3-§. Уруғларни чақиш
Кунгабоқар ва шу каби қобиғи мўрт ва ёрилувчан уруғларни чақишда МНР русумли даррали ва А1-МРЦ русумли марказдан қочма чақиш машиналари кенг қўлланилади. Юқорида қайд этилган ускуналарнинг биринчи русумида уруғни кўп марта, иккинчисида эса бир марта уриш ёрдамида уруғлар чақилади.
Ингичка толали пахта чигитини чақишда пичоқли, ўртача толали пахта чигитини чақишда эса дискли чақиш машинасидан фойдаланилади.
Кунгабоқар уруғини МНР русумли даррали чақиш машинасида чақиш (3.1.-расм). Тўлдириш чўмичи (1), таъминловчи вал(2)дан ташкил топган қабул қилувчи мосламадан уруғ, диаметри 800 мм, узунлиги 972 мм бўлган айланувчи барабанга ўрнатилган (3) дарраларнинг бирига келиб урилади. Уруғ таъсир қилувчи куч миқдорига қараб, чақилади ёки чақилмаган ҳолатда декага урилиб пастга тушади. Барабанга 16та дарралар ўрнатилган бўлиб, 560-630 айл/мин тезликда айланади. Дарралар пўлатдан ясалган дека, чўян ёки пўлатдан ясалган колосниклардан йиғилади.
Колосниклардаги бўртиқлар ва тарамлар радиуси 25 мм га тенг бўлади.
Дека ва барабан орасидаги масофани уруғ намлиги ва ўлчамларига боғлиқ ҳолда 8 мм дан 30 мм гача (7) ростловчи ускуна ҳамда йўналтирувчи мослама (5) ёрдамида ўзгартириш мумкин.
Уруғ декага қайта урилганда қисман чақилади, сўнг яна даррага урилади, қайтиб декага ва уруғни чақиш жараёни дарра ва дека оралиғидаги бутун масофани босиб ўтгунча давом этади. Бунда уруғ дарраларга ва деканинг тарам-тарам юзасига фақатгина бутун уруғлар эмас балки мағиз ҳам урилади, натижада чақилмада оқшоқ ва мойли чанг ҳосил бўлади.
Даррали чақиш машинасида уруғларни бир хил чақилмаслилига сабаб, биринчидан даррадан декага ва декадан даррага уруғлар ҳаракатининг тартибсизлигидадир. Учиш жараёнида баъзи уруғлар бир-бири билан тўқнашиши натижасида кинетик энергияси камаяди ва чақиш учун энергия етишмайди. Иккинчидан уруғга таъсир қилувчи куч уруғ дарранинг қайси жойига урилганлигига боғлиқ бўлади. Уруғ дарранинг ташқи қиррасига урилганда таъсир қилувчи куч энг катта бўлади. Учинчидан дека юзасининг тўлқинсимонлиги уруғлар унинг юзасига бир хил урилмаслигига сабаб бўлади.
Бунинг натижасида чақилмаган (бутун) уруғлар ва ярим чақилма миқдори 25%, оқшоқ 15%, мойли чанг 15%ни ташкил этади.
Чақилманинг сифатини ошириш учун қайта ишланаётган уруғ кўрсаткичларига қараб, дека ва барабан орасидаги масофа ўзгартириб турилади: катта ва қуруқ уруғлар учун масофа катта, майда ва нам уруғлар учун кичик бўлади.
Ускунани унумдорлиги мағиздаги қобиқ миқдорига боғлиқ бўлиб, агар қобиқ миқдори 3%гача бўлса – 50 т/кун; қобиқ миқдори 8%гача бўлса – 60 т/кун га тенг бўлади.
Кунгабоқар уруғини А1-МРЦ русумли ускунада чақиш (3.2.-расм). Ускунанинг асосий ишчи органи (8) валга маҳкамланган (7) ротор ҳисобланади. Вал (9) электродвигатель ёрдамида айлантирилади. Ротор диаметри 700 мм бўлган иккита дискдан иборат бўлиб, унинг юзасида радиал куракча (тўсиқ)лар бор. Дисклар ўзаро болтлар ёрдамида маҳкамланади ва баландлиги 32 мм бўлган 16та ишчи каналлар ҳосил қилади. Роторнинг каналларини уруғ билан таъминлаш учун юқоридаги дискнинг марказий қисмидаги тешик (6) таъминлагич билан уланган. Таъминлагич ускуна корпуси(1)нинг қопқоғи(2)га жойлаштирилган.
Ускуна корпусининг пастки қисмида иккита патрубка бўлиб, улар орқали вентилятор ёрдамида электродвигателни совутиш учун ҳаво циркуляцияси таъминланади.
Уруғларни чақиш қуйидагича олиб борилади. Уруғ таъминлагичдан ўтиб, айланувчи роторга келиб тушади ва марказдан қочма куч таъсирида каналларга тақсимланади. Корнолисов тезланиши таъсирида уруғлар тўсиқларга сиқилиб ўз узунлиги бўйича ҳаракат йўналишини давом эттиради. Уруғ канал узунлиги бўйича ҳаракатланиб, ротор атрофида обечайка кўринишида жойлашган (4) декага зарб билан урилиб чақилади. Декага горизонтал йўналишда икки қатор шахмат тартибда 48та ишчи элемент-пластинка пайванд қилинган.
Зарб кучи, уруғ намлиги ва ўлчамларига қараб, роторнинг айланиш сонини 1200-1500 айл/мин оралиғида ўзгартириш билан ростланади.
Ҳосил бўлган чақилма (2) патрубка орқали чиқарилади. Таркибида мойли чанг бўлган ҳаво (3) жалюзи орқали тозалаш учун циклонга берилади.
Марказдан қочма чақиш машинаси бир марта зарба бериш принципида ишлайди, шу билан бирга бу зарба кучсиз бўлиб, уруғнинг узун ўқи бўйлаб берилади. Бу чақилишнинг яхши самарадорлигини таъминлайди.
Чақилма қуйидаги таркибга эга:
бутун ва ярим чақилган уруғлар миқдори – 25%дан кўп эмас, оқшоқ – 15%, ёғли чанг – 10%. Уруғ чақгични унумдорлиги – 200 т/кун.
Пахта чигити МШВ русумли дискли чақиш машинасида чақилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |