2. Меҳнат хуқуқининг асосий функциялари



Download 47,09 Kb.
bet1/4
Sana08.03.2022
Hajmi47,09 Kb.
#486230
  1   2   3   4
Bog'liq
Меҳнатнинг намоён бўлиш шакллари ва функциялари.


Меҳнатнинг намоён бўлиш шакллари ва функциялари.


РЕЖА:
КИРИШ
1.Меҳнат хуқуқининг тизими

2.Меҳнат хуқуқининг асосий функциялари


3.Ишсизлик тушунчаси ва ишсиз шахсларга бериладиган хуқуқий кафолатлар


ХУЛОСА
АДАБИЁТЛАР

КИРИШ
Меҳнат шартномаси тузилиши воситасида ходим ва иш берувчининг ўзаро муносабатлари индивидуаллаштирилади ҳамда ҳуқуқий тартибга солинади. Фақат меҳнат шартномаси тузилиши йўли билангина фуқаро ходим мақомини олади, меҳнат жамоасига қўшилади, корхона локал меъѐрий ҳужжатлари, ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат қонунлари тўла ҳажмда унга татбиқ этила бошланади.
Меҳнат қонунлари ишга қабул қилишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солар экан, иш тури, жойи ва касб-корини танлаш эркинлиги, меҳнат ҳуқуқларининг амалга оширилишида барча фуқароларнинг ўзаро тенг эканликлари, ижтимоий ҳимоя талаб аҳоли табақаларини давлат қўллаб- қувватлашининг амалга оширилиши каби қоидаларига асосланади.
Меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш, ишчи кучини меҳнат бозорида сотиш
– сотиб олиш, меҳнат ресурсларини иқтисодиѐт тармоқлари бўйлаб тақсимлаш механизми вазифасини меҳнат шартномаси бажаради. Ходимлар ва иш берувчилар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини тўла ҳимоя қилишлик учун меҳнатқонунчилиги меҳнат шартномасига қўйиладиган асосий талабларни, унинг тузилиши, ўзгартирилиши ва бекор қилиниши тартибларини белгилаб беради, меҳнат шартномаси тузиш билан боғлиқ кафолатларни назарда тутади. Меҳнат шартномаси тузиш воситасида ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабат предмети, доираси, шартнома томонларининг бир-бирларига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлари аниқлаб олинади. Меҳнат шартномаси келгусида ходим ва иш берувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларни давом эттириш ва янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.

    1. Меҳнат хуқуқининг тизими

Меҳнат ҳуқуқи бозор иқтисодиѐти шароитида меҳнат бозори фаолиятини, мулкчилик шаклидан, хўжалик юритиш усулидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот, муассасаларда юзага келувчи ижтимоий меҳнат муносабатларини, ѐлланма меҳнатни ташкил этишга оид бўлган муносабатларни давлат, жамият, айрим шахс манфаатлари уйғунлаштирилган ҳолда ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган ҳуқуқ меъѐрлари йиғиндиси ва тизимларидан иборатдир.
Меҳнат ҳуқуқининг фан соҳаси сифатидаги тизимлари ва қонунчилик тармоғи сифатидаги тизимлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро ўхшаш бўлсада, бир-биридан фарқ қилади. Меҳнат ҳуқуқи фанининг бош вазифаси ўргатиш, таълим беришдан иборат бўлса, меҳнат қонунчилиги тармоғининг бош вазифаси – ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилгандир.
Меҳнат ҳуқуқи фан сифатида умумий ва махсус қисмлардан иборат бўлиб, умумий қисмда фаннинг предмети, вазифалари, услублари сингари умумий хусусиятга эга бўлган масалалар, махсус қисмда эса меҳнат муносабатини ўрнатиш, бекор қилиш, иш вақти, дам олиш вақти, иш ҳақи ва
бошқа махсус меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос ҳуқуқий жиҳатлари ўрганилади.
Меҳнат қонунчилиги ҳуқуқнинг бир тармоғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексида акс эттирилган бўлим ва бобларда ифодаланган тизимлардан иборат бўлади.
Меҳнат ҳуқуқи фан соҳасининг тизимлари билан меҳнат қонунчилиги тармоғи тизимлари ўзаро яқин бўлиб, айрим йўналишлар, ҳуқуқ институтларини қамраб олади. Шу билан бирга улар ўртасида муайян фарқлар ҳам мавжуд ва бу фарқлар меҳнат ҳуқуқи фан соҳаси сифатида қонунчилик амалиѐтини ўрганиш, умумлаштириш ва илмий хулоса ҳамда тавсиялар беришга, мутахассис кадрлар тайѐрлашга йўналтирилганлиги билан, меҳнат қонунчилиги эса ҳуқуқий тартибга солиш тармоғи сифатида аниқ ижтимоий- ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилганлиги билан белгиланади.
Шу сабабли меҳнат ҳуқуқи фани ўзига хос бўлим, тушунча ва институтларга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси эълон қилинган санадан, яъни 1992 йил 8 декабрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудида, барча юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан амал қила бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг вақт, ҳудуд ва шахслар орасида амал қилишга оид қоидалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорида белгиланишича: «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси кодекс амалга киритилганидан кейин, яъни 1996 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган меҳнатга оид муносабатларга нисбатан қўлланилади».
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вақт доирасида юридик кучга кирган пайтдан бошлаб, то бекор қилингунича ѐки унинг ўрнига бошқа ана шундай қонун ҳужжати қабул қилингунига қадар амалда бўлади. Қонунлар ва қонун ҳужжатларининг ҳудуд бўйлаб амал қилиши муайян маъмурий-ҳудудий чегаралар билан чегараланган. Умумий қоидага кўра давлат қонунчилик, бошқарув ва маҳаллий давлат ҳокимияти органи қабул қилган ҳуқуқий актлар Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида, тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти юрисдикцияси чегараларида амал қилади. Аммо, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида ѐки уни амалга киритиш тартибларини белгиловчи бошқа ҳуқуқий актда унинг тор ҳудудларда, муайян тармоқда амал қилишлиги кўрсатиб қўйилиши мумкин.
Қонун ва қонун ости меъѐрий ҳужжатларини шахслар ўртасида амал қилиши хусусида ҳам улар республиканинг барча жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан татбиқ этилишини, махсус белгилаб қўйилган ҳолларда фақат жисмоний шахсларга (масалан, ишга жойлашиш ҳуқуқини берувчи нормалар) нисбатан қўлланиши мумкинлигини қайд этиш лозим. Шунингдек, меҳнат ҳуқуқининг айрим нормалари ходимларнинг айрим тоифаларига (масалан, ҳомиладор ва уч ѐшга тўлмаган боласи бўлган аѐллар, ўсмирлар, ногиронлар ва ҳ.к.лар) қаратилиши мумкин. Бундай ҳолда бу нормалар фақат ушбу шахслар ўртасидагина амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни билан норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчаси, уларга қўйиладиган талаблар, уларнинг вақт, ҳудуд ва шахслар ўртасида амал қилиши хусусиятлари, уларга шарҳ берилиши тартиблари белгилаб қўйилган. Ушбу қонунда давлат органлари қабул қиладиган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ваколатли органлар томонидан ҳисобга олиб борилиши, мунтазам нашр этилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан қабул қилинадиган меъѐрий ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда амалга киритишнинг махсус тартиби белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли
«Вазирликлар, Давлат қўмиталари ва идоралар меъѐрий ҳужжатларнинг қонунийлигини таъминлаш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ушбу органлар томонидан қабул қилинган меъѐрий актлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилиши белгиланади. Ана шундай экспертизадан ўтказилмаган ва давлат рўйхатига олинмаган норматив-идоравий ҳужжатлар юридик кучга кирмаслиги ва уларда жисмоний ҳамда юридик шахслар учун мажбуриятлар келиб чиқмаслиги, улар асосида ҳуқуқий жавобгарлик қўллаш мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.
Корхоналарнинг бевосита ўзида қабул қилинадиган ѐки минтақа, тармоқ доирасида ишлаб чиқиладиган локал норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг вақт, ҳудуд ва шахслар ўртасида амал қилиши ҳам давлат органлари норматив ҳужжатлари қўлланилишига ўхшаш бўлсада, аммо улар муайян корхона ҳудудида қўлланишга мўлжалланганлиги, унинг вақт доирасида амал қилиши ушбу корхона иш берувчиси ва ходимлар вакиллик органлари ўзаро келишиб белгилайдиган муддатлар билан чекланиши, ушбу локал норматив-ҳуқуқий актлар ушбу кархонадаги барча ходимларга, корхонанинг иш берувчисига тарқалиши билан улардан фарқ қилади.



    1. Download 47,09 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish