Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet23/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Тарихлар мохияти
51


ТАРИХЛАР МОҲИЯТИ ВА МИЛЛАТЛАРНИНГ БУ ҲАҚДАГИ ИХТИЛОФЛАРИ УСТИДА СУЗ
Бирор ўтиб кетган йилнинг аввалидан ҳисобга олинадиган маълум бир муддатга тарих дейилади. Уша йилда турли аломатлар ва далиллар билан [қандайдир] пайғамбар дунёга келган ёки қудратли, шаъни улуғ бир подшоҳ бош кўтарган, ёки ҳароб қилувчи умумий тўфон, зилзила ва ҳалокатли ер ютиш, ҳалок этувчи вабо ва қаттиқ қаҳатчилик нати-жасида бирор миллат ҳалокатга учраган, ёки давлат ва ҳукмдорлик бир хонадондан бошқасига ўтган, ёки бирор дин иккинчисига алмашган, ёки осмон ҳодисаларидан ва ернинг машҳур аломатларидан бирон му-ҳим нарса юз берган бўлиши керак, булар узоқ асрлар ва кўп замон-ларсиз пайдо бўлмайди. Бундай ҳодисалар орқали маълум вақтлар, тарихлар аниқланади, дунё ва динга оид барча [ишлар]да бунга эҳтиёж сезилади.
Барча мамлакатларга тарқалган халқлардан ҳар бирининг алоҳида тарихи бор, унинг подшоҳлари, пайғамбарлари, давлатлари ёки мен юқорида айтган ҳодисаларнинг биридан ҳисоблайди. Шу тарих ёрдами билан муомала ишларида ҳамда вақтларни билиш хусусида керакли [муддатларни] белгилайди ва бу тарих уларни бошқа халқлардан аж-ратади.
Қадимги тарихларнинг энг аввалгиси ва энг машҳури башарият-нинг бошланишидир.
Қитоб аҳллари бўлмиш яҳудийлар, христианлар, оташпарастлар
ва буларнинг [барча] синфларида башариятнинг бошланиши ва унинг
тарих боши қилиб олиниши хусусида шундай ихтилофлар мавжудки,
тарихлар ҳақида бу каби хилма-хиллик бўлиши мумкин эмас.
14 || Яратилишнинг бошланиши ва ўтмиш асрлар аҳволи орқали били-
надиган ҳар бир нарса уйдирма гаплар ва афсоналар билан қоришган-дир, чунки бу ишлар жуда узоқда қолиб, биз билан улар орасида кўп замон ўтиб кетган; бунга эътибор бермоқчи бўлган киши у [воқеаларни] эсда сақлаб туриш ва аниқлашдан ожиздир.
[Худойи] таоло «Уларга ўзларидан илгаригиларнинг хабари етиб келмадими?»50, «Уларни худодан бошқа ҳеч ким билмайди»51, деган. Демак, уларнинг сўзларини ўз ҳолича қабул этмай, бу сўзларнинг тўғ-рилигини ишончли бир китоб ёки кўпчилик [нинг] фикри асосида бизни ишонтира оладиган бирон хабар исбот этса, шундагина қабул этамиз.
Аввало, биз мана шу [башариятнинг бошланиш] тарихига назар солсак, бу ҳақда, у миллатлар орасида кўпгина ихл-илофларни учра-тамиз. Ихтилофлар шуларки, эронийлар ва оташпарастлар оламнинг умри буржлар ва ойлар сонига мувофиқ ўн икки минг йил, деб даъво қилганлар. Улар шариатининг асосчиси Зардушт52 эса олам пайдо бў-лишидан то ўзи юзага чиққунича чорак кунлар қўшилиб уч минг йил ўтди, деб даъво қилган. Шунда у чорак кунлар жиҳатидан ҳамиша йилларда учратиладиган нуқсонни [топиб], у чораклар қўшилиб, йиллар тўғри бўлгунича, ҳисоблашни ўз устига олган.
Зардуштнинг юзага чиқиши билан Искандар эрасининг53 бошла­ниши орасида икки юз эллик саккиз йил бор. Демак, олам пайдо бўли-шидан то Искандаргача уч минг икки юз эллик саккиз йил ўтган бўла-ди. Лекин буни эронликларда биринчи одам деб ҳисобланган Қаюмарс даврининг бошланишидан ҳисобласак ва ундан кейинги ҳар бир под-шоҳ даврини унга қўшсак — чунки эронликларнинг подшоҳликлари узилмай туташиб келган — бу сонларнинг жами то Искандаргача уч минг уч юз эллик тўрт йил бўлади. Демак, у даврларнинг алоҳида-ало-ҳида ҳисоблангани жамлаб айтилганига мувофиқ келмайди.
Шу билан бирга, Искандардан кейинги давр ҳақида эронликлар ва румликлар бир-бирлари билан келиша олмайдилар. Шундайки, Искан­дар билан Яздижард54 подшоҳлигининг бошланиши орасида тўққиз юз қирқ икки йил ва икки юз эллик етти кун ўтган. Агар бундан Яздижард подшоҳлигининг бошланишигача чўзилган Сосон авлодининг подшоҳлик даврларини камайтирсак, бу, эронликларнинг айтишларича, тахминан тўрт юз ўн беш йилга яқиндир. Беш юз йигирма саккиз йил қолади, бу — Искандар ва Мулук ат-Тавойифнинг55 подшоҳлик даврлари бўла-ди. Агар ашконийлардан56 ҳар бирининг подшоҳлик муддатини эронлик­лар исбот этганига мувофиқ жам қилсак, икки юз саксон йил бўлади. У подшоҳликлар [муддати] хусусида эронликларда ихтилоф бўлса ҳам, мажмуи уч юз йилдан ошмайди57. Бу ихтилофларни келгусида бир қа-дар тузатаман.
Эронликлардан бир гуруҳининг [фикрича] юқорида айтилган уч минг йил Қаюмарс яратилгандан кейин ўтган, ундан олдин [эса] олти минг йил муддат ўтган. Бу муддатда фалак ҳаракат қилмаган, табиат ўзгармаган, унсурлар бир-бирига қўшилмаган, || уларда тузилиш ва бу- 15 зилиш вужудга келмаган, ер обод бўлмаган эди. [Фалак] ҳаракат этти-рилгач, экваторда бўйининг ярми шимол томонда ва ярми жануб томон-да бўлган биринчи одам пайдо бўлган. [Ҳайвон]лар вужудга келиб, би-ри-биридан туғила бошлаган, инсон наел пайдо қилиб кўпая бошлаган. Тузилиш ва бузилиш натижасида унсур бўлаклари бир-бирига қўши-либ, дунё обод бўлган ва олам тартибга тушган.
Христианлар билан яҳудийларнинг бу масалада зўр ихтилофлари бор. Чунки яҳудийлар «Одамдан Искандаргача уч минг тўрт юз қирқ саккиз йил ўтган», деб даъво қилсалар, христианлар беш минг бир юз саксон йил дейдилар. Улар: «Яҳудийлар Исо алайҳиссаломнинг юзага чик,иши тўртинчи мингга, [яъни] яҳудийлар фикрича, олам умрининг миқдори бўлмиш етти минг йилликнинг ўртасига тўғри келсин деб, у беш минг бир юз саксонни камайтирганлар, бу Мусо алайҳиссаломдан кейинги пайғамбарларнинг охирги замонда Исо эрсиз бир қиздан ту-

52 Қадимги халқлардан цолган ёдгорликлар

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish