Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet36/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

5-§. Чақилмани сепарациялаш

Чақилган маҳсулот (чақилма) таркибида бутун ва оқшоқ мағиз, йирик ва майда қобиқ ёки шулха (пўчоқ), бутун ва қисман чақилган уруғ (бутун уруғ ва ярим чақилма), ҳамда ниҳоят майдаланиб кетган мағиз – мойли чанг (соя учун мойли ун-мучка) бор.


Чақилмани сепарациялашдаш мақсад мойни имкони борича кам йўқотиб, мағиз ва уруғ қобиқларини мағиздан ажратиб олишдир. Чақилма таркибий қисмидаги компонентлар хусусиятларига ва хоссаларига боғлиқ равишда сепарациялаш режими ва ускуналари танланади. Уруғларнинг чизиқли ўлчамлари ва аэродинамик хусусиятлари; чизиқли ўлчамлари ва электрофизик хоссалари; зичлиги, ишқаланиш коэффициенти ва аэродинамик хоссалари фарқларига асосланган усуллар кенг қўлланилади.
Чақилмани сепарациялашни чизиқли ўлчамларга асосланган усул фақат пахта чигитини қайта ишлашда қўлланилади.
Кунгабоқар, соя, каноп чақилмаларини чизиқли ўлчамлари ва аэродинамик хоссалари асосида сепараторларда ажратишда элак юзалари системаси асосий ёки ёрдамчи ишчи орган ҳисобланиши мумкин. Чақилмани элак юзасида фракциялаш, чақилмани аэродинамик хоссалари бўйича сепарациялашни енгиллаштиради. Аэродинамик хоссаларига қараб ажратиш эса пўчоқни ажратиб олишда асосий жараён ҳисобланади.
Мойли уруғлар аэродинамик хусусиятлари уларни морфологик қисмлари, чақилма компонентларига боғлиқ ҳолда кенг диапазонда ўзгариши мумкин ва уруғ тури, нави, ўсиш шароити, бўлакчалари шакли, ўлчами, намлиги, зичлиги, юзасининг ҳолатига боғлиқ бўлади.
Ҳаво оқимида чақилмани қўшимча фракциялаш олиб бормасдан, компонентларни аниқ ажратиб бўлмайди. Чунки чақилмадан қобиқни тўлиқ ажратиб олиш учун зарур бўлган ҳавони критик тезлигида қобиқ билан бирга мойли чанг ва мағиз бўлакчалари ўтиб кетади. Чақилмани дастлаб, ўлчамлари бўйича фракцияларга ажратиб олиш ҳаво оқимида компонентларга аниқ ажратишни таъминлайди.
Баъзи мойли уруғлар чақилмасини, масалан канакунжут қобиғини ҳаво оқимида ажратишда, уни дастлаб ўлчамлари бўйича фракциялаш тавсия этилмайди. Чунки бу уруғлар мағизининг ёғлилиги катта бўлиб, уларни деформацияланиши учун катта куч керак бўлмайди ва чақилмани ўлчамлари бўйича фракциялаш жараёнида уруғ қобиғи тезда мойланиб қолади.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish