу ҳақда шундай деди:
Наврўзинг шундай бир кунки, у ҳеч қачон кейинга
қолмай, Ҳазироннинг ўн биринчисига тўғри келаверади.
Бу ишда ҳар қанча диққат қилинса ҳам, наврўз эронийлар давлати вақтидаги [йилларга] кабиса қўшиладиган аҳволига қайтмади. Воқеа бундай: эронликларнинг ўз йилларига кабиса қўшишни тўхтатишлари Яздижард ҳалокатидан қарийб етмиш йил бурун юз берган эди, чунки улар, Яздижард ибн Шопур151 замонида йилга икки ой қўшган эдилар. Биринчи йил ҳамиша [шамсиядан] кейинга сурилиши учун қўшилди, бундай [қилиш] зарур эди; қўшимча кунларни152 эса, [кабисали йилнинг) белгиси қилиб ўша ойнинг кейинига қўйдилар153; [ўша йили] навбат Обон моҳники154 эди, бу [ҳақда] келгусида зикр қиламиз. Иккинчи ой узоқ муддатгача [кабиса қўшишдан] хотиржам бўлиш мақсадида кела-жак учун қўшимча қилинди.
Яздижард ибн Шопур билан Яздижард ибн Шаҳриёр ўртасидаги йиллардан бир юз йигирма йил камайтирилса, аниқ ҳисоб билан эмас, тахминий ҳисоб билан етмиш йил қолади, чунки Эрон тарихлари жуда ноаниқдир. Бу етмиш йилнинг чораклардан оладиган ҳиссаси қарийб ўн етти кун бўлади. Шунда йигирма саккизинчи ҳазиронда наврўз бў-лиши учун уни олтмиш кун эмас, қўпол тахминий қиёс билан етмиш етти кун кейинга суриш зарур бўлади. Лекин бу ишни ўз зиммасига олган киши, эронликларнинг кабиса хусусидаги йўллари румликларнинг шу хусусда тутган йўлларига ўхшайди деган гумон билан кунларни эронликларнинг подшоҳликлари тугаладиган вақтдан бошлаб ҳисобла-ган. Аммо биз баён этганимиз ва келажакда баён этмоқчи бўлганимиз-дек, бу ҳақда иш ундан бошқароқдир.
Бу [Ал-Муътазид] тарихи машҳур тарихларнинг охиргисидир. Эҳ-тимол, мамлакатлари бизнинг мамлакатимиздан узоқ миллатларнингЦ 34 бизга етиб келмаган ёки [кейинчалик] ишлатилмай қолган тарихлари бордир. Масалан, эронликлар мажусийлик замонларида подшоҳлари-нинг тахтга чиқишидан бирин-кетин [янги] тарих бошлардилар. Подшоҳ-ларининг бири ўлса,. унинг тарихини қўйиб, ундан кейин подшоҳ бўл-ганининг тарихига кўчардилар. Уларнинг подшоҳлик муддатлари кейин-роқ жадвалларда кўрсатилади.
Араблардан Исмоил авлодлари ҳам шундай [қилдилар]. Улар ҳам Иброҳим билан Исмоилнинг Каъбани бино этган вақтидан тарих олар эдилар; тарқалиб Тиҳомадан чиқиб кетгунларича [шу тарихни тутдилар]. Кейин Тиҳомадан чиққан кишилар [ўз] чиққан вақтларини тарих боши қилдилар. Қолганлар эса, Тиҳомадан чиққанларнинг охиргилари [чиқ-қан вақтдан тарих бошладилар]. Охири бу тарих жуда узоқлашиб ке-тиб, Амр ибн Яҳё деб танилган Амр ибн Рабианинг раислик йилидан тарих бошладилар. Бу Амр Иброҳим динини алмаштир^ган, Ҳубал номли
70 Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
Do'stlaringiz bilan baham: |