Ҳанафий мазҳаббошимиз ҳАҚида



Download 15,51 Kb.
Sana07.07.2022
Hajmi15,51 Kb.
#753668
Bog'liq
МАҚОЛА


МАҚОЛА
ҲАНАФИЙ МАЗҲАББОШИМИЗ ҲАҚИДА
Абу Ҳанифа. Нуъмон ибн Собит ибн Зуто. Буюк имом ва улуғ имомларнинг устози бўлганлари учун Имом Аъзам деб ҳам аталади. Ҳижрий 80 (милодий 699) йилда Куфа шаҳрида туғилган. Устозлари Ҳаммод ибн Сулаймондан фиқҳ илмини ўрганган. Бу зотнинг ёшлик чоғларида Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Абу Авфо Ансорий, Абу Туфайл Омир ибн Восила ва Саҳл ибн Саъд Соъидий каби бир қанча саҳобалар ҳаёт бўлганлар. «Муснад» (бу китобда Имоми Аъзам ривоят қилган ҳадислар шогирдлари томонидан жамланган), «Махориж», «Фиқҳул акбар» каби асарлари бор. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг фазллари ҳақида уламолар кўплаб мақтовли гапларни айтганлар: Имом Молик: «Имом Абу Ҳанифа агар ёғоч устунни олтин деб айтса албатта шунга далил келтира оладиган даражадаги киши эди», деган. Имом Шофеъий: «Барча инсонлар фиқҳда Абу Ҳанифага боқимандадирлар», деган.
Ривоят қилинишича, Муҳаммад ибн Алий ибн Ҳусайн раҳматуллоҳи алайҳга Абу Ҳанифа қиёс билан ҳукм собит қилади, деган хабар етибди. Шунда у зот Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни учратганида ўрталарида қуйидагича суҳбат бўлгани ривоят қилинган:
Муҳаммад ибн Ҳусайн: «Бобом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ўз қиёсингиз билан ўзгартираяпсиз деб эшитдим?»
Имом Абу Ҳанифа: «Қулай ҳолатда ўтириб олсангиз, бобонгиз ҳаётлик вақтида саҳобалар ҳурмат кўрсатганлари каби мен ҳам сизга шундай ҳурмат кўрсатай». Абу Жаъфар ўтиргач, Абу Ҳанифа унинг олдида чўкка тушган ҳолда ўтирди ва: «Сиздан уч нарсани сўрайман, жавоб берсангиз», деди ва розилик олиб: Эркак киши заифми ёки аёл, деб сўради.
– Аёл заиф.
– Эркакнинг оладиган мероси қанчаю аёлники қанча?
Эркакка икки улуш, аёлга бир улуш.
– Бу Расулуллоҳнинг гаплари! Агар суннатни қиёс билан ўзгартирганимда эркакка бир улуш, заиф бўлгани учун аёлга икки улуш тегиши керак деган бўлар эдим.
– Намоз афзалми ёки рўза?
– Намоз афзал.
– Бу бобонгизнинг гаплари! Агар қиёсни устун қўйганимда аёл киши ҳайздан пок бўлгач рўзанинг қазосини эмас, балки ундан афзал бўлган намознинг қазосини адо этиши керак деган бўлар эдим.
– Бавл оғирроқ нажосатми ёки маний?
– Бавл оғир нажосат.
– Агар қиёсни устун қўйганимда маний чиққанда эмас, балки нажаслиги оғирроқ бўлган бавл чиққанда ғусл қилиш керак деган бўлар эдим. Қиёсни суннатдан устун қуйишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман, – деганида Абу Жаъфар ўрнидан туриб, Имом Абу Ҳанифани бағрига босиб эҳтиром кўрсатган экан.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 150 (милодий 767) йилда Бағдодда вафот этган.

Узун тумани “Домла Айниддин”


Жоме масжиди имом хатиби: Н.Хасанов
Download 15,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish