Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


Канакунжутни қайта ишлаганда қобиқни ажратиш



Download 6,7 Mb.
bet41/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Канакунжутни қайта ишлаганда қобиқни ажратиш. Канакунжут уруғи ўзига хос хусусиятга эга бўлгани учун (мағизи серёғ қобиғи мўрт) чақиш, чақилмани сепарациялаш комбинацияланган шелль – машинада олиб борилади (3.13-расм). Битта машинада иккита операцияни олиб бориш натижасида серёғ мағиз билан қобиқнинг тўқнашиш вақти қисқа бўлгани учун ишлаб чиқаришда мой йўқотиш кам бўлади.

3.13-расм. Канакунжут чақилмасини ажратиш учун шелль-машина

Уруғ (7) бункердан (6) таъминловчи вал орқали (5) валлар орасига берилади ва чақилади. Валлар орасидаги масофа мағиз бутунлигини сақлайдиган ҳолда ростланади. Ҳосил бўлган чақилма тешик диаметри 3 мм бўлган (9) тебранма элакга берилади. Элакдан ўтган майда қобиқлар (10) желобда йиғилади. Мағиз ва йирик қобиқлар элакдан тушиб (4) аспирацион камерага ўтади. Қобиқ ва майда мағизни вентилятор ёрдамида ҳосил қилинган ҳаво оқими илиб олиб (12) чўктириш камерага олиб келади. Чўктириш камерадаги (2) тўсиқ билан ҳаво оқими тезлигининг камайиши ва ҳажм кенгайиши ҳисобига конус қисмига йиғилади ва (11) клапан орқали транспортёрга берилади. Шу транспортёрга тебранма элакдан ўтган қобиқ ҳам берилади.


Элакдан тушган мағиз қайта ишлашга жўнатилади. Чўктириш камерасида (3) қайтаргич бор. Валлар орасидаги масофа (8) маховик билан ростланади. Шелль машинадан чиққан мағиздаги пўчоқ миқдори 13-15%, қобиқ билан чиқиб кетган мағиз миқдори – 0,3-0,4%, қобиқни мойлилиги 1,7-2,0%ни ташкил қилади. Шелль машинанинг иш унумдорлиги канакунжут уруғи бўйича 48 т/кун га тенг.


6-§. Уруғларни чақиш ва чақилмани сепарациялашнинг
технологик схемалари


Кунгабоқар уруғини қайта ишлашда тайёрлов операцияларининг технологик схемаси (3.14-расм). Кунгабоқар уруғини қайта ишлашда асосий операциялар (уруғни чақиш ва мағизни пўчоқдан ажратиш)дан ташқари мойнинг сифатини яхшилайдиган ва уни ишлаб чиқаришда йўқотилишини камайтирадиган операциялар технологик схемага қўшилади. Шу мақсадда қуйидаги назорат операциялари олиб борилади; мағиздаги пўчоқ миқдорини 3%гача камайтириш, пўчоқ мойлилигини 2,5-2,8%гача пасайтириш, ярим чақилмани қайта чақишга юборишдан аввал ундан мағиз ва пўчоқни ажратиб олиш, перевейни фракцияларга ажратиш.

3.14-расм. Кунгабоқар уруғини қайта ишлашда тайёрлов жараёнларининг технологик схемаси

Пўчоқни назорат қилиш учун семеновейка рассевларидан ва аспирацион колонкадан, ярим чақилмани назорати учун сепараторлардан, перевейни назорат қилиш учун семеновейкадан фойдаланиш тавсия этилади.


Ярим чақилмани назорат қилишда сепараторларни иш унумдорлиги, кунгабоқар уруғини тозалашдаги қувватига тенг бўлади. Аспирацион колонканинг пўчоқ бўйича иш унумдорлиги 60 т/кун М2С-50 семеновейканинг перевейни назорат қилишда уруғ бўйича иш унумдорлиги 200 т/кун га тенг бўлади. Пўчоқдорлиги 7-8%гача бўлган мағизни, қайта ишлашга регламент бўйича рухсат этилган бўлса, назорат қилинмайди.
Кунгабоқар уруғи (7) шнек орқали (8) марказдан қочма чақиш машинасига берилади. Ҳосил бўлган чақилма фракцияларга ажратиш учун 18 ишчи семеновейкага берилади. Ҳар бир чақиш машинаси иккита семеновейка билан жипслаштирилган. Бу ерда материални ўз-ўзидан оқиб тушишидан фойдаланиш пўчоқни мойланиш даражасини камайтиради ва ускунани созлашни осонлаштиради.
Ишчи семеновейкани биринчи бўлимидан яримчақилма чиқади ва (20) шнекда йиғилиб (2) нория орқали назорат учун (1) сепараторларга узатилади. Бу ерда ярим чақилмадан ифлосликлар, мағиз ва пўчоқ ажратилади. Пўчоқ ва мағиз ҳар бири (21) ва (15) ўз шнекларига тушади. Яримчақилма (5) нория ёрдамида қайта чақиш учун (6) уруғ чақгичга, чақилма эса (19) семеновейкага берилади. Сепараторлардан чиққан ифлосланган ҳаво тозалаш учун (4) циклонларга жўнатилади. Йиғилган ифлосликлар (ишлаб чиқариш чиқиндилари) (3) бункер орқали корхонадан чиқариб юборилади.
Ишчи семеновейкалардан чиққан пўчоқ (21) шнекда йиғилади, кейин (11) нория орқали назорат учун (13) рассев ва (14) аспирацион колоннага узатилади. Бу ерда ажратилган мағиз (15) шнекга, пўчоқ корхонадан чиқариб юборилади.
Барча семеновейкалардан перевей (22) шнекда йиғилади ва (9) нория орқали назорат учун (17) семеновейкага берилади. Назорат семеновейкасининг олдиндаги иккита бўлимидан материал (20) яримчақилма шнекига тушади. Мағиз қолган бўлимларидан чиқиб (23) шнекга, пўчоқ ва перевей қўшилиб (21), (22) шнекларда йиғилади.
Мағизда пўчоқ миқдори 3%гача бўлган материал олишда ишчи семеновейканинг II-V бўлимларидан чиққан материал назорат қилинади.
Бунинг учун мағиз (23) шнекка берилади ва (10) нория орқали (16) назорат семеновейкасига узатилади. Мағизда пўчоқ миқдори 7-8%гача бўлса, мағизни назорат қилиш операциялари олиб борилмайди.
Семеновейканинг қолган бўлимларидан чиққан мағиз, олд рассевдан ўтган, шамолга учрамаган фракциялар уруғни қайта ишлашини барча схемаларида (15) шнекка берилади, сўнгра майдалашга жўнатилади.
Семеновейкадаги мағизни назорат қилинганда, биринчи бўлимдаги яримчақилма, худди шу бўлимдаги перевей билан бирга (20) яримчақилма шнегига берилади. Қолган бўлимлардан чиққан мағиз (15) шнекка тушади. Пўчоқ эса умумий пўчоқ оқими билан (21) шнекда қўшилиб кетади.
Ишчи, назорат семеновейкалари, аспирацион колонна, уруғ чақгичлардан сўриб олинган ҳаво (12) циклонларда тозаланади. Циклонда йиғилган мойли чанг кунжара шнегига берилади.
Таркибида маълум миқдорда майда пўчоқ бўлган мойли чангни янчилма шнегига берилмасдан кунжара шнегига берилиши материалда пўчоқ миқдори кам бўлишига олиб келади.
Таркибида 3%гача пўчоқ бўлган мағиз (15) шнек ёрдамида майдалашга юборилади.
Цех қувватига қараб, ускуналар сони ҳисоблаб танлаб олинади.
3.15-расмда сепарациялаш машиналари элак тешикларини ўлчамлари ва сепарацияланувчи маҳсулотлар ҳаракатланиш йўналишлари схематик равишда кўрсатилган.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish