Ойлар ва йиллар моҳияти
47
КЕЧА-КУНДУЗЛАРДАН ТАРКИБ ТОПУВЧИ ОЙЛАР ВА ЙИЛЛАР
МОҲИЯТИ
Энди айтаманки: Қуёшнинг буржлар фалакидаги харакати-ул-куллга қарши ҳаракат қилиб, қайси нуқта бўлса ҳам унинг ҳаракати-нинг бошланган жойи деб фараз этилган нуқтага қайтиб келгунича ўтган [муддатга] йил дейилади. Иил тўрт фасл — баҳор, ёз, куз, қишни ва уларнинг тўрт хил табиатларини ўз ичига олиб, қаердан бошланган бўлса, шу ерда тамом бўлади.
Бу айланиш Батлимус28 фикрича, [тез ё сует змас], бир-бирига тенг-дир, чунки у, Қуёш авжида [ҳеч қандай] ҳаракат топмаган. Аммо Бат-лимусдан бошқа Синдҳиндга29 эргашувчилар ва шу даврдаги баъзи [астрономлар] фикрича, Қуёшнинг айланиши бир-бирига тенг эмас, чунки уларнинг кузатишида Қуёш авжи учун ҳаракат топилган. [Қуёш] айланишининг тенг ёки нотенг бўлишидан қатъий назар, йиллар тўрт фасл ва уларнинг табиатларини тамом ўраб оладилар.
йилнинг ,бутун ва касрли кунлари қанча эканига келганда, бу ҳақдаги кузатишларнинг натижалари турлича бўлиб, бир-бирига му-вофиқ эмас. Баъзи кузатишларда кўпроқ, баъзиларида камроқ чиққан, эммо кузатишлардаги тафовутлар озгина вақтда сезилмайди. Агар [вақт] узоқ муддатга чўзилса ва тафовут кўпайиб, йиғилиб қолса, бу пайтда қўпол хато содир бўлади. Ана шундай хато [содир бўлмаслиги Ю учун] донишмандлар қайта-қайта кузатишни || ва халал етиш имкония-тидан сақланишни тавсия қилганлар.
йилнинг [неча кунлигини] аниқлашдаги кузатишларнинг хилма-хил чиқиши кузатиш ва ҳақиқатни топишни билмасликдан эмас, балки кат-та доира бўлакларини кичик доира бўлаклари30 орқали забт этиб бўл-маслиги, яъни кузатиш қуроллари кичик бўлиб, кузатиладиган жисм-ларнинг жуда катталйги сабаблидир. Бу масала менинг «Кузатишлардаги ихтилофлар ҳақида далиллар китоби»31 номли асаримда тўла баён этилган.
Шу муддатда, яъни Қуёшнинг буржлар фалакида бир айланиш муддатида Ой ўн икки ярим мартадан камроқ айланиб, ўн икки марта ҳилол пайдо бўлади. Ойнинг буржлар фалакида ана шу ўн икки марта айланишини қамарий йил деб қабул қилганлар ва ундан ўн бир кун-га яқин каср [кунларини] чиқариб ташлаганлар. Шу сабабдан буржлар
фалаки ҳам баробар ўн иккига тақсим этилган, буни «Яширин шуъла ва нурларни ошкор этиш» номли китобимда баён этганман. Бу китобим билан олий тахтда ўтирган кишига32 хизмат қилган эдим, худо уни яна ҳам олий, мартабали этсин.
Шундай қилиб, одамлар икки хил йил — қуёш йили ва ой йилини ■ишлатадиган бўлганлар. Бу иккисидан бошқа ёритқичларни йил ҳисо-бида ишлатмаганлар. Бунга сабаб [биринчидан], уларнинг ҳаракатлари яширин, кўз билан кўриб бўлмайди, фақат кузатиш [қуроли] ва текши-риш орқали кўрилади. [Иккинчидан], бу икки ёритқич ҳаракатлари-нинг замонлар, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонлар аҳволига, булардан бошқа унсурлар бўлакларининг ўзгариб, бири иккинчисига айланишига таъ-сири бор, чунки бу иккиси катта, нурда, кўринишда бошқа ёритқич-лардан ажралиб туради ва иккови бир-бирига ўхшайди. Сўнгра бу икки хил йилдан бошқа [ҳамма] йиллар чиқариб олинган.
Совуннинг33 ўз зижида айтишича, истамбулликлар, искандариялик-лар ва бошқа [халқлар] — румлик, сурияликлар, калдонийлар, ҳозирги мисрликлар ҳамда йил тўғрисида Муътазид Биллоҳ34 фикрига амал қилувчилар — қуёш йилини тутганлар. Бу йил уч юз олтмиш беш бутун ва чорак кунга яқин бўлади. Булар йилларини уч юз олтмиш беш кун қилиб, чораклар ҳар тўрт йилда бутун бир кун бўлгач, уни [йилига] қўшганлар. Чораклар шу йилга қўшилгани учун ўша йилни «қўшимча-ли» йил деб атаганлар. Қадимги қибтийлар35 ҳам шунга мувофиқ иш юргизганлар, лекин улар то йиғилиб тўла бир йил ҳосил бўлгунича, чоракларга тегмаганлар. Бу бир минг тўрт юз олтмиш йилда [бир марта] бўлади, кейин уни бир йил деб саноққа қўшардилар. Исканда-риялик Совуннинг айтишича, шу вақт улар йилининг аввали исканда-рияликлар ва истамбулликлар [йилининг] аввалига тўғри келарди.
Эронликларга келганда, улар ҳам ҳукмдорлик қилган вақтларида шу йўлга мувофиқ иш юритганлар, лекин улар [йилни ҳисоблашда] бошқачароқ йўл тутганлар. Улар ўз йилини ||уч юз олтмиш беш кун 11 қидиб, шунга тобе бўладиган каср [кунларни] ҳисобламаганлар, ниҳоят, чорак кунлардан бир юз йигирма йилда расо бир ой кунлари ва чорак кунга эргашиб келадиган бешдан бир соатлардан бир кун йиғилган. Кейин ўша тўла бир ойни ҳар бир юз ўн олти йилда йилга қўшганлар. Бундай қилганликларининг сабабини кейин баён этаман.
Хоразм ва Суғднинг қадимги халқлари эронликлар динини қабул этиб, уларга бўйсунган ва эронликлар ҳукмронлик [қилган] вақтида уларга мансуб бўлган кишилар ҳам бу ҳақда улар йўлидан юрганлар. Эшитишимча, эронликлардан пешдодийя36 подшоҳлари — бу кишилар бутун дунёга подшоҳ бўлганлар — йилни уч юз олтмиш кун ва йилнинг ҳар бир ойини ортиқ-камсиз ўттиз кун қилиб, ҳар олти йилда йилга бир ой қўшганлар ва ўша йилни «кабиса»37 деб атаганлар; ҳар бир юз йигирма йилда [йилга] икки ой қўшганлар: бу икки ойнинг бири [каср қоладиган] беш кун сабабли, иккинчиси чорак кун сабабли [қў-шилган]. Улар кабиса йилини улуғлаб, «баракали» йил деб атар ва бу йилда ибодат ҳамда яхши ишлар билан машғул бўлар эканлар.
Аммо «ал-Мижастий»38 китобида, унинг [муаллифи] ҳисобларида асос тутилган йиллар ҳақида айтилганига қараганда, қадимги қибтий-лар, ислом [дини ҳукмронлиги] даврида эронликлар, Хоразм ва Суғд
48
Do'stlaringiz bilan baham: |