Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet28/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Қадимги халқлардан қолган ёдюрликлар
Тарихлар моҳияти
61


Христианлар эса, ўз Тавротларидан у муддатни икки минг тўққиз юз ўттиз саккиз йил чиқарганлар.
Аммо эронликлар ва оташпарастларнинг кўпчилиги тўфонни бут-кул инкор этиб, подшоҳликларини уларнинг эътиқодларича, биринчи 24 одам ҳисобланган Гил шоҳ || Қаюмарсдан туташиб келяпти деб гумон қилганлар. Тўфонни инкор этишда ҳиндлар, хитойлар ва бошқа бир-мунча Шарқ халқлари улар билан бир фикрдадирлар. Эронликлар-нинг баъзилари тўфонни эътироф этсаларда, уни пайғамбарлар китоб-ларида тавсиф этилганидан бошқача тавсиф қиладилар. Улар: «Ушан-дай тўфон Таҳмурас84 замонида Шом ва Мағрибда85 бўлди-ю, одамлар яшайдиган жойларнинг ҳаммасида бўлмади. Унда озгина халқ ғарқ бўлди, холос. У Ҳулвон дарасидан ўтмади ва Шарқ мамлакатларигача етмади...»,— дейдилар. Улар яна шундай дейдилар: Ҳукамолар қачон тўфон бўлишидан Мағриб аҳолисини огоҳлантиргандан кейин улар — Мисрда бино этилган иккита ҳарам сингари — бир қанча бино қурди-лар ва: «Агар осмондан офат пайдо бўлса, бу биноларнинг ичига кира-миз, ердан пайдо бўлса, уларнинг устига чиқамиз», — дедилар. Шу гуруҳ эронликларнинг айтишларича, тўфон сувининг излари ва тўлқин-ларнинг таъсирлари ўша икки ҳарамнинг ярим белига етиб, ундан юқорига кўтарилмаганлиги кўриниб туради. Айтилишича, Юсуф алай-ҳиссалом у икки ҳарамни ғалла омбори қилиб, қаҳатчилик йиллари учун сақланган озиқ-овқатликларни шу ерга қўйган.
Яна бундай дейдилар: «Тўфон бўлишининг дараги Таҳмурасга ет-ган — бу тўфон пайдо бўлишидан икки юз ўттиз бир йил илгари эди — у ўз мамлакатидан ҳавоси ва тупроғи тоза бир жой топишга буюрди. Исфаҳондан бошқа бу сифатга сазоворроқ жой топмадилар. Таҳмурас илмий китобл.арни жилдларга солиб, Исфаҳоннинг энг тинч жойига кўмишга буюрди. Буни бизнинг замонимизда Исфаҳон шаҳрининг Жаййи номли жойдаги тепаликлар очилганда топилган нарсалар исбет-лайди. У тепаликларда пўсти ёй ва ўқларга ғилоф қилинадиган «туз» деб аталадиган дарахт пўстлоғидан ясалган кўпгина қоплар билан тўла уйлар учратилган. У қоплар устига хат битилган бўлиб, хатда нима дейилгани ва қопларда нима борлиги аниқланмаган. Эронликлар ҳи-кояларидаги бу чалкашликлар эшитувчини шубҳага солиб, уни баъзи китоблардаги мана шу сўзларни тасдиқ этишга чақиради; биринчи одам Қаюмарс эмас, балки Комир ибн Ёфс ибн Нуҳдир. У узоқ умр кўрган улуғ киши эди; [У] Дунбованд86 тоғига тушиб, уни эгаллади, • ниҳоят унинг ҳукмронлиги кучайди. У вақтдаги одамлар бошланғич ва дастлабки пайдоликка ўхшаш ҳолатда яшардилар. Комир ва унинг баъзи болалари кўп ерларни эгаллашди. Охир у ғурурланиб кетиб, ўзига «Одам» деб исм берди ва: «Ким мени бундан бошқа исм билан атаса, унинг калласини узаман»,—деди. Эронликлардан баъзиларининг айтишича, Комир Амим ибн Ловд ибн Ирам ибн Сом ибн Нуҳдир.
Аммо астрологлар у йилларни Зуҳал ва Муштарийнинг дастлабки учрашувидан бошлаб тузатдилар, бундай учрашувларни Бобил ва Кал-донернинг олимлари исбот этган эдилар; чунки тўфон уларнинг вилоят-лари томонидан пайдо бўлган эди. Айтилишича, Нуҳ ўз кемасини Куфада87 қурган ва у ерда «тандирдан сув қайнаб чиққан»88. Кема ўша вилоятлардан узоқ бўлмаган Жудий89 тоғида тўхтаган. Зуҳал ва Муш­тарийнинг бу учрашуви тўфон пайдо бўлишидан икки юз йигирма тўқдиз
йил ва бир юз саккиз кун олдин эди. Бобил ва Қалда олимлари шу уч-рашувлар ишига эътибор билан қараб, шулардан кейинги йилларни тузатганларида, || тўфон билан Набонассар90 биринчи подшоҳлигининг 25 бошланиши ўртасидаги муддатни икки минг олти юз тўрт йил, Набо­нассар билан Искандар ўртасидаги муддатни тўрт юз ўттиз олти йил топганлар. Бу христианлар Тавроти тақозо этган муддатга яқиндир.
Абу Маъшар ал-Балхий ўз зижида91 ёритқичларнинг ўртача ҳара-катларини бирон тарих билан асослаш учун бу [тўфон] тарихига муҳтож бўлган эди. У тўфон ёритқичлар Ҳут охири ва Ҳамал бошида учраш-ган пайтда вужудга келди, деб ўйлади ва ёритқичларнинг ўша вақтда-ги ўринларини ҳисоблаб чиқарди; шунда ёритқичларнинг ҳаммаси Ҳутнинг йигирма еттинчи даражасидан то Ҳамал биринчи даражасининг охиригача [ўтган муддатда] тўпланган бўлдилар. Абу Маъшар ўша вақт билан Искандар эрасининг бошланиши ўртасида икки минг етти юз тўқсон кабисали [қуёш] йили ва етти юз йигирма олти кун ўтган, деди. Бу, христианлар айтганларича, [муддатга] яқинроқ бўлса ҳам, астролог­лар ҳисоблаб чиқарган [муддатдан] икки юз қирқ тўққиз йил ва уч ой миқдорида камдир. Абу Маъшар ўзи тутган йўлига биноан бу хулосани қатъий қабул этгач, астрономлар «ёритқичлар даврлари» деб атайди-ган муддат унинг ҳисобида уч юз олтмиш минг йил, унинг бошланиши эса тўфон вақтидан бир юз саксон минг йил олдин бўлиб чиққан, шунда у билимсизлик қилиб, ҳар бир юз саксон минг йилда тўфон бўлиб кел-ган, бундан кейин ҳам шундай бўлади, деб ҳукм чиқарган. Уз тушунчаси билан фахрланувчи бу киши «ёритқичлар даврлари»ни уларнинг эрон­ликлар кузатишлари орқали маълум бўлган юришларидангина ҳисоб-лади. Бу эса, ҳиндларнинг кузатишлари кўрсатган ва «синди ҳинд давр­лари» деб танилган даврларга «Аржабҳаз кунлари» ва «Арканд кун-лари»92 га мухолифдир. Агар биров Батлимус кузатишлари ёки кейин пайдо бўлган тажрибакорлар кузатишлари билан даврларни ҳисоблаб чиқмоқчи бўлса, албатта у машҳур амаллар ёрдамида ўша истагига эришади. Масалан, Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Устоз Бундод ас-Сарах-сий93 ва Абу-л-Вафо Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бузжоний каби кўп-гина астрономлар ҳам шу амаллар ёрдамида мақсадга эришганлар. Мен ҳам ўз китобларимнинг кўпида, айниқса «Астрономик кузатишлар-даги ихтилофларни исботлаш китоби» [асаримда] шундай қилдим.
Даврларнинг ҳар бирида ёритқичлар Ҳамалнинг аввали, [даврнинг] бошланиши ва тамом бўлишида жам бўладилар, лекин бу турли вақт-ларда юз беради. Агар [Абу Маъшар], ёритқичлар ўша вақтда Ҳамал аввалида яратилганлар деб ҳукм қилса ёки ёритқичларнинг Ҳамал аввалида жам бўлишлари оламнинг аввали ёки охири деб [даъво қил-са^, бу мумкин нарсалар қаторига кирса ҳам, албатта, далилсиз даъво бўлади. Лекин бундай даъволар равшан далил бўлмаса ёки оламнинг аввали ва бошланишидан хабар берувчи сўзи ишончли, худодан ваҳий ва ёрдам келиб сўзининг аниқлигига кўнгли инонган [пайғамбар] хабар бермаса, цабул этилмайди. Чунки || яратувчи унсурларни яратиб, пайдо 26 этган вактда, улар бир-биридан жудо бўлиб жам қилинмаган бўлиш-лари ҳам мумкин; ҳисоблаш натижасида маълум бўлишича, улар бир нуқтада бирлашиш ҳаракатларига ўша муддатдаёқ эга бўлгандирлар.
Масалан, биз бир дойра фараз этиб, унинг бир-биридан узоқ бир неча жойига ҳар хил ҳайвонларни қўйдик. Уларнинг баъзиси тез, баъ-

62 Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish