Бугунги кунингни яхшироқ билмоқчи бўлсанг


боб. Сурхондарё электр тармоклари ходимларининг вилоят халк хужалигини ривожлантиришда катнашуви



Download 419,5 Kb.
bet6/9
Sana25.02.2022
Hajmi419,5 Kb.
#267668
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Сурхондарё электрлаштириш тарихи

11. боб. Сурхондарё электр тармоклари ходимларининг вилоят халк хужалигини ривожлантиришда катнашуви.


11.2. Сурхондарё электр тармоклари ходимларининг моддий – маиший ахволидаги узгаришлар.

Сурхондарё электр тармоклари жамоаси жамоат ташкилотлари билан биргаликда жамоа мехнаткашларининг ижтимоий – маиший шароитларини яхшилаш ва уларнинг ишлашлари ва дам олишлари учун кулай шарт – шароитлар яратиб беришга интилмокдалар. Ишлаб чикариш бригадалари автомашиналар (автокранлар, чукур казувчи машиналар, махсус ускуналар. автолабораториялар) ва кичик механизациялашган техникалар, асбоблар билан тула таьминланганлар. Хар бир бригада сув ичиш учун фойдаланиладиган термослар, овкатланиш учун зарур идиш – товоклар, сочиклар ва совунлар билан таьминлангандир. Шеробод ва Жаркургон туманлари электр тармоклари ва Термиз ёрдамчи бекатлари (станция) да сауналар ишлаб турибди. Колган булимларда эса иссик ва совук сув билан ишлайдиган душлар курилиб, улардан унумли фойдаланиб келинмокда. Барча булинмалар (Сариосиё, Шурчи, Кумкургон, Ангор, Кизирик, Шеробод ва Бойсун туманлари электр тармоклари) да бир хил типдаги ишлаб чикариш устахоналари курилган булиб, бу устахоналарда ишчи – ходимларнинг ишлашлари учун хамма шарт – шароитлар яратиб берилган. Вилоятимизнинг хар бир туманларида электр тармоклари ходимлари учун турар жойлар курилиб фойдаланишга топширилди.


@@@@Бу уй – жойларни куриш ва курилган уйларни хар йили кайта таьмирлаш учун катта маблаглар ажратиб келинди. Кейинги йилларда 1984 йили Кизирик туманида йигирма квартирали, 1987 йили Бойсун туманида хам йигирма хонадонли ( квартирали) ва Термиз шахрида 1990 йили кирк хонадонли уй – жойлар курилиб шу жамоа ишчи – ходимларига фойдаланиш учун топширилди. Бундан ташкари Денов туманида бир юз кирк уринли, Термиз шахрида икки юз саксон уринли болалар богчаси куриб ишга туширилди. Термиз шахрида электрлаштириш тармоклари ходимлари учун катта ошхона хам куриб фойдаланишга топширилди. Жамоа мехнаткашлари ва уларнинг оилаларининг аклий ва жисмоний дам олишлари учун ёз ойларида шу электр тармогининг Учкизил сув омбори ёнида жойлашган «Энергетик» дам олиш зонаси хизмат килмокда.
Бу дам олиш маскани биноси алохида хоналар, совуткичлар ва бошка кулайликлар билан жихозланган булиб, бу ерда дам олувчилар кунига уч махал озик – овкат билан таьминландилар. Бу дам олиш масканида балик овлаш ва турли хил спорт уйингохлари билан тула жихозланди. Хар йили Сурхон электр тармоклари жамоаси ишчи ходимлари Республикамизнинг ва вилоятимизнинг турли жойларида даволаниш ва дам олиб келишлари учун, уларнинг фарзандлари эса ёзги дам олиш оромгохлари (лагерь) га дам олишлари учун йулланмалар билан таьминланиб келинмокда. Сурхондарё электр тармоклари жамоаси ишчи ва ходимлари хар доим спорт ва бошка маданий тадбирларга хурмат билан ёндошиб келмокдалар. Сурхон электр тармоклари жамоаси ташкил топган (1963 йил 4 январь) кунидан бошлаб, жамоа касаба уюшмаси кумитаси доимий равишда спорт уйинларини жамоа ишчи ва ходимлари уртасида доим ташвикот ва таргибот килиб келмокда.
Бундан кузланган асосий максад жамоа ишчи ва хоимларини жисмоний бакувват килиш, уларнинг мехнатга булган кобилиятини устириш ва кайта тиклаш учун хизмат килишдир. 1981 йилга кадар Сурхон электр тармоклари жамоаси ишчи ва ходимлари бир канча спорт уйинларида иштирок этиб келдилар. 1981 йилдан бошлаб корхона хизматчилари уртасида жисмоний тарбия ва спортга булган кизикиш анча усди. 1981 йили Сурхон электр тармоклари директори Панжи Рахмонкулов ва инструктор методист В.Ф. Павлюченко рахбарлигида жамоа спорт кенгаши ташкил килинди.Спорт кенгашининг максади аввало календарь иш режаси буйича барча ишчи ва ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш учун харакат килишга каратилди.
Кейинги йилларда Сурхон электр тармоклари жамоаси ишчи ва ходимлари барча спорт турлари буйича вилоят, шахар спорт кумиталари, вилоят касаба уюшмалари кумитаси ташкил килган оилавий кувнок стартлар ва бошка катор спорт уйинларида жамоа спорт кенгаши ташкил килган спорт мусобакаларида жамоа ишчи – ходимлари ва уларнинг фархзандлари хам мунтазам равишда спорт уйинларида катнашиб келдилар. 1984 -1989 йиллар давомида Сурхондарё электр тармоклари жамоаси хар йили Термиз шахрида утказиладиган социлистик мусобакада голибликни кулдан бермай келдилар. Сурхондарё вилояти электр тармоклари музейи тупламлари (коллекция)да собик Узбекистон ССР энергетика вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт, согломлаштириш кумитасининг фахрий ёрликлари ва бошка мукофотлари уз аксини топган.
«Спартак» номидаги Ленин орденли Бутун Иттифок Марказий спорт кенгаши томонидан жисмоний тарбия ва спортни тараккий килишга катта хисса кушганлиги учун Сурхондарё электр тармоклари жамоси спортчилари унталаб шахар, вилоят ва ресспублика спорт мусобакаларида доимий равишда фаол катнашиб келмокдалар. 1989 йил август ойида Москва шахрида мехнаткашларнинг касаба уюшмалари спартакиадаси томонидан утказилган собик Бутуниттифок спорт мусобакаларида Сурхондарё электр тармоклари жамосининг аёллар жамоаси Сурхондарё вилояти спорти обруси учун беллашдилар. Мусобакада собик совет иттифокидан 300 та жамоа, чет эл жамоаларидан эса 23 та жамоа иштирок этган спорт мусобакалврида Сурхондарё электр тармокларининг спорт жамоаси спортнинг олти тури буйича катнашиб Москва шахридаги Ступино шахарчаси ва Воронежнинг Комвольный комбинати спортчиларидан кейин согломлаштириш гимнастикаси машгулоти буйича фахрли учинчи уринни олишга муваффак булдилар.
Биринчи Бутуниттифок мехнаткашлар спартакиадасининг умумий синовларида Сурхон электр тармоклари спорт жамоаси знг яхши курсаткичларга зришдилар. 1990 йилнинг 1 январидан бошлаб Сурхондарё электр тармоклари жамоси ходимларидан икки юз туксон нафари узлуксиз жисмоний тарбия билан мунтазам равишда шугуллана бошлади. Спорт ишларини жонлантиришда жаиоа бош бошкармаси ходимлари, Жаркургон тумани жанубий подстанцияси жамоаси бошлиги Мусагит Сагитович Мустафин ва Денов тумани электр тармоклари бошлиги Лев Николаевич Кимларнинг айникса хизматлари катта булди.
Жамоада спорт ишларини жонлантириш учун тинмай тушунтириш ишларини олиб боришда Чапай Мамедович Хужаев, Леонид Маркович Лерман, Валерий Иосифович Путин, Виктор Федорович Тюрин, Зоя Николаевна Огневая, Жамила Норовна Худякова, Холиса Курбоновна Хакимова хамда Любовь Григорьевна Морозоваларнинг хизматлари катта булди. Шунинг учун хам Сурхондарё электр тармоклари жамоаси бугунги бозор иктисодиёти кийинчиликларига карамасдан уз севган машгулотлари спорт уйинларини сифатли утказишга ва уни янада ривожлантиришга доимий равишда эришиб келмокда.
1995 йили волейбол буйича Термиз шахар биринчилигидаги мусобакада Термиз давлат университетининг жамоаси биринчи уринни эгаллаган булса, Сурхондарё электр тармоклари жамоаси фахрий иккинчи уринни, учинчи уринни эса Термиз шахар политехникум жамоаси спортчилари кулга киритдилар. Республикамиз бозор иктисодиётига утаётган бир вактда Сурхондарё вилояти электр тармоклари маьмурияти хам уз ишчи ва ходимларини ижтимоий химоя килишни бугунги куннинг асосий ишига айлантириб олди. Узбекистон Республикаси Президентининг республика ахолисини нафакалар, стипендиялар микдорини ошириш тугрисидаги фармонлари, Республика знергетика вазирлигининг шу максад учун чикарган катор буйрукларида уз аксини топган.
Ходимларни ижтимоий химоя килиш буйича 1993 йилда жамоада купгина ишлар амалга оширилди. 1993 йилнинг 1 декабридан бошлаб тармокда ишловчи хар бир ишчи хизматчининг уртача ойлик маоши 107 минг сумдан ошиб кетди. Кишлок хужалик махсулотлари нархининг ошганлигини хисобга олиб, 1993 йилнинг октябрида хар бир ишчига 30 минг сумдан ёрдам пули берилди. Бунинг учун карийб 33,8 миллион сум пул сарф килинди. Ишчи ва ходимларнинг саломатликларини яхшилаш максадида бу сохага сарфланган маблаг 9 миллион сумни ташкил килди.
Ана шу вазирликнинг буйрукларининг хаётга тадбик килиниши натижасида жамоа ишчи ва ходимларининг уртача ойлиги 1993 йилдан 1994 йилга нисбатан 270 сумнинг урнига 1994 йилда 3880 сумни ташкил килди. Бошкача килиб айтганда 1993 йилга нисбатан 14 мартага купайди демакдир. Бундан ташкари Сурхондарё вилояти электр тармоклари ишчи ва ходимларининг яшаш шароитларини яхшилаш максадида бир канча махсус кушимча туловлар туланди. Шулар жумласига; режадаги кувват курсаткичларини бажарганликлари учун мукофот тарзида - 677, минг сум. 1993 йил якунларининг умумий натижалари буйича рагбатлантириш максадида – 403,3 минг сум ва шунга ухшаш саккиз хил туловларнинг жумласига жами бир миллион 323,1 минг сум ёки 1994 йилнинг етти ойи мобайнида ишчи ва ходимларга туланган туловлар 3 миллион 324,8 минг сумни ташкил килди.
Узбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 25 июлда чикарган фармонига мувофик ишчиларнинг август ойида оладиган уртача ойлик иш хаки 667 сумни ташкил килди. Сурхондарё вилояти электр тармоклари жамоаси ишчи ва ходимларининг иш хаклари йил сайин усиб борди. Буни биз куйидаги жадвалдан хам куришимиз мумкин.




Download 419,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish