Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet22/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Қадимги Халқлардан қолган ёдгорликлар
Ойлар ва йиллар моҳияти 49


аҳолиси фикрларининг тақозоси шундай бўлган: улар касрлардан,
яъни чорак [кун] ва бунга тобе [бўлаклардан] юз угириб, уларни бутун-
лай [ҳисобдан чиқариб] ташлаганлар. _
Ибронийлар, яҳудийлар — Бани Исроилнинг39 ҳаммаси, собиилар ва ҳарронийларга40 келганда, улар юқрридаги икки хил сўз ўртасида бошқа бир сўз айтиб, йилни Қуёш ҳаракатидан олганлар; ҳайитлари ва рўзалари ой ҳисобига мувофиқ бўлиши, шу билан бирга ҳайит ва рўза-ларнинг вақтлари эсланиб туриши учун [йил] ойларини Ойнинг ҳарака-тидан олганлар. Улар ҳар ўн тўққиз қамарий йилда етти ой қушган-лар, буни улар даврларининг чиқариб олиниши ва йилларининг каи-фиятлари [боби] да баён этаман.
Христианлар рўза ва баъзи бир ҳайитларини ҳисоблашда уларга цўшиладилар, чунки христианлар ўша кунларнинг ҳисобида яҳудийлар пасхасига таянганлар. Лекин ойларни ҳисоблашда улардан ажралиб, румликлар ва сурияликлар йўлидан борганлар. Араблар ҳам жоҳилия41 даврида шундай қилганлар. Улар, ўзлари ишлатадиган йиллари Сама­рия] билан қуёш йили [шамсия] орасидаги фаркни-—бу синчиклаб__ҳи-собланмаганда ўн кун, йигирма бир бутун ва бешдан бир соат бўла-ди42_ кўриб, қачон шу фарклардан расо бир ой кунлари йиғилса, улар-12 ни йилга қўшадиган бўлганлар. || Лекин улар ўша фарқни ўн кун ва йигирма соат қилиб иш юритганлар. Бу ишни Кинона қабиласининг «қаломис» деб танилган «тўлдирувчилари» [аннасаа] ўз устларига ол-ган эдилар, [«қаломиснинг»] бирлиги «қаламмас» бўлиб, бу «кўп сувли денгиз» демакдир. У кишилар Абу Сумома Жунода ибн Авф ибн Умайя ибн Қала ибн Аббод ибн Қалла ибн Ҳузайфа [авлодидан] дирлар, улар [йилни] «тўлдирувчилар» эдилар. Улардан бу ишни биринчи бажарган киши Ҳузайфа бўлиб, бу Ибн Абд ибн Фуқайм ибн Адий ибн Омир ибн Саълаба ибн Молик ибн Кинонадир; буни бажарганлардан [энг] охир-гиси эса Абу Сумомадир. Уларнинг шоирларидан бири Абу Сумомани шундай тавсиф килади:
Мана, «қаламмас» деб аталган, Фуқайм,
Улар динининг асосчиси,
Уларнинг бошлиғи бўлиб, сўзи тингланар43.
Бошқа бир шоир бундай деган:
[У], Қинона бурунги кишиларининг машҳури, Унинг ўрни улуғ ва шарафли, У шундай давр кечирган.
Яна бир шоир бундай деган:
У, қуёш айланиши ва янги ой ўртасидаги фаркни То тўла бир ой бўлгунча йиғар ва ҳисоблаб жамларди. [Ҳузайфа] бу [тартибни] ислом дини вужудга келгунга қадар қарийб икки юз йил илгари яҳудийлардан олган эди. Лекин [араблар] ҳар йигир­ма тўрт қамарий йилда тўққиз ой қўшар эдилар ва уларнинг ойлари қатъий маълум вақтларга боғлиқ бўлиб, бир тартибда — ўз вақтидан
кейин ҳам, олдин ҳам келмас эди. [Бу] пайғамбар алайҳиссалом вадо ҳажини адо этгунча ва унга: «Насий44 куфрни орттиришдир; кофирлар бу [насий] сабабли адашиб, унинг бир йилини ҳалол ва бир йилини ҳа-ром қиладилар»45 ояти нозил бўлгунча [давом этган]. Шундан кейин [пайғамбар] алайҳиссалом хутба ўқиб: «Албатта замон айланиб, у худо осмон ва ерни яратган кунда [қандай бўлса], шундай бўлиб қолди»,— деди ва «насий»нинг ҳаром этилганлиги ҳақидаги ҳалиги оятни уларга ўқиб берди «Насий» — [йилга] қўшиб тўлдиришдир, шу вақтдан бошлаб араблар уни бекор қилдилар. Уларнинг ойлари ўз вақтидан ўзгариб кетди ва номлари ўз маъноларини англатмай қўйди.
Энди бошқа халқларга келсак, уларнинг ой ва йил ҳақидаги қа-рашлари маълум эмас46 ва деярли шу айтиб ўтилганлардан нарига ўт-майди. Бу тўғрида уларнинг ҳар бири ўз қўшнисининг тушунчасига эргашади.
Ҳиндлар ойларни ҳилол кўринишидан ҳисоблаб, ҳар бир тўққиз юз етмиш олти кунга қамарий бир ой қўшишларини ва тарихларини [ёритқичларнинг] бирон бурж аввалги дақиқасида бир-бирига учрашу-видан бошлашларини эшитдим. || Кўпинча улар шундай учрашишнинг 13 икки эътидол47 нуқтасининг бирида дуч келишини кутадилар. Улар ка-биса йилини «эмоса» деб атайдилар. Эҳтимол булар ҳақиқатдир. Ҳинд-лар астрономияга оид ҳукмларида ёритқичлар орасидан' ойни, унинг манзиллари ва жафрларини48 ишлатишни тўғри топиб, буржларни иш-латмаганлар. Лекин мен бу [нарсадан] аниқ хабардор кишига дуч кел-мадим ва бирон чеккасини ҳам яхши билмаганим [учун бу] нарсадан юз ўгирдим. Худо ёрдам берувчидир.
Абу Муҳаммад ан-Ноиб ал-Омулий49 «Тонг китоби» [асарида] Ёқуб ибн Ториқдан ҳикоя қилишича, ҳиндлар тўрт турли муддат (йил) ишлатадилар. Биринчиси, Қуёшнинг буржлар фалакининг [бирор] нуқ-тасидан кетиб, яна худди ўша нуқтага қайтиши. Бу қуёш йилидир. Ик-кинчиси, қуёшнинг уч юз олтмиш марта чиқиб кўтарилиши. Бу «ўрта йил» деб аталади, чунки бу қамарий йилдан кўпроқ, шамсий йилдан камроқ бўлади. Учинчиси, ойнинг икки Шаратандан — бу иккиси Ҳа-мал [буржининг] бош юлдузидир — кетиб, ўн икки марта айлангач, яна уларга қайтишидир. Ҳиндлар буни қамарий йил дейдилар. Бу — тахми-нан уч юз йигирма етти кун, етти бутун ва учдан икки соатга яқин бў-лади. Тўртинчиси, ойнинг ўн икки марта янгиланиши бўлиб, ишлатила-диган қамарий йил шудир.
4—124


Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish