Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet39/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Қўш рамали элак (3.9-расм) иккита элакли рамалардан иборат бўлиб элак тешикларини ўлчами 4-5-6-7-8мм ва у 1/15 горизонтал қияликда ўрнатилган. Умумий элаш юзаси 7,12м2 га тенг. Чақиш машинасидан келаётган чақилма тақсимловчи шибер орқали бир вақтнинг ўзида иккала элакли рамаларга берилади.
Элакли рама, айланиш частотаси 1300 айл/мин бўлган эксцентрик вал орқали илгариланма-қайтма ҳаракатланади. Ҳар бир элакда иккитадан фракция ҳосил бўлиб: тушувчи фракция – шулха, бутун чигит ва мағиз қолдиғи; ўтувчи фракция шулха билан мағизни ташкил қилади.
Қўш рамали элак чақиш машинаси тагига ўрнатилади ва унумдорлиги уруғ бўйича 120 т/кун га тенг.
Биттер сепаратор.(3.10-расм). Бу ускунанинг асосий ишчи органи бўлиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланувчи иккита сеткали барабан ҳисобланади.

3.9 – расм. Қўш рамали элак

Уларнинг умумий юзаси 5,7м2 ва сетка тешикларини ўлчами 7-6-5-4мм га тенг. Тарновга ўрнатилган тақсимлагич орқали чақилма барабанларга бир меъёрда бериб турилади. 2 айл/мин тезликда ҳаракатланувчи барабан ичига била(3)ли вал (айланиш частотаси 200 айл/мин) ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида чақилмадаги мағиз ва шулха бир биридан ажратилади.Ажралган мағиз ва майда шулха бўлаклари барабан тешикларидан ўтиб элак(1)ни устига тушади. Ҳозирги кунда элак тагликка алмаштирилган.


Ажратилган мағиз янчишга юборилади. Барабан ичида қолган фракция қайта чақишга ёки шулха шнегига узатилади.

3.10 – расм. Биттер сепаратор

Ингичка толали пахта чигитини қайта ишлаганда чақилмани ажратишда пурифайердан фойдаланилади (3.11-расм). У иккита тебранма элакли рамалар (2) ва (3) ва вентилятордан (1) иборат. Чақилма юқоридаги элакли рамага берилади ва ўтган қисми (мағиз ва шулханинг майда бўлаклари) пастда жойлашган элакга тушади, элакдан тушган қисми яъни бутун чигит, йирик мағиз ва шулха вентилятор таъсирига дуч келади. Вентилятор шундай ростланганки, ҳаво оқими фақат шулхани сўриб олиб, биттер-сепаратор устида жойлашган циклон-коллекторга узатади, сўнгра шулха қўшимча механик ишлов бериш учун биттер-сепараторга берилади. Ҳаво оқими илиб олмаган ва юқоридаги элакдан тушган чигитлар қайта чақишга юборилади.



3.11-расм. Пурифайер

Пастки элакга тушган мағиз ва шулха ўтувчи, тушувчи фракцияларга ажратилади. Мағиз – ўтувчи, тушувчи шулха бўлади ва вентилятор билан ҳосил қилинган ҳаво оқими ёрдамида пастки қисмидаги элакдан шулха тортиб олинади. Қолган шулха мағиз билан аралашган ҳолда қолади.


Мағизда шулха миқдори 10-12%дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Пурифайер элак тешиклари ўлчамлари худди қўш рамали тебранма элакникидай. Умумий элаш юзаси 11,8 м2 га тенг. Иш унумдорлиги – 70-80 т/кунни ташкил қилади.
Стандарт чигит чақилмасини қўш рамали элак ёки пурифайер ва биттер-сепараторда қайта ишлаганда мағизда шулха миқдори I-III нав учун 10%гача, IV нав – 15%гача бўлади. Бунда чиқиб кетаётган шулханинг мойлилиги ботаник мойлигидан 1% ортиқ бўлиши, ҳамда шулхада мағизнинг миқдори 0,6-0,8%дан кўп бўлмаслиги таъминланади.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish