Бугунги кунингни яхшироқ билмоқчи бўлсанг



Download 419,5 Kb.
bet1/9
Sana25.02.2022
Hajmi419,5 Kb.
#267668
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Сурхондарё электрлаштириш тарихи


Кириш


XIX асрнинг охирги чорагида бир қанча мамлакатларда саноат тўнтариши якунланди. Европадаги давлатларнинг кўпчилиги, шунингдек Япония хам машиналар ёрдамида машиналар ишлаб чиқаришга ўтди. Саноатда меҳнат унумдорлигининг анча ўсишига янги техниканинг кенг жорий қилиниши, ишчиларнинг малакаси ошиши ва уларни эксплуатация қилишнинг кўпайиши бабаб бўлди. 1900 - 1913 йилларнинг ўзида меҳнат унумдорлиги ўртача қирқ фоизга оширилди. Ишлаб чиқарувчи ўсиши учун меҳнат қуроллари машиналар ишлаб чиқариш кўламининг ошиши ва муддатларининг қисқариши ғоят катта аҳамиятга эга эди. Уларнинг ихтисослашув сони ва қуввати тўхтовсиз ошиб бормоқда эди.
Уларни ишлаб чиқариш учун электр билан юргизиладиган станоклар, ярим автоматлар тобора кенг қўлланилмоқда эди. Мана шуларнинг ҳаммаси энергияга бўлган эҳтиёжнинг кескин ошиши энергетикадаги катта силжишларга сабаб бўлди. Кўмир энергиянинг асосий манбаи бўлиб қолаверди. Кейинчалик гидравлик турбиналарнинг яратилиши ва такомиллаштирилиши тепадан тушаётган сув энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини анча оширди. Уч фазали токни узоққа узатиш усуллари такомиллаштирилиши натижасида электр энергияга эҳтиёж туғилган ҳамма ерларга юбориш мумкин бўлди. Электрогенераторлар ва хилма - хил электромоторлар кенг ёйилиши натижасида электр энергия борган сари кенг қўлланилмоқда эди. «Буғ асри - дейишар эди ўша замон кишилари, - ўз ўрнини электр асрига бўшатиб бермоқда». XX аср бошларида электр энергияси саноатнинг муҳим энергетика асоси бўлиб қолди.
Бугунги кунингни яхшироқ билмоқчи бўлсанг, ўтмишингга назар сол деган халқимизда нақл бор. Шу сабабли бугунги Сурхон воҳасининг чароғон шаҳар ва қишлоқларини, саноат корхоналари ва қишлоқ хўжаликларининг электр энергиясига бўлган талаби қондирилаётганлигини яхшироқ англаш учун вилоят электр тармоғининг тарихий ўтмишига назар солмоқ фойдадан холи эмасдир. Сурхон воҳаси - тарихда «Шарқий Бухоро» ерлари номи билан Бухоро амирлиги таркибида бўлган эди. 1920 йилга қадар Сурхондарё воҳасида электр энергияси қуриш ҳақидаги ҳаракатлар бошланган бўлса - да, бу ишлар ниҳоясига етмай қолган эди.
Буни биз қуйидаги |мисоллардан ҳам билишимиз мумкин. Термиз шаҳрининг ҳарбий бошлиғи подполковник Кричинский ва маҳаллий корхона эгаси Н.Ф. Неродецкий билан Термиз шаҳрида электр станцияси қуриш тўғрисида дастлабки шартнома имзоланди. Бироқ бу шартнома имзолангунча ва буюртма берилгунча биринчи жаҳон уруши (1914 -1918 йиллар) бошланиб кетди. Натижада Термиз шаҳрини «ёритиш даври» шу тариқа тўхтаб қолди. 1917 йил октябрь тўнтариши амалга оширилганидан кейин, электрлаштириш борасида воҳамизда дастлабки қадамлар ташлана бошланди.
Собиқ Совет ҳукумати раҳбари В.И. Лениннинг ташаббуси билан 1920 йил февралида Россияни Электрлаштириш Давлат Комиссияси (ГОЭЛРО) тузилди. Илгари қолоқ халқларни илғор халқлар даражасига етказиб олиш соҳасида собиқ Совет ҳукумати раҳбари В.И. Ленин қўйган вазифани ҳал этиш муҳим вазифа бўлиб қолди. Сурхондарё округида биринчи бўлиб 1920 йилда Шерободда 15 от кучига эга бўлган двигатель ўрнатилиб, унинг электр энергияси ҳарбий қисмни электр билан ёритиш учун хизмат қилган эди. Термиз шаҳрида 1926 йилга келиб, 100 от кучига эга бўлган дизель ишга туширилди.
Окрутда электр тармоқларини ишга туширишда дастлабки қалдирғочлар бўлган Пётр Леснов, Кузьма Голованов, Николай Авгуль, Павел Богданов ва бошқаларнинг хизмати жуда катта бўлди. 1932 йилга келиб Термиз шаҳрида дастлабки электр тармоғи маркази вужудга келди. 1935 йилга келиб округимизда 10 та электро станциялар мавжуд эди. Ҳаммаси бўлиб,1935 йилда электростанциялар 3 миллион 400 минг квт. соат электр энергияси ишлаб чиқариб, воҳамиз меҳнаткашларини ва улар ишлайдиган саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналарини электр энергияси билан таьминлашда ўзларининг катта хизматлари билан катта ёрдам кўрсатган эдилар. Иккинчи жаҳон уруши йилларида воҳамиз энергетиклари зиммасига ҳам улкан масьулиятлар юкланди. Бу йилларда Қумқўрғон ГЭСи қурилиши жадаллик билан олиб борилди. 1944 йилга келиб Сурхондарё вилояти халқ хўжалигининг қатор завод ва фабрикаларида кам қувватли ва кўчма электр станциялар қурилиб ишга туширилди.
Сурхондарё окрутида 1930- 1940 йилларда курилган электро станциялар ҳали халқ хўжалигини ва аҳолини электр энергияси билан тўла таьминлай олмас эди. Шунинг учун Икинчи жаҳон урушидан кейин хам вилоятимизда колхозлараро гидро электростанциялар қурила бошланди. Ўша вақтда каттароқ электростанциялардан ҳисобланган Қумқўрғон ГЭСи ва Денов туманидаги Ҳазарбоғ ГЭСлари узоқ вақт ишлаб турди. Вилоятда халқ хўжалигини ва аҳолини электр энергияси билан таьминлаш мақсадида марказлашган тарзда иш олиб бориш учун собиқ ЎзССРнинг 1963 йил 4 январдаги 18 сонли буйруғи ҳамда Сурхондарё вилояти ижроия қўмитаси депутатлар кенгашининг 1963 йил 29 январдаги №2- 35 сонли қарори билан Сурхондарё вилояти таркибида қишлоқ хўжалик электрлаштириш тармоғи(«Электросеть») ташкил этилди. Шундай қилиб, 1960 - йилларга келиб, вилоят халқ хўжалиги ва халқ-хўжалигини электр энергияси билан таьминлаш янги босқичга кўтарилди. 1968 йилга келиб Шўрчи, 1969 йили Термиз, Сариосиё, Жарқўрғон, Шеробод ва Гагарин (ҳозирги Музробот) туманлари тўла электр энергияси билан таьминланиб бўлинди. Бу туманларнинг тўла электрлаштириб бўлиниши вилоят энергетикларини Сурхондарё вилоятининг ҳамма нуқталарини электр энергияси билан таьминлаб бўлинганлиги хақидаги ғалаба рапортларини беришларига имкон яратиб берди. 1970 йилга келиб Сурхондарё вилоятини электр энергияси билан таьминлаш вазифаси тўлалигича бажарилди. 1970 - йиллар бошларига келиб, вилоятимиз энергетиклари олдидаги кейинги муҳим муаммо, яьни истеьмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб бериш, электр тармоклари ва электр ускуналарини эксплуатация қилиш маданиятини ошириш, Электр энергиясини узатиш тармоқларининг мустаҳкамлигини ошириш борасида кенг кўламли ишларни олиб бориш вазифаси турар эди. Бу вазифа шараф билан бажарилди.
Сурхондарё энергетиклари фақат воҳамиз халқини электр энергиси билан таьминлабгина қолмасдан балки қўшни Афғонистон Республикасидаги Мозори Шариф шаҳрига ҳам 1985 йилдан бери электр энергияси етказиб бермокда. Сурхондарё вилояти электр тармоқлари корхонаси ходимлари катта муваффақиятларга эришганларига қарамай, халқ - хўжалигини, вилоят аҳолисини электр энергияси билан таьминлашда ва Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиёти шароитига ўтиши натижасида анчагина муаммолар ҳам йиғилиб қолди. Масалан, 1969 - 1990 йилларда Сурхондарё вилоятида якка тартибда уй - жойлар қуриш учун 41 мингдан кўпроқ ер участкасининг вилоят меҳнаткашларига бўлиб берилиши, бу участкаларни электр энергияси билан таьминлаш учун 1990 - 1995 йилларга мўлжалланган
Сурхондарё вилоятини электр энергияси билан таьминлаш тўғрисидаги жорий режага бу уй-жойлар киритилмаганлиги натижасида янги уй- жойларни электр энергияси билан таьминлаш муаммосини ҳам келтириб чиқарди. Шундай муаммоларга қарамасдан бу қадар катта бўлмаган муддат яьни, 1980 - 1994 йиллар ичида кучланиши 35- 500 квт. Бўлган подстанцияларнинг сони 59 тадан 123 тагача уларнинг қуввати 842,6 минг квт. га трансформатор нуқталари 1495 тадан 2270 тага, куввати 145,6 минг квт.дан 284,4 минг квтга, кучланиши 0,4 - 500 квт. бўлган электр симёғочлари 12795 кмдан 18261 км га кўпайди.
Бу йилларда Сурхондарё электр тармоқлари маьмурияти, муҳандис - техник ходимлар ва ишчи - хизматчилар, вилоятдаги истеьмолчиларни электр энергияси билан таьминлашни бир неча баробар оширдилар. Вилоятда хусусан электрлаштириш 1920 - йиллардан бошланиб , 2009 йилларга келиб катта энергетиканинг ривожланиши ўзининг юқори нуқтасига етди деб бемалол айтишимиз мумкин. Воҳамизда бу йилларда қўриқ ерларни ўзлаштириш, машина - насос станцияларини қуриш, уларни электр энергияси билан таьминлаш масалалари муваффақият билан амалга оширилди. Бугунги кунда вилоятимиз бақувват ва мустаҳкам электр тармоклари базасига эгадир.

Download 419,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish