Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet38/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Соя чақилмасини сепарациялаш. ВНИИЖ тавсиясига биноан фақатгина юқори сифатли соя мойи олишгина эмас, балки юқори сифатли оқсил маҳсулотлари яъни озуқа ва озиқ-овқат шроти олиш мақсадида соя чақилмасини 3СМ-10, 3СМ-20 сепараторларида ёки М1С-50 ва М2С-50 семеновейкаларда ажратиш керак.
Сепараторлардаги юқориги элак тешиклари чўзинчоқ бўлиб, ўлчами 4х20 мм ёки думалоқ диаметри 14-15 мм бўлади. Элакдан чақилмаган уруғлар тушади ва қайта чақишга юборилади. Элакдан тушаётган фракциядан қобиқ аспирация ёрдамида ажратилади ва камеранинг конус қисмида йиғилади. Турларга ажратувчи элак ячейкаси диаметри 7 мм, ва оралиқ элак тешиклари ўлчами – 2 мм га тенг.
Қобиқдан тўлиқ тозалаш (95%) учун оралиқ элакдан тушган фракция элак ўлчамлари фарқ қиладиган иккинчи сепараторга берилади. Иккинчи сепарациялашда чақилган соя уруғидан қобиқ қўшимча ажратилади.
Соя чақилмасини семеновейкада ажратишда қуйидаги ўлчамдаги яъни юқоридаги ҳар икки қисмида ҳам ячейкалар ўлчами 4х20 мм ёки диаметри 7-6 мм, ўртадаги тешиклар диаметри 4-5 мм, пастдаги 1,5-2-3 мм бўлган элаклар ўрнатилади. Чақилиш даражасига ва бўлакчалар ўлчамига қараб элак ячейкалари диаметрини ўзгартириш мумкин. Пастки элакдан ўтган қисми яъни талқон, муртак, майда шулха йиғилади, кейин улар алоҳида қайта ишланади ва бу фракциядан озуқа шроти олинади. Сепаратор ва семеновейкадан ажратиб олинган қобиқ назоратга юборилади. Муртак ва VII талқон, шамолсиз бўлимдан олинган талқон ҳам озуқа шроти ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
Каноп уруғи чақилмасини ажратиш учун ҳам семеновейка қўлланилади. Рассевда ячейка диаметрлари 1-нчи ярусда – 4-5 мм, 2-нчи – 3,3-5 мм, 3-нчи – 2-2 мм бўлган элаклар ўрнатилади. Мағизнинг пўчоққа кўп миқдорда чиқиб кетишининг олдини олиш учунV-VI бўлимларда шамол берувчи клапанлар ўчирилади ва бу каналлардаги жалюзлар шитлар билан алмаштирилади.
Семеновейканинг қолган ишлаш шароитлари кунгабоқар уруғини қайта ишлашдаги билан бир хил бўлади.
Пахта чигити чақилмасини сепарациялаш. Чақилма таркибида озгина бутун уруғлар, йирик ва майда қобиқ ёки шулха, бутун ва оқшоқ мағиз, ҳамда ниҳоятда майдаланиб кетган мағиз-мойли чанг бор.
Шартли равишда мойли чанг деб, 1 мм элакдан ўтган мағизнинг майда фракцияси тушинилади. Демак, чақилган маҳсулот бир неча турдаги кампонентлардан иборат бўлганлиги сабабли, энди асосий мақсад маҳсулотдан тўлиқ равишда мағизни ажратиб олишдир.
Пахта чигитини чақилмаси элакли машиналар ёрдамида мағиз ва қобиққа ажратилади. Бунда тебранувчи элакли машина ва биттер сепаратор ўрта толали пахта чигити учун қулайдир. Ингичка толали пахта чигити учун эса, мағиздан қобиқни ажратиш учун қисман аэродинамик шароитда ишловчи машина-пурифайер ишлатилади.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish